Norma.uz

Вазирлар Маҳкамаси якунларни чиқарди

 

2017 йил 14 январь куни Вазирлар Маҳкамасининг мамлакатимизни 2016 йилдаги ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларини ҳар томонлама таҳлил қилиш ҳамда республика ҳукуматининг 2017 йил учун иқтисодий ва ижтимоий дастури энг муҳим йўналишлари ва устувор вазифаларини белгилашга бағишланган кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди.

 

2016 йил якунлари бўйича ЯИМ 7,8 фоиз ўсганлиги қайд этиб ўтилди. Саноат маҳсулоти ҳажмлари – 6,6 фоиз, қурилиш-пудрат ишлари – 12,5 фоиз, чакана савдо айланмаси – 14,4 фоиз, хизматлар – 12,5 фоиз ўсди. Давлат бюджети ялпи ички маҳсулотга нисбатан 0,1 фоиз миқдорида профицит билан ижро этилди. Ташқи савдо айланмасининг ижобий сальдоси таъминланди. Инфляция даражаси прогноз параметрларидан ошмади ва 5,7 фоизни ташкил этди.

Иқтисодиётга 16,6 млрд АҚШ доллари миқдорида ёки 2015 йилдагига нисбатан 9,6 фоиз кўп инвестициялар йўналтирилди. Ўзлаштирилган хорижий инвестициялар ва кредитлар ҳажми 11,3 фоиз ўсди ва 3,7 млрд доллардан ошиб кетди.

Қишлоқ хўжалигини модернизация ва диверсификациялаш бўйича амалга оширилаётган дастурий чора-тадбирлар қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш ҳажмларининг 6,6 фоиз, жумладан, мева-сабзавот – 11,2 фоиз, картошка – 9,7 фоиз, сабзавот маҳсулотлари етиштириш 10,4 фоиз ўсишини таъминлади.

Хусусий мулк ва тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларнинг амалга оширилиши 2016 йилда 32 мингтага яқин ёки 2015 йилдагига нисбатан 18 фоиз кўп кичик бизнес субъектлари ташкил қилинишига туртки бўлди. Кичик бизнеснинг мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги ҳиссаси 56,9 фоизгача, саноатда эса 45 фоизгача ошди.

Ижобий таркибий ўзгартиришлар ва иқтисодиётнинг юқори ўсиш суръатлари туфайли аҳолининг реал даромадлари 11 фоиз ошди. Бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи 15 фоиз, пенсия ва ижтимоий нафақалар – 12,1 фоиз, аҳоли жон бошига реал даромадлар – 11 фоиз ўсди, 726 минг нафарга яқин аҳолининг, шу жумладан, 438,5 минг коллеж битирувчисининг бандлиги таъминланди.

Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев маъруза қилди.

Мамлакат Президенти ўз маърузасида мавжуд ҳал бўлмаган муаммолар ва тўлиқ ишлатилмаган захираларни батафсил ва ҳар томонлама муҳокама қилган ҳолда 2017 йилдаги республиканинг иқтисодий ва ижтимоий дастури энг муҳим стратегик вазифалари ва устувор йўналишлари бўйича таклиф киритди. Ҳукумат, вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари олдига қуйидаги вазифаларни қўйди:

Ўтказилган мажлис якунлари бўйича мамлакат Президенти томонидан ҳукумат, вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва ҳокимликлар раҳбарлари олдига қуйидаги аниқ устувор вазифалар ва талаблар қўйилди:

биринчи – 2017 йилги иқтисодий ва ижтимоий дастурнинг 11 та энг муҳим устувор вазифасини амалга ошириш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;

иккинчи – иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа ва республика ҳудудларида ишларнинг ҳолатини тизимли танқидий таҳлил қилиш ва шу асосда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг асосий йўналишлари ҳамда устувор вазифаларига тегишли тузатишлар киритиш;

учинчи – якуний иш натижалари, қаттиқ интизомга риоя қилиш ҳамда тобора ортиб бораётган замонавий талабларга мувофиқ бошқарув тизими самарадорлигини кучайтириш борасида раҳбарлар ва мансабдор шахсларнинг шахсий масъулиятини ошириш.

Муҳокама якунлари бўйича республика Ҳукумати қарори қабул қилиниб, 2017 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурининг энг муҳим йўналишлари ва устувор вазифалари бўйича амалий чора-тадбирлар белгиланди.

 

ЎзА материали асосида.

Прочитано: 2969 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика