Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 2 / Тадбиркорга ёрдам

Балансдаги соф активлар

 

Устав капиталини камайтириш учун хусусий корхона соф активлари ҳажмини қандай ҳисоблаш мумкин?

И.Савуров,

ХК директори – бош бухгалтери.

 

– «Хусусий корхона тўғрисида»ги (бундан кейин – ХК тўғрисидаги Қонун), «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги қонунларга мувофиқ, мулкдор ягона жисмоний шахс томонидан тузилган ва бошқариладиган тижорат ташкилоти хусусий корхона деб эътироф этилади. Хусусий корхона мулкдори устав фонди, ­яъни ҳисса сифатида киритилаётган мол-мулк миқдори, мазмуни, уларнинг баҳоланиши, муддатлари ва бошқалар бўйича қарорларни мустақил равишда қабул қилади. У уставга ўзгартишлар киритиш йўли билан устав фондини кўпайтириш ёки камайтиришга ҳақли (ХК тўғрисидаги Қонуннинг 13-моддаси).

Агар иккинчи молия йилининг ва шундан кейинги ҳар бир молия йилининг якунида хусусий корхона соф активларининг қиймати унинг устав фондидан кам эканлиги маълум бўлиб қолса, ХК ўз устав фондини ўзининг соф активлари қийматидан ошмайдиган миқдорда камайтириши шарт.

Хусусий корхонанинг соф активлари 14-сон БҲМСнинг (АВ томонидан 7.04.2004 йилда 1335-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 10-бандига мувофиқ ҳисобланади. Бунда хўжалик юритувчи субъектнинг ўз маблағлари билан таъминланган узоқ муддатли ва жорий активлари қиймати, яъни унинг қарз мажбуриятларидан холи мол-мулки қиймати соф активлар деб эътироф этилади.

Соф активлар ҳажми фақат ҳисоб-китоб қилиш йўли билан аниқланади. Бироқ ҳисоб-китоб қилишдан аввал балансда акс эттирилган қайси активлар ва пассивларни ҳисоб-китобда қўллаш кераклигини аниқлаб олиш лозим.

Ҳисоб-китобларда активлар сифатида бухгалтерия баланси (1-шакл) (1-илова, АВ томонидан 24.01.2003 йилда 1209-сон билан рўйхатдан ўтказилган) сатрларидан фойдаланилади:

  • асосий воситалар (012-сатр);
  • номоддий активлар (022-сатр);
  • узоқ муддатли инвестициялар (030-сатр);
  • ўрнатиладиган асбоб-ускуналар (090-сатр);
  • капитал қўйилмалар (100-сатр);
  • узоқ муддатли дебиторлик қарзлари (110-сатр);
  • узоқ муддатли кечиктирилган харажатлар (120-сатр);
  • товар-моддий захиралар (140-сатр);
  • келгуси давр харажатлари (190-сатр);
  • кечиктирилган харажатлар (200-сатр);
  • дебиторлик қарзи (210-сатр);
  • пул маблағлари (320-сатр);
  • қисқа муддатли инвестициялар (370-сатр);
  • бошқа жорий активлар (380-сатр).

 

Соф активларни ҳисоблашда қуйидаги пассивлар инобатга олинади:

  • узоқ муддатли мажбуриятлар (490-сатр);
  • жорий мажбуриятлар (600-сатр).

Соф активлар қийматини аниқлаш учун активлар суммасидан мажбуриятлар суммаси чегирилади.

 

МИСОЛ. Корхона ҳисобот йилининг 1 январдаги ҳолатига кўра бухгалтерия балансининг қуйидаги актив ва мажбуриятлар моддаларига эга:

номоддий активлар – 210 минг сўм;

асосий воситалар – 8 300 минг сўм;

узоқ муддатли молиявий қўйилмалар – 400 минг сўм.

ТМЗ – 5 200 минг сўм;

дебиторлик қарзи – 2 700 минг сўм;

қисқа муддатли молиявий қўйилмалар – 2 900 минг сўм;

пул маблағлари – 1 200 минг сўм;

бошқа жорий активлар – 3 000 минг сўм;

кредитлар ва қарзлар бўйича узоқ муддатли мажбуриятлар – 5 200 минг сўм;

кредитлар ва қарзлар бўйича қисқа муддатли мажбуриятлар – 900 минг сўм;

кечиктирилган даромадлар – 600 минг сўм;

кредиторлик қарзи – 2 600 минг сўм;

бошқа жорий мажбуриятлар – 3 500 минг сўм.

Соф активларни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган активларнинг умумий суммаси 23 910 минг сўмни (210 + 8 300 + 400 + 5 200 + 2 700 + 2 900 + 1 200 + 3 000) ташкил этади.

Ҳисобга қабул қилинадиган пассивлар суммаси 12 800 минг сўмга (5 200 + 900 + 2 600 + 3 500 + 600) тенг.

Ҳисобот йилининг 1 январдаги ҳолатига кўра корхона соф активлари 11 110 минг сўмни (23 910 – 12 800) ташкил этди.

Тегишинча, хусусий корхонанинг устав капиталини соф активлар ҳажми – 11 110 минг сўмгача камайтириш зарур.

 

«Norma Ekspert» мутахассислари тайёрладилар.

Прочитано: 9279 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика