Биз корхона очишга қарор қилдик. Бизга айтишларича, корхона устав капиталининг миқдори нафақат у акциядорлик жамияти ёки хусусий корхона эканлигига, балки фаолият тури, масалан, улгуржи савдо эканлигига ҳам боғлиқ эмиш. Шу тўғрими, ҳар хил фаолият турлари учун устав капиталининг қандай миқдорлари белгиланган?
Ш.Давлатов.
– Ҳа, амалдаги қонун ҳужжатларида нафақат корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шаклига қараб, балки айрим фаолият турлари бўйича ҳам устав капиталининг (фондининг) энг кам миқдорига талаблар назарда тутилган.
Корхона устав капиталининг (УК) миқдори унинг ташкилий-ҳуқуқий шаклига қараб қуйидаги миқдорларда белгиланган:
● акциядорлик жамиятлари (АЖ) учун – давлат рўйхатидан ўтказилган санада Марказий банкнинг курси бўйича 400 минг АҚШ долларига тенг суммадан камни ташкил этмаслиги керак («Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 17-моддаси). Бундан ташқари, 2016 йил 1 июлдан Президентнинг 21.12.2015 йилдаги ПҚ-2454-сон қарори билан белгиланишича, АЖ устав капиталида хорижий инвесторларнинг улуши 15%дан кам бўлмаганда тузилиши мумкин, Президент ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
● масъулияти чекланган жамиятлар учун – давлат рўйхатидан ўтказиш учун ҳужжатларни тақдим этиш санасидаги ҳолатга кўра белгиланган ЭКИҲнинг 40 бараваридан кам бўлмаслиги лозим («Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг 14-моддаси);
● оилавий корхоналар учун – давлат рўйхатидан ўтказиш учун ҳужжатлар тақдим этиладиган санадаги белгиланган ЭКИҲнинг 10 баравари миқдоридан кам бўлмаслиги керак («Оилавий тадбиркорлик тўғрисида»ги Қонуннинг 11-моддаси).
Хусусий корхоналарга келсак, улар учун устав капиталининг энг кам миқдори назарда тутилмаган – УК миқдорини мулкдорнинг ўзи белгилайди («Хусусий корхона тўғрисида»ги Қонуннинг 12-моддаси).
Фаолият турига қараб УКнинг энг кам миқдори қуйидаги талабларга мувофиқ келиши керак:
Ташкилотнинг фаолият тури
|
Устав капиталининг энг кам миқдори
|
Асос
|
|
|
Лотереялар ташкил этиш фаолиятини амалга оширувчи юридик шахслар
|
200 млн сўмдан кам бўлмаслиги керак
Бунда устав капитали миқдорининг камида 50%и пул маблағлари билан шакллантирилиши шарт |
Лотереялар ташкил этиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомнинг (ВМнинг 16.07.2003 йилдаги
|
|
|
Туризм хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар
|
ЭКИҲнинг камида 400 баравари миқдорида
|
Туризм фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомнинг (ВМнинг 11.11.2003 йилдаги 497-сон қарори билан тасдиқланган) 7-банди
|
|
|
Улгуржи савдо фаолиятини амалга оширувчи юридик шахслар
|
ЭКИҲнинг камида 3 500 баравари миқдорида
Пул маблағлари билан шакллантирилган устав капиталининг бир қисми ЭКИҲнинг камида 1 200 бараварини ташкил этиши керак |
Улгуржи савдо фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомнинг (ВМнинг 5.11.2005 йилдаги 242-сон қарори билан тасдиқланган) 9-банди
|
|
|
Қуйидаги аудиторлик ташкилотлари: фақат ташаббускорлик асосида аудиторлик текширувини амалга оширувчи; акциядорлик жамиятлари, банклар ва суғурта ташкилотларидан ташқари хўжалик юритувчи субъектларда ташаббускорлик асосида ва мажбурий аудиторлик текширувларини амалга оширувчи; барча хўжалик юритувчи субъектларда аудиторлик текширувини ўтказувчи |
ЭКИҲнинг камида 1 500 баравари миқдорида;
ЭКИҲнинг камида 3 000 баравари миқдорида;
ЭКИҲнинг камида 5 000 баравари миқдорида.
Ҳар қандай аудиторлик ташкилоти устав капиталининг камида 50%и муассислар (иштирокчилар)нинг пул маблағларидан, қолган қисми эса аудиторлик ташкилоти фаолиятини амалга оширишда бевосита фойдаланиладиган моддий бойликлардан шакллантирилади |
Аудиторлик ташкилотлари тўғрисидаги низомнинг (4.04.2007 йилдаги ПҚ-615-сон) 12-банди
|
|
|
Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилувчи савдо корхоналари ва умумий овқатланиш ташкилотлари: шаҳарларда;
қишлоқ жойларда ва чекка тоғли туманларда |
ЭКИҲнинг камида 100 баравари миқдорида;
ЭКИҲнинг камида 50 баравари миқдорида; |
Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг (16.03.2007 йилдаги
Умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотларни сотиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномаси бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг (ВМнинг 28.03.2012 йилдаги 89-сон қарори билан тасдиқланган) 5-банди |
|
|
Қуйидагиларни: қимматбаҳо қоғозлар, улушлар, интеллектуал мулк объектлари ва бошқа номоддий активлардан ташқари кўчар мол-мулкни баҳоловчи ташкилотлар; мулкий комплекс сифатидаги корхонадан ташқари кўчмас мулкни баҳоловчи ташкилотлар; бизнесни (мулкий комплекс сифатидаги корхонани, барча турдаги моддий ва номоддий активларни) баҳоловчи ташкилотлар |
ЭКИҲнинг камида 1 500 баравари миқдорида;
ЭКИҲнинг камида 2 000 баравари миқдорида;
ЭКИҲнинг камида 2 500 баравари миқдорида |
Президентнинг «Баҳоловчи ташкилотлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва кўрсатилаётган хизматлар сифати учун уларнинг масъулиятини ошириш тўғрисида»ги қарорининг (24.04.2008 йилдаги
|
|
|
Янгитдан ташкил этилаётган банклар: тижорат; хусусий |
Сўм эквивалентида 10 млн евро; сўм эквивалентида 5 млн евро |
Президентнинг «Банк тизимининг молиявий барқарорлигини янада ошириш ва инвестициявий фаоллигини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг (6.04.2010 йилдаги ПҚ-1317-сон) 3-банди
|
|
|
Қуйидагиларда тузилаётган микрокредит ташкилотлари: Тошкент шаҳрида; бошқа аҳоли пунктларида |
Сўм эквивалентида 20 минг евро; сўм эквивалентида 10 минг евро |
Микрокредит ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомнинг (АВ томонидан 13.04.2010 йилда 2093-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 3-банди
|
|
|
Қуйидаги риэлторлик ташкилотлари: кўчмас мулк бозорида ахборот ва маслаҳат хизматлари кўрсатадиган; кўчмас мулк объектларига ва уларга бўлган ҳуқуқларга доир битимлар тузиш чоғида воситачилик қиладиган; кўчмас мулк объектларини ишончли бошқаришни амалга оширадиган;
кўчмас мулк объектлари ва уларга бўлган ҳуқуқлар савдосини ташкил этадиган
|
ЭКИҲнинг камида 100 бараварига тенг миқдорда; ЭКИҲнинг камида 500 бараварига тенг миқдорда;
ЭКИҲнинг камида 1 000 бараварига тенг миқдорда;
ЭКИҲнинг камида 3 000 бараварига тенг миқдорда
|
Риэлторлик фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомнинг (ВМнинг 10.05.2011 йилдаги 129-сон қарори билан тасдиқланган) 8-банди
|
||
Қуйидаги фаолиятни амалга оширувчи суғурта компаниялари: умумий суғурта соҳасида; ҳаётни суғурталаш соҳасида; мажбурий суғурталаш бўйича; фақат қайта суғурталаш бўйича |
1 500 минг еврога эквивалент сумма; 2 000 минг еврога эквивалент сумма; 3 000 минг еврога эквивалент сумма; 6 000 минг еврога эквивалент сумма
|
Президентнинг «Суғуртачиларнинг молиявий барқарорлигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига (31.05.2011 йилдаги ПҚ-1544-сон) илова
|
||
Жисмоний шахслардан тўловларни қабул қилувчи бош агентлар
|
Сўм эквивалентида 200 минг евро
|
Тўлов агентлик тармоғи орқали жисмоний шахслардан тўловларни қабул қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг (ВМнинг 10.03.2014 йилдаги 56-сон қарорига 6-илова) 7-банди
|
||
УКнинг энг кам миқдорларидан ташқари, корхонанинг ўз маблағлари энг кам миқдорларига талаблар белгиланиши мумкин. Чунончи, ВМнинг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида»ги қарори (29.12.2008 йилдаги 284-сон) билан 2009 йил 1 январдан бошлаб қимматли қоғозлар бозори профессионал қатнашчилари ўз маблағларининг энг кам миқдорлари белгиланган:
Ташкилотнинг фаолият тури
|
Ўз маблағларининг энг кам миқдори
|
Изоҳ
|
Инвестиция маслаҳатчилари
|
Сўм эквивалентида 10 минг евро
|
Инвестиция фондлари учун ўз маблағларининг энг кам миқдори белгиланмайди. Мажбурий нормативлар тизими профессионал фаолиятнинг бирга олиб бориладиган қисмлари учун белгиланган ўз маблағларининг энг кам миқдорига талабларнинг энг каттаси билан белгиланади |
Трансфер-агентлар
|
Сўм эквивалентида 20 минг евро
|
|
Инвестиция активларининг ишончли бошқарувчилари
|
Сўм эквивалентида 50 минг евро
|
|
Инвестиция воситачилари
|
Сўм эквивалентида 50 минг евро
|
|
Қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари савдолари ташкилотчилари
|
Сўм эквивалентида 200 минг евро
|
Агар ўз маблағларининг энг кам миқдорига талаблар ташкилий-ҳуқуқий шаклдан келиб чиққан ҳолда УКнинг энг кам миқдорига талаблардан фарқланса, уларнинг энг каттаси қўлланади.
«Norma Ekspert» мутахассислари тайёрладилар.