Бугунги сонда 2016 йилда хўжалик юритувчи субъектларга солиқ солишдаги асосий ўзгартиришлар ва қўшимчалар ҳақида қисқача эслатмаларни чоп этамиз, ўтган йилнинг молия ва солиқ ҳисоботини тузаётганда уларни ёдда тутиш лозим.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат
|
Ўзгартиришлар
|
СОЛИҚ СОЛИШ
|
|
Президентнинг «Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарори (22.12.2015 йилдаги ПҚ-2455-сон, 1.01.2016 йилдан кучга кирган);
«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун (29.12.2015 йилдаги ЎРҚ-396-сон, 1.01.2016 йилдан кучга кирган);
«Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2016 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун (31.12.2015 йилдаги ЎРҚ-398-сон, 1.01.2016 йилдан кучга кирган) |
Президентнинг ПҚ-2455-сон қарори билан 2016 йилги солиқлар ва мажбурий тўловлар ставкалари тасдиқланди, ЎРҚ-396-сон ва ЎРҚ-398-сон қонунлар билан Солиқ кодексига ўзгартиришлар киритилди.
Кўрсатилган ҳужжатларга мувофиқ солиқ қонунчилиги соҳасида қабул қилинган нормалар ва қоидаларнинг батафсил тушунтиришлари илгари кўриб чиқилган ва чоп этилган («СБХ»нинг 12.01.2016 йилдаги 2 (1118), 19.01.2016 йилдаги 3 (1119), 26.01.2016 йилдаги 4 (1120), 2.02.2016 йилдаги 5 (1121), 9.02.2016 йилдаги 6 (1122), 23.02.2016 йилдаги 8 (1124)-сонларига қаранг) |
Президентнинг «Акциядорлик жамиятларига хорижий инвесторларни жалб қилиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори (21.12.2015 йилдаги ПҚ-2454-сон, 28.12.2015 йилдан кучга кирган)
|
Қарор билан: 2020 йилнинг 1 январигача хорижий инвесторларнинг АЖда уларга тегишли бўлган акцияларидан дивиденд тарзида олаётган даромади солиқ тўлашдан озод қилинган (5-банд); Президентнинг 11.04.2005 йилдаги ПФ-3594-сон Фармони 1-бандида назарда тутилган имтиёзларнинг амал қилиши хорижий инвестор томонидан киритилган инвестициялар ҳажмига қараб табақалаштирилган тарзда хорижий инвесторнинг улуши устав капиталининг 15%идан 33%игача миқдорни ташкил этадиган хорижий инвестициялар иштирокидаги АЖга татбиқ этилган (4-банд). 28.12.2015 йилгача имтиёзлар фақат Президентнинг 10.04.2012 йилдаги ПФ-4434-сон Фармони билан тасдиқланган рўйхатга кўра иқтисодиёт тармоқларида маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган, устав капиталида хорижий иштирокчиларнинг улуши камида 33%ни ташкил этадиган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга нисбатан татбиқ этиларди
Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этувчи корхоналар учун солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби 29.08.2016 йилдан тегишли Низом (АВ томонидан 26.08.2016 йилда 2822-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан тартибга солинади. 29.08.2016 йилгача Низом (АВ томонидан 11.01.2012 йилда 2312-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан тартибга солинган |
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг «Тошкент шаҳри бўйича 2016 йил учун маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ставкалари тўғрисида»ги қарори (25.12.2015 йилдаги 76/9-5-сон)
|
Тошкент шаҳри бўйича 2016 йил учун маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ставкалари тасдиқланган. Ставкалар миқдорлари Президентнинг ПҚ-2455-сон қарорига 22-илова бўйича маҳаллий солиқлар ва йиғимларнинг чекланган ставкалари даражасида белгиланган, бундан автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пуллик хизмат кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғим мустасно – ойига 6 ЭКИҲ (22-илова бўйича – 8 ЭКИҲ)
|
Тошкент шаҳар ҳокимининг «Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун 2016 йилда қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкалари ҳақида»ги қарори (4.01.2016 йилдаги 1-сон)
|
Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун 2016 йилда қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкалари белгиланган. Ушбу ставкалардан келиб чиқиб давлат кўчмас мулкини ижарага беришдаги ижара тўлови суммаси аниқланади, шунингдек Тошкент шаҳрида юридик шахслар томонидан хоналар ижарага берилганда солиқ солиш мақсадида ижара тўловининг энг кам миқдори ҳисобланади |
Мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар (уяли алоқа компаниялари) томонидан рентабеллик даражасига қараб юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ставкасини қўллаш қоидалари (АВ томонидан 3.02.2016 йилда 2759-сон билан рўйхатдан ўтказилган, 8.02.2016 йилдан кучга кирган)
|
2016 йил 1 январдан бошлаб уяли алоқа компаниялари рентабеллик даражасига қараб фойда солиғи ставкаларида ҳисоблаб чиқарадиган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ставкасини қўллаш тартибини белгилаган. Рентабеллик фойда солиғини тўлагунга қадар фойданинг сотилган маҳсулот (товар, иш ва хизмат)ларнинг ишлаб чиқариш таннархи суммасига нисбати сифатида белгиланади |
Президентнинг «Республика озиқ-овқат саноатини бошқаришни ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (18.02.2016 йилдаги ПҚ-2492-сон, 29.02.2016 йилдан кучга кирган)
|
Қарор билан: «Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси таркибида Озиқ-овқат саноати корхоналарини ривожлантириш, реконструкция қилиш ва модернизациялаш жамғармаси ташкил этилган. «Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК таркибига кирувчи ва Жамғармага маблағлар ўтказувчи корхоналар юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, ЯСТ, шунингдек давлат мақсадли жамғармаларига ҳамда бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмаларнинг миқдорини ҳисоблаб чиқишда солиқ солинадиган базани Жамғармага ажратмалар (соф фойдадан 0,5%) суммасига тенг миқдорда камайтирадилар (10-банд); «Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси қимматли қоғозлар эмиссиясини давлат рўйхатига олиш учун йиғимлар ҳамда қимматли қоғозлар чиқариш тўғрисидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш йиғимларини тўлашдан озод этилган (11-банд) |
ВМнинг «Тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурларига тузатишлар киритиш тўғрисида»ги қарори (12.02.2016 йилдаги 38-сон, 22.02.2016 йилдан кучга кирган)
|
Маҳаллийлаштиришнинг эълон қилинган даражаси бажарилмаганлиги, маҳаллий хом ашё захираларини чуқур қайта ишлаш ва импорт ўрнини босиш таъминланмаганлиги, шунингдек ички бозор бошқа корхоналар ишлаб чиқарадиган худди шунга ўхшаш маҳсулотлар билан тўйдирилганлиги муносабати билан тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурларидан чиқариб ташланадиган Маҳаллийлаштириш лойиҳалари рўйхати белгиланган
|
Чет элда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда иш вақтини ҳисобга олиб бўлмайдиган шахсларнинг айрим тоифалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаш тартибини, шунингдек уларнинг пенсияни ҳисоблаш учун олинадиган иш стажини ва иш ҳақи миқдорини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низом (ВМнинг 22.02.2016 йилдаги 46-сон қарорига 1-илова, 29.02.2016 йилдан кучга кирган)
|
Низомга мувофиқ, чет элда ёлланган ҳолда ишловчи Ўзбекистон фуқаролари, шунингдек солиқ агенти ҳисобланмаган иш берувчидан даромад олувчи ходимлар суғурта бадалларини ихтиёрий равишда тўлайдилар (меҳнат стажи ва пенсия учун). Чет элда ишловчи шахслар тўланадиган суғурта бадали миқдорини ва тўлаш муддатларини (ҳар ойда ёки ҳар чоракда ёхуд бирйўла – Ўзбекистонга келган кунидан бошлаб 3 ой мобайнида тўлаш мумкин) мустақил равишда белгилайдилар. Бунда бадал миқдори тўлаш санасида ойига ЭКИҲнинг 1 баробаридан кам бўлмаслиги керак. Солиқ агенти ҳисобланмаган иш берувчидан даромад олувчи ходимлар суғурта бадалларини ДСИга тақдим этилган декларация ва ихтиёрий равишда тўлаш ҳақидаги ариза асосида тўлайдилар. Бадал суммасини солиқ органи белгиланган ставкадаги солиқ солинадиган базадан (меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлардан) келиб чиқиб ҳисоблаб чиқарадилар |
Алкоголсиз ичимликларни ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом (АВ томонидан 24.02.2016 йилда 2765-сон билан рўйхатдан ўтказилган, 29.02.2016 йилда кучга кирган)
|
Алкоголсиз ичимликларни ишлаб чиқарувчилар томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаш ва тўлаш тартибини белгилайди, уларга: бутилкалардаги, шу жумладан, пластик бутилкалардаги табиий минерал сувни ва бошқа сувларни ишлаб чиқарувчилар; алкоголсиз хушбўйлаштирилган ва/ёки бир оз ширин ичимликларни (лимонад, оранжад, кола, мевали ичимликлар, тониклар ва ҳ.к.) ишлаб чиқарувчилар киради. Солиқни ҳисоблаш мақсадида алкоголсиз ичимликларни ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган сув ҳажми куб м да қуйидаги формула орқали аниқланади: Vалкоголсиз ичимликлар учун сув = VТМ и/ч х N / 1 000, бунда: VТМ и/ч – алкоголсиз ичимликлар тайёр маҳсулоти ишлаб чиқаришнинг йиллик ҳажми, литрда; N – 1 литр тайёр маҳсулотни ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган сувнинг ҳисоб-китоб нормативи (N=1). Бошқа мақсадлар учун фойдаланиладиган сув ҳажми куб м да қуйидаги формула орқали аниқланади: Vбошқа мақсадлар учун сув = Vолинган сув – Vалкоголсиз ичимликлар учун сув, бунда: Vолинган сув – ер усти ва ер ости манбаларидан олинган сув ресурслари ҳажми
|
Воситачилик шартномалари бўйича импорт қилинадиган хом ашёни қайта ишлаш асосида ишлаб чиқарилган бензин ва дизель ёқилғиси ҳажми бўйича транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом (АВ томонидан 11.03.2016 йилда 2766-сон билан рўйхатдан ўтказилган, 14.03.2016 йилдан кучга кирган)
|
Қайта ишлашга берилган хом ашёдан ишлаб чиқарилган тайёр нефть маҳсулотлари ҳажми бўйича солиқ қайта ишлашга берилган хом ашёдан ишлаб чиқарилган тайёр нефть маҳсулотининг (1 т учун) ҳисоб-китоб нархидан ва белгиланган ставкалардан (1 т учун) келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади. Солиқ ставкалари қайта ишлашга берилган хом ашёдан ишлаб чиқарилган тайёр нефть маҳсулотининг ҳисоб-китоб нархига қараб табақалаштирилган (1-илова) |
МВ ва ДСҚнинг «Ягона ижтимоий тўловнинг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида»ги қарори (АВ томонидан 31.03.2016 йилда 2095-4-сон билан рўйхатдан ўтказилган, 4.04.2016 йилдан кучга кирган)
|
Қарор билан: Низомнинг 4-банди 9-хатбошиси ЯИТ нормативини белгилашнинг амалдаги нормаларига мувофиқлаштирилди, у ҳар бир ходим учун ойига: фермер хўжаликларида ЭКИҲнинг 50%идан; микрофирмалар ва кичик корхоналар (фермер хўжаликлари бундан мустасно) ЭКИҲнинг 65%и миқдоридан; қолган ЯИТ тўловчилар учун 1 ЭКИҲдан кам бўлмаган миқдорда белгиланади; Низомнинг II боби қуйидаги бандлар билан тўлдирилган: 7-1. Микрофирма ва кичик корхоналар учун белгиланган ЯИТ ставкасини ҳисобот йилида қўллаган, бироқ ҳисобот йили якунлари бўйича белгиланган ходимлар сони мезонига мос келмайдиган ЯИТ тўловчилари (фермер хўжаликлари бундан мустасно) умумбелгиланган ставка бўйича ҳисоблаб чиқарилган ЯИТ суммасини қўшимча ҳисоблайди. Бунда ЯИТнинг белгиланган энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда ЯИТнинг қўшимча ҳисобланган суммасининг қайта ҳисоб-китоби амалга оширилмайди. Умумбелгиланган ставка бўйича ЯИТнинг қўшимча суммаси ҳисобот йили якуни бўйича тақдим этиладиган ЯИТ ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ҳисоб-китобида (АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган) акс эттирилади; 7-2. Агар ҳисобот йилида ЯИТнинг умумбелгиланган ставкасини қўллаган ЯИТ тўловчилари ҳисобот йили якунлари бўйича уларни микрофирма ва кичик корхоналар тоифасига киритиш учун белгиланган ходимлар сони мезонига мос келса, солиқ тўловчиларнинг мазкур тоифаси микрофирма ва кичик корхоналар учун белгиланган ЯИТнинг ставкаси ҳисобот йилидан кейинги йилдан бошлаб қўлланилади ва тегишинча ҳисобот йили учун ЯИТнинг белгиланган энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда ЯИТнинг қўшимча ҳисобланган суммасининг қайта ҳисоб-китоби амалга оширилмайди |
Солиқ тўловчиларга ноль даражали ставкани қўллаш натижасида ҳосил бўлган қўшилган қиймат солиғининг ортиқча суммасини солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварағига қайтариш тартиби тўғрисидаги низом (АВ томонидан 7.04.2016 йилда 2775-сон билан рўйхатдан ўтказилган, 11.04.2016 йилдан кучга кирган)
|
Ноль даражали ставкани қўллаш натижасида ҳосил бўлган ҚҚСнинг ортиқча суммасини қайтариш тўғрисидаги ёзма аризани кўриб чиқиш, қайтарилиши лозим бўлган ортиқча суммани аниқлаш ва маблағларни солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварағига қайтариш тартибини белгилайди. ҚҚС суммасини солиқ бўйича қарздорликни қоплаш ҳисобига қайтариш солиқ органи қайтариш тўғрисидаги хулосани тақдим этганда тегишли молия органлари томонидан амалга оширилади. Бунда 2016 йил 1 январдан қайтариш тўғрисидаги ариза корхона томонидан ортиқча сумма ҳосил бўлган ҳисобот даври тугаганидан кейин 12 ойдан кечиктирилмаган муддатда тақдим этилиши лозим (ЎРҚ-398-сон Қонуннинг 25-банди таҳриридаги Солиқ кодексининг 227-моддаси). 1.01.2016 йилгача аризани тақдим этиш муддати чекланмаган эди. Шу тариқа, аризани солиқлар бўйича даъво муддати тугагунча (5 йил) тақдим этиш мумкин эди. Ариза белгиланган муддат тугагандан кейин тақдим қилинган тақдирда, ҚҚСнинг ортиқча суммаси солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварағига қайтарилмайди, балки унинг бошқа солиқлар бўйича қарздорлигини қоплашга йўналтирилади (Низомнинг 4-банди) |
ДСҚ ва МВнинг «Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрлари жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори (АВ томонидан 11.04.2016 йилда 2200-6-сон билан рўйхатдан ўтказилган, 18.04.2016 йилдан кучга кирган)
|
Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрлари жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби Президентнинг ПҚ-2455-сон қарорига мувофиқлаштирилди: Низомнинг 3, 4-бандларида «чораги» деган сўз «ойи» деган сўзга алмаштирилган. Бу чакана савдо, умумий овқатланиш корхоналари ва қурилиш ташкилотлари ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрлари жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш мақсадида асосий фаолият турини ой якунларига кўра (илгари – чорак якунларига кўра) ҳисоблаб чиқаришлари билан изоҳланади; Низомнинг 6, 7-бандларига тегишли ўзгартиришлар киритилган, сабаби меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёри ҳам ой учун ҳисобланади; Низом 2095-сон Низомга киритилган 7-1, 7-2-бандларга айнан ўхшаш 16-1, 16-2-бандлар билан тўлдирилган |
МВ ва ДСҚнинг «Солиқ ҳисоботининг шаклларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (АВ томонидан 21.04.2016 йилда 2439-3-сон билан рўйхатдан ўтказилган, 25.04.2016 йилдан кучга кирган)
|
Солиқ ҳисоботининг шаклларига: юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ҳамда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи; жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи; қўшилган қиймат солиғи; акциз солиғи; юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ; ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг суғурта бадаллари; ягона солиқ тўлови бўйича ўзгартиришлар киритилган |
«Қишлоқ қурилиш инвест» ИК МЧЖ, пудрат ва ёрдамчи пудратчи ташкилотлар, шунингдек қурилиш материаллари ва ускуналари ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низом (АВ томонидан 26.05.2016 йилда 2792-сон билан рўйхатдан ўтказилган, 30.05.2016 йилдан кучга кирган)
|
Низомда қуйидагилар томонидан имтиёзларнинг қўлланиши тартиби белгиланган: «Қишлоқ қурилиш инвест» ИК МЧЖ – Президентнинг 3.08.2009 йилдаги ПҚ-1167-сон қарорига мувофиқ; пудрат ташкилотлари – Президентнинг 7.01.2015 йилдаги ПҚ-2282-сон қарори таҳриридаги Президентнинг 29.01.2009 йилдаги ПҚ-1051-сон қарорига мувофиқ; ёрдамчи пудратчи ташкилотлар ҳамда қурилиш материаллари ва ускуналари ишлаб чиқарувчи корхоналар – Президентнинг ПҚ-2282-сон қарорига мувофиқ. 30.05.2016 йилгача «Қишлоқ қурилиш инвест» ИК МЧЖ ва пудрат ташкилотлари учун имтиёзларни қўллаш тартиби Низом (АВ томонидан 16.08.2010 йилда 2133-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан белгиланган |
ВМнинг «Тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурларига тузатишлар киритиш тўғрисида»ги қарори (8.07.2016 йилдаги 231-сон, 18.07.2016 йилдан кучга кирган)
|
Қарор билан қуйидагиларнинг рўйхатлари белгиланган: 2015–2019 йиллардаги тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига киритиладиган маҳаллийлаштириш лойиҳалари (1-илова); Тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастуридан чиқариб ташланадиган маҳаллийлаштириш лойиҳалари (2-илова). Маҳаллийлаштириш дастурига киритилган корхоналар божхона тўловлари бўйича имтиёзларни 2016 йил 18 июлдан, солиқлар бўйича имтиёзларни эса 2016 йил 1 августдан бошлаб қўллайдилар |
Молиявий ва солиқ ҳисоботларини алоқанинг телекоммуникация каналлари воситасида давлат солиқ хизмати органларига тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом (АВ томонидан 12.07.2016 йилда 2808-сон билан рўйхатдан ўтказилган, 18.07.2016 йилдан кучга кирган)
|
Солиқ тўловчиларнинг молиявий ва солиқ ҳисоботларини алоқанинг телекоммуникация каналлари воситасида солиқ органларига тақдим этиши тартиби белгиланган. 2015 йил 1 январдан бошлаб тадбиркорлик субъектлари солиқ ҳисоботини бошқа шаклни танлаш ҳуқуқисиз фақат телекоммуникация каналлари орқали электрон ҳужжат тарзида тақдим этишлари шарт (Солиқ кодексининг 45-моддаси). Одатда, солиқ ҳисоботи молиявий ҳисобот билан бир вақтда ва уни тақдим этиш муддатларида топширилиши ҳисобга олинса, ҳисоботни электрон шаклда топширишнинг жорий этилган нормаси молиявий ҳисоботга ҳам татбиқ этилади
|
МВ, ДСҚнинг «Ички бозорда сотилаётган «Женерал Моторс Ўзбекистон» ЁАЖ томонидан ишлаб чиқарилган автомобилларга акциз солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (АВ томонидан 21.07.2016 йилда 2126-1-сон билан рўйхатдан ўтказилган, 25.07.2016 йилдан кучга кирган)
|
«Женерал Моторс Ўзбекистон» АЖнинг акциз солиғи махсус банк ҳисобварағидан маблағлар ўтказиш ҳамда Акциз солиғи ҳисоб-китобини тақдим этиш муддатлари Солиқ кодекси билан белгиланган акциз солиғини тўлашнинг умумий тартибига мувофиқлаштирилган. Акциз солиғини ўтказиш ва ҳисоботни тақдим этиш ҳар ойда, солиқ давридан кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмай амалга оширилади.
Илгари «Женерал Моторс Ўзбекистон» АЖнинг акциз солиғи махсус банк ҳисобварағидан маблағлар ҳар декадада ўтказилган, Ҳисоб-китоб эса микрофирма ва кичик корхоналар ҳисобланган дилерлар томонидан ҳар чоракда, қолган корхоналар томонидан – ҳар ойда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг |
МВ ва ДСҚнинг «Ишлаб чиқариладиган табиий газга акциз солиғини тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарори (АВ томонидан 18.08.2016 йилда 2310-2-сон билан рўйхатдан ўтказилган, 22.08.2016 йилдан кучга кирган)
|
Ишлаб чиқариладиган табиий газга акциз солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби Солиқ кодекси ва Президентнинг ПҚ-2455-сон қарори амалдаги нормаларига мувофиқлаштирилган – Низомнинг акциз солиғини ҳисоблаш ва тўлаш муддатларини белгиловчи бандларига ўзгартиришлар киритилган: 2016 йил 1 январдан бошлаб Ҳисоб-китоб ҳар ойда, солиқ давридан кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмай тақдим этилади (2016 йил 1 январгача – йилнинг ҳар чорагида, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай); акциз солиғини тўлаш Ҳисоб-китобни топшириш муддатидан кечиктирмай амалга оширилади. 1.01.2015 йилдан 1.01.2016 йилгача солиқ ҳар ойда жорий тўловлар тарзида тўланган, якуний ҳисоб-китоб эса солиқ даври (йил чораги) якунларига кўра амалга оширилган |
Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб қилувчи корхоналар учун солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низом (АВ томонидан 26.08.2016 йилда 2822-сон билан рўйхатдан ўтказилган, 29.08.2016 йилдан кучга кирган)
|
Низом: тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этадиган корхоналарга; Президентнинг ПҚ-2454-сон қарорига мувофиқ хорижий инвесторнинг улуши устав капиталининг 15%идан 33%игача миқдорни ташкил этадиган акциядорлик жамиятларига татбиқ этилади. Тасдиқланган иқтисодиёт тармоқлари рўйхати (1-илова) бўйича маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашган тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этувчи корхоналар, шу жумладан АЖлар қуйидагиларни тўлашдан озод этилади: юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини; мол-мулк солиғини; ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини; ягона солиқ тўловини; Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмаларни. Тасдиқланган иқтисодиёт тармоқлари рўйхати бўйича маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналарга ҳисобот йили якунига кўра ушбу маҳсулот ишлаб чиқаришдан тушумнинг улуши реализациянинг умумий ҳажмида 60%дан кам бўлмаган корхоналар киради. Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларнинг ҳажми ва солиқ имтиёзларини қўллаш шартлари Низомнинг 3-бандида белгиланган |
ВМнинг «Тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига тузатишлар киритиш тўғрисида»ги қарори (30.09.2016 йилдаги 334-сон, 3.10.2016 йилдан кучга кирган)
|
2015–2019 йиллардаги тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига 2-иловага киритиладиган маҳаллийлаштириш лойиҳалари рўйхати белгиланган. Маҳаллийлаштириш дастурига киритилган корхоналар божхона тўловлари бўйича имтиёзларни 2016 йил 3 октябрдан, солиқлар бўйича имтиёзларни эса 2016 йил 1 ноябрдан бошлаб қўллайдилар |
Президентнинг «2017–2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида»ги қарори (21.10.2016 йилдаги
|
2017–2021 йилларда қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури доирасида 2022 йил 1 январгача: пудрат ташкилотлари – «Қишлоқ қурилиш инвест» ИК МЧЖ билан тузилган шартномалар бўйича фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартларида массивларда уйлар, сув таъминоти объектлари ва автомобиль йўллари қуриш бўйича ишлар ҳажмлари учун – солиқларнинг барча турларини ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлашдан; субпудрат ташкилотлари – массивларда уйлар, сув таъминоти объектлари ва автомобиль йўллари қуришга «Қишлоқ қурилиш инвест» ИК МЧЖ билан шартномалар тузган бош пудрат ташкилотлари билан тузилган контрактлар бўйича улар томонидан бажариладиган ишлар ҳажмлари учун – ЯСТ тўлашдан; қурилиш материаллари ва асбоб-ускуналар ишлаб чиқарувчи ташкилотлар, шунингдек уларни ташийдиган ташкилотлар – фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартларида уйлар қуриш учун «Қишлоқ қурилиш инвест» ИК МЧЖга ва «Қишлоқ қурилиш инвест» ИК МЧЖ билан шартномалар тузган бош пудрат ташкилотларига қурилиш материаллари ва асбоб-ускуналарни реализация қилиш ва уларни ташиш (жумладан импорт материалларни) ҳажмлари учун – ҚҚС, ЯСТ ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлашдан; «Қишлоқ қурилиш инвест» ИК МЧЖ – солиқларнинг барча турларини ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлашдан; «Қишлоқ қурилиш лойиҳа» МЧЖ – «Қишлоқ қурилиш инвест» ИК МЧЖ билан тузилган шартномалар бўйича уйлар, муҳандислик-транспорт коммуникациялари ва инфратузилма объектлари қуриш бўйича бажарилган лойиҳа-қидирув ишлари ҳажмлари учун – ҚҚС тўлашдан; «Тошкент қишлоқ қурилиш сервис» МЧЖ ва транспорт корхоналари – металл листларни қайта ишлаш ва уларни «Қишлоқ қурилиш инвест» ИК МЧЖга етказиб бериш бўйича ишлар ҳажмлари учун – ҚҚС, ЯСТ ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод этилган (12-банд) |
ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТ
|
|
Янги таҳрирдаги Божхона кодексини амалга киритиш ва илгари амал қилган ҳужжатлар ўз кучини йўқотганлигига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
|
|
«Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексини тасдиқлаш тўғрисида»ги Қонун (20.01.2016 йилдаги ЎРҚ-400-сон, 22.04.2016 йилдан кучга кирган)
|
Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси тасдиқланган
|
«Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги Қонун (20.01.2016 йилдаги ЎРҚ-401-сон, 22.04.2016 йилдан кучга кирган)
|
Айрим қонун ҳужжатлари, шу жумладан «Бож тарифи тўғрисида»ги Қонун ва бошқалар ўз кучини йўқотган
|
ДБҚнинг «Товарлар Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига амалда олиб келиниши пайтигача божхона органларига дастлабки божхона декларациясини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарори (АВ томонидан 12.04.2016 йилда 2418-3-сон билан рўйхатдан ўтказилган, 21.04.2016 йилдан кучга кирган)
|
Товарлар Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига амалда олиб келиниши пайтигача божхона органларига дастлабки божхона декларациясини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилган
|
Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома (АВ томонидан 6.04.2016 йилда 2773-сон билан рўйхатдан ўтказилган, 21.04.2016 йилдан кучга кирган)
|
Божхона юк декларациясини тўлдириш тартибини белгилайди
|
ДБҚнинг «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан қабул қилинган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарори (АВ томонидан 6.04.2016 йилда 2774-сон билан рўйхатдан ўтказилган, 21.04.2016 йилдан кучга кирган)
|
Айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларга ўзгартиришлар ўз кучини йўқотган деб топилган, хусусан: ДБҚнинг «Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали ўтказилаётган товарларни ўтказишни ва декларациялашни ҳуқуқий тартибга солиш тўғрисида»ги буйруғи (АВ томонидан 14.10.1993 йилда 3-сон билан рўйхатдан ўтказилган); «Вақтинча сақлаш» божхона режими ҳақидаги низом (АВ томонидан 17.06.1998 йилда 447-сон билан рўйхатдан ўтказилган); Божхона транзит режими тўғрисидаги низом (АВ томонидан 23.12.1998 йилда 577-сон билан рўйхатдан ўтказилган); Йўқ қилиш божхона режими тўғрисидаги низом (АВ томонидан 30.12.1998 йилда 584-сон билан рўйхатдан ўтказилган); Давлат фойдасига воз кечиш божхона режими тўғрисидаги низом (АВ томонидан 8.04.1999 йилда 695-сон билан рўйхатдан ўтказилган); Реимпорт божхона режими тўғрисидаги низом (АВ томонидан 14.09.1999 йилда 818-сон билан рўйхатдан ўтказилган); Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома (АВ томонидан 3.11.1999 йилда 834-сон билан рўйхатдан ўтказилган); ДБҚнинг «Реэкспорт божхона режими тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (АВ томонидан 2.05.2002 йилда 1134-сон билан рўйхатдан ўтказилган); ДБҚнинг «Эркин омбор» божхона режими тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (АВ томонидан 9.02.2004 йилда 1309-сон билан рўйхатдан ўтказилган); ДБҚнинг «Бож олинмайдиган савдо дўкони» божхона режими тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (АВ томонидан 27.02.2004 йилда 1317-сон билан рўйхатдан ўтказилган); ДБҚнинг «Божхона омбори» божхона режими тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (АВ томонидан 27.02.2004 йилда 1318-сон билан рўйхатдан ўтказилган)
|
ДБҚнинг «Божхона расмийлаштирувини амалга оширишда мажбурий тартибда божхона экспертизаси ўтказиладиган товарлар рўйхатини тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (АВ томонидан 17.05.2016 йилда 2787-сон билан рўйхатдан ўтказилган, 23.05.2016 йилдан кучга кирган)
|
Божхона расмийлаштирувини амалга оширишда мажбурий тартибда божхона экспертизаси ўтказиладиган товарлар рўйхати тасдиқланган
|
ВМнинг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарори (20.06.2016 йилдаги 211-сон, 27.06.2016 йилдан кучга кирган)
|
Қуйидагиларга ўзгартиришлар киритилган: Жисмоний шахслар томонидан нақд хорижий валютани Ўзбекистон Республикасининг бож олинадиган чегараси орқали олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш тартиби (ВМнинг 31.10.1996 йилдаги 376-сон қарорига 1-илова). Олиб кириладиган нақд хорижий валюта уни декларациялаш – 2 нусхадаги йўловчи божхона декларациясида олиб кириладиган валюта суммаси тўғрисида ёзма равишда баён қилиш йўли билан божхона назоратидан ўтказилади ва божхона органи ходими тасдиқлаган божхона декларациясининг бир нусхасини берган ҳолда ўтказилади. Декларациянинг иккинчи нусхаси божхона органида қолади. Илгари олиб кириладиган валюта белгиланган Т-6 шаклидаги божхона декларацияси бўйича декларацияланган; ВМнинг «Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо фаолиятини эркинлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори (31.03.1998 йилдаги 137-сон); ВМнинг «Истеъмол товарларининг айрим гуруҳларини Ўзбекистон Республикасига четдан келтиришни такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш тўғрисида»ги қарори (12.12.2011 йилдаги 324-сон); ВМнинг «Божхона йиғимлари ставкалари тўғрисида»ги қарори (30.04.1999 йилдаги 204-сон) ва б.
Қуйидагилар ўз кучини йўқотган: ВМнинг «Товарлар ва транспорт воситаларини Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтишни тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (4.03.2013 йилдаги 63-сон); ВМнинг «Ўзбекистон Республикасида товарлар ва транспорт воситаларини вақтинчалик четдан олиб келиш (четга олиб чиқиш) шартлари тўғрисида»ги қарори (13.04.2013 йилдаги 106-сон) |
ДБҚнинг «Ортиқча тўланган ёки ундирилган божхона тўловларини қайтариш тўғрисидаги йўриқномани ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарори (АВ томонидан 14.07.2016 йилда 947-1-сон билан рўйхатдан ўтказилган, 18.07.2016 йилдан кучга кирган)
|
Ортиқча тўланган ёки ундирилган божхона тўловларини қайтариш тўғрисидаги йўриқнома (АВ томонидан 14.07.2000 йилда 947-сон билан рўйхатдан ўтказилган) ўз кучини йўқотган
|
Божхона расмийлаштируви бўйича мутахассисни ўқитиш, унинг малакасини ошириш, шунингдек божхона расмийлаштируви бўйича мутахассиснинг малака аттестатини бериш, қайта расмийлаштириш (унинг амал қилиш муддатини узайтириш), тўхтатиб туриш, тугатиш ва бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низом (АВ томонидан 21.07.2016 йилда 2814-сон билан рўйхатдан ўтказилган, 26.10.2016 йилдан кучга кирган)
|
22.04.2016 йилдан амалга киритилган янги таҳрирдаги Божхона кодексига мувофиқ божхона расмийлаштируви бўйича мутахассисни ўқитиш, унинг малакасини ошириш, малака аттестатини бериш, расмийлаштириш ва бекор қилиш тартиби белгиланган. 25.10.2016 йилгача Божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис тўғрисидаги низом (АВ томонидан 15.09.2003 йилда 1272-сон билан рўйхатдан ўтказилган) амал қилган |
ДБҚнинг «Божхона юк декларацияларига тузатиш киритиш, қайта расмийлаштириш ва бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарори (АВ томонидан 10.05.2016 йилда 2143-3-сон билан рўйхатдан ўтказилган, 17.08.2016 йилдан кучга кирган)
|
Божхона юк декларацияларига тузатиш киритиш, қайта расмийлаштириш ва бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низом (АВ томонидан 24.09.2010 йилда 2143-сон билан рўйхатдан ўтказилган) ҳамда унга ўзгартириш ва қўшимчалар ўз кучини йўқотган
|
Божхона юк декларациясини ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш, қайтариб олиш ва бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низом (АВ томонидан 10.05.2016 йилда 2784-сон билан рўйхатдан ўтказилган, 17.08.2016 йилдан кучга кирган)
|
БЮДни ўзгартириш ва унга қўшимча киритиш, шунингдек уни қайта расмийлаштириш, қайтариб олиш ва бекор қилиш тартибини белгилайди
|
ДБҚнинг «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан қабул қилинган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарори (АВ томонидан 21.07.2016 йилда 2815-сон билан рўйхатдан ўтказилган, 26.10.2016 йилдан кучга кирган)
|
Қуйидагилар ўз кучини йўқотган: Божхона брокери тўғрисидаги низом (АВ томонидан 15.09.2003 йилда 1271-сон билан рўйхатдан ўтказилган); Божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис тўғрисидаги низом (АВ томонидан 15.09.2003 йилда уларга ўзгартиришлар ва қўшимчалар |
ВМнинг «Божхона брокери сифатидаги фаолиятни амалга ошириш учун рухсат бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (25.07.2016 йилдаги 239-сон, 2.11.2016 йилдан кучга кирган)
|
Божхона брокери сифатидаги фаолиятни амалга ошириш учун рухсат бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланган
|
ХАЛҚАРО ШАРТНОМАЛАР
|
|
Президентнинг «Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори (8.02.2016 йилдаги ПҚ-2486-сон)
|
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Покистон Ислом Республикаси Ҳукумати ўртасида иккиёқлама солиқ солинишига йўл қўймаслик ҳамда даромад солиқлари тўлашдан бўйин товлашнинг олдини олиш тўғрисида 22.05.1995 йилдаги Битимга ўзгартишлар киритиш ҳақида Протокол тасдиқланган (Тошкент, 17.11.2015 йил)
|
Президентнинг «Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори (11.05.2016 йилдаги ПҚ-2528-сон)
|
Ўзбекистон Республикаси билан Финляндия Республикаси ўртасида иккиёқлама солиқ солинишига йўл қўймаслик ҳамда даромад солиқлари тўлашдан бўйин товлашнинг олдини олиш тўғрисида 9.04.1998 йилдаги Битимга ўзгартишлар киритиш ҳақида Протокол тасдиқланган (Хельсинки, 8.03.2016 йил)
|
БОЖХОНА РАСМИЙЛАШТИРУВИ
|
|
ВМнинг «Тўқимачилик асбоб-ускуналарининг асосий турларини етказиб беришга шартномаларни (контрактларни) экспертизадан ўтказиш ва уларнинг замонавий технологик талабларга ва жаҳон нархлари даражасига мувофиқлиги юзасидан хулосалар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (15.03.2016 йилдаги 77-сон, 22.03.2016 йилдан кучга кирган)
|
Шартномалар (контрактлар)ни сотиб олинадиган тўқимачилик асбоб-ускуналарининг қуйидаги мезонлар бўйича замонавий технологик талабларга мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказиш тўғрисидаги низом тасдиқланган: янгилиги, ишлаб чиқарилган йили (экспертиза ўтказиш пайтида 2 йилдан ортиқ эмас) билан аниқланади; маҳсулотнинг экспортга йўналтирилганлиги ва ассортименти, унинг энг аввало ташқи бозорларда харидоргирлиги билан белгиланади; иш унумдорлиги, вақт бирлигида муайян тўқимачилик маҳсулотини ишлаб чиқариш ҳажми сифатида ҳисоблаб чиқилади; энергия самарадорлиги, сотиб олинадиган тўқимачилик асбоб-ускунаси двигателларининг белгиланган қувватини унинг техник-технологик параметрларига мувофиқ, бошқа ишлаб чиқарувчиларнинг шунга ўхшаш асбоб-ускуналарига қиёслаб таҳлил қилиш йўли билан аниқланади; асбоб-ускунанинг нархлари, сотиб олинадиган тўқимачилик асбоб-ускунаси нархларини худди шундай тўқимачилик асбоб-ускунаси жаҳон нархлари даражаси билан таққослаш асосида қиёслаб таҳлил қилиш йўли билан аниқланади |
«Ўзстандарт» агентлиги бош директорининг «Маҳсулотнинг хавфсизлик талабларига мувофиқлигини декларациялаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги буйруғи (АВ томонидан 18.03.2016 йилда 1465-2-сон билан рўйхатдан ўтказилган, 22.03.2016 йилдан кучга кирган)
|
4-бандга қўшимча киритилган, унга кўра Мажбурий тартибда сертификатланадиган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқариладиган ва унга олиб кириладиган маҳсулотлар турлари рўйхатига (ВМнинг 28.04.2011 йилдаги 122-сон қарорига 1-илова) биноан мувофиқлиги мажбурий тартибда тасдиқланиши белгиланган маҳсулотларнинг айрим турлари бўйича тасдиқлашни етказиб берувчи томонидан уларнинг мувофиқлиги декларацияланиши йўли билан амалга оширишга рухсат берилган
|
ВМнинг «Экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда давлат божхона хизмати органларига тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхатига қўшимча киритиш тўғрисида»ги қарори (29.03.2016 йилдаги 95-сон, 4.04.2016 йилдан кучга кирган)
|
Экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда давлат божхона хизмати органларига тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхатининг (ВМнинг 20.07.2015 йилдаги 197-сон қарори билан тасдиқланган) II бўлимига қуйидаги мазмундаги 5-банд қўшилган: «Тўқимачилик асбоб-ускуналарининг асосий турларини (ТИФ ТН бўйича кодлари 8445, 8446, 8447) етказиб беришга шартномалар (контрактлар) бўйича уларнинг замонавий технологик талабларга ва жаҳон нархлари даражасига мувофиқлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Янгидан қуриладиган ва реконструкция қилинадиган ишлаб чиқариш қувватлари лойиҳаларининг техник-иқтисодий асосланишини, техника ва технологияларни экспертизадан ўтказиб баҳолаш агентлигининг хулосаси». Яъни импорт қилинаётган тўқимачилик ускуналарини божхонада расмийлаштириш учун Агентликнинг хулосаси ҳам тақдим этилади |
ВМнинг «Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиология хизмати тизимида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (30.04.2016 йилдаги 131-сон, 10.05.2016 йилдан кучга кирган)
|
Қуйидагилар тасдиқланди: Янги махсус киритиладиган биологик актив моддаларни олиб кириш ва ишлаб чиқаришга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низом (1-илова); Янги озиқ-овқат қўшимчаларини олиб кириш ва ишлаб чиқаришга рухсатномалар бериш тартиби тўғрисидаги низом (2-илова); Янги кимёвий моддалар, биологик воситалар ва материаллар, полимер ва пластик массалар, парфюмерия-косметика воситаларини олиб кириш ҳамда ишлаб чиқаришга рухсатномалар бериш тартиби тўғрисидаги низом (3-илова). Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар рўйхатига (ВМнинг 15.08.2013 йилдаги 225-сон қарорига 1-илова) ўзгартиришлар киритилган (4-илова) |
ВМнинг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (2.05.2016 йилдаги 134-сон, 10.05.2016 йилдан кучга кирган)
|
Қуйидагиларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди: Фаолиятнинг айрим турларини лицензияловчи органлар рўйхати (ВМнинг 28.06.2002 йилдаги 236-сон қарорига 1-илова). Масалан, «Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси» бўлимига «валюта биржаси фаолиятидан ташқари» сўзлари қўшилган. Бу Давлат рақобат қўмитаси мазкур фаолият тури бўйича лицензияловчи орган ҳисобланмаслигини англатади. Марказий банк шундай орган деб белгиланган; Қимматли қоғозлар бланкаларини ишлаб чиқаришни лицензиялаш тўғрисидаги низом (ВМнинг 13.11.2003 йилдаги 506-сон қарори билан тасдиқланган); ВМнинг «Тадбиркорлик субъектларининг банк иши соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиши тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (10.03.2014 йилдаги 56-сон); Ваколатли банклар томонидан нақд хорижий ва (ёки) миллий валютани олиб кириш ва олиб чиқишга рухсатномалар бериш тартиби тўғрисидаги низом (ВМнинг 56-сон қарорига 4-илова) ва б. Белгиланганидек, валюта биржаси фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензия берганлик учун 4 ЭКИҲ миқдорида давлат божи ундирилади |
ВМнинг «Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий автотранспорт воситалари кириши, чиқиши ва транзит ўтишини назорат қилишни янада такомиллаштириш тўғрисида» 2008 йил 17 декабрдаги 274-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қарори (19.08.2016 йилдаги 270-сон, 1.09.2016 йилдан кучга кирган)
|
ВМнинг 274-сон қарорига 1-илованинг 1-бандига ўзгартириш киритилган. 1.09.2016 йилдан бошлаб Тожикистон Республикасининг автотранспорт воситалари ва автобуслари учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириши ва транзит ўтиши учун қўшимча йиғим ставкаси 180 АҚШ долларини ташкил этади (1.09.2016 йилгача – 118 АҚШ доллари)
|
ВМнинг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (14.11.2016 йилдаги 385-сон, 21.11.2016 йилдан кучга кирган)
|
Қуйидагиларга ўзгартиришлар киритилган: Ўзбекистон Республикасининг хўжалик юритувчи субъектлари томонидан хорижий мамлакатлардаги улар ташкил этган савдо уйлари, ваколатхоналар, корхоналар орқали, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг хорижий мамлакатлардаги савдо-инвестиция уйлари орқали олиб чиқилаётган товарларни божхонада расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низом (ВМнинг 9.08.2005 йилдаги 189-сон қарорига 1-илова). Хусусан, белгиланганидек, тушум тушиши ёки қайтариб олиб келиш муддати олдиндан ҳақ тўламасдан, тасдиқланган банк аккредитиви очмасдан ёхуд чет элда очилган қўшма корхоналар ва «Ўзагроэкспорт» АЖнинг савдо уйлари номига биринчи даражали хорижий банкнинг кафолатини расмийлаштирмасдан «Ўзагроэкспорт» АЖнинг шартномалари бўйича янги, қуритилган ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотлари, узум ва полиз маҳсулотлари амалда экспорт қилинган кундан бошлаб 60 кундан ортиқ бўлмаслиги керак. Бунда шу ҳам белгиланганки, товар консигнация шартларида, банк кафолатномаси ёки сиёсий ва тижорат таваккалчиликларидан экспорт контрактларини суғурталаш полисини тақдим этмасдан «Ўзагроэкспорт» АЖ томонидан устав фондида «Ўзагроэкспорт» АЖнинг улуши камида 51%ни ташкил этадиган чет элда очилган қўшма корхоналар ва «Ўзагроэкспорт» АЖ ихтисослаштирилган ташқи савдо компанияси савдо уйларининг манзилига экспорт қилинганда етказиб берилиши мумкин |
БОЖХОНА ИМТИЁЗЛАРИ
|
|
ВМнинг «Четдан олиб киришда божхона тўловларидан (божхонада расмийлаштириш йиғимларидан ташқари) озод қилинадиган янги тиббий асбоб-ускуналар, тиббий асбоб-ускуналарга бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар ва сарфлаш материаллари рўйхатига қўшимча киритиш тўғрисида»ги қарори (8.02.2016 йилдаги 32-сон, 15.02.2016 йилдан кучга кирган)
|
Рўйхатнинг 15-позициясига ТИФ ТН коди 9022 13 000 0 бўлган тиббий асбоб-ускуналар киритилган. Яъни четдан олиб киришда стоматологияда қўлланадиган янги рентген ва радиоактив нурланиш аппаратуралари ҳам божхона тўловларидан (божхонада расмийлаштириш йиғимларидан ташқари) озод қилинади
|
ВМнинг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимчалар ва ўзгартиш киритиш тўғрисида»ги қарори (24.02.2016 йилдаги 50-сон, 29.02.2016 йилдан кучга кирган)
|
ВМнинг «Аҳоли ўртасида микронутриент етишмаслиги профилактикаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳақида»ги қарорига (14.05.2013 йилдаги 129-сон) ўзгартиришлар киритилган, уларга мувофиқ «Соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш (Саломатлик-3)» лойиҳасини амалга ошириш даврида Лойиҳани амалга ошириш Марказий бюроси томонидан четдан олиб келинаётган ТИФ ТН коди 2829 90 800 0 бўлган микронутриентлар ҳам (илгари озод қилинганлари билан бир қаторда) божхона тўловларидан (божхонада расмийлаштириш йиғимларидан ташқари) озод қилинган
|
Президентнинг «Мева-сабзавот, картошка ва полиз маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (12.04.2016 йилдаги ПҚ-2520-сон, 13.04.2016 йилдан кучга кирган)
|
Қарорнинг 6-бандига мувофиқ мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни қайта ишлайдиган хусусий мулк шаклидаги корхоналар замонавий ускуна ва технологиялар олиб киришда 1.01.2019 йилгача божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари) озод этилган. Имтиёз бўшайдиган маблағлардан ишлаб чиқаришни техник қайта жиҳозлаш ва модернизация қилиш учун мақсадли фойдаланилишини назарда тутади |
ВМнинг «Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда божхона тўловларидан озод қилинадиган наслчилик материали, технология ва ёрдамчи ускуналар, омихта ем ва озуқа қўшимчалари ишлаб чиқариш учун компонентлар, шунингдек томчилаб суғориш учун пайвандтаглар, кўчатлар ва ускуналар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори (12.04.2016 йилдаги 110-сон, 18.04.2016 йилдан кучга кирган)
|
Қуйидагилар тасдиқланган: «Ўззооветтаъминотхизмат» республика бирлашмаси, наслчилик чорвачилик субъектлари, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликлари, комбинацияланган омихта ем, озуқа қўшимчалари, ветеринария вакциналари ва препаратлари ишлаб чиқарувчи хўжалик юритувчи субъектлар томонидан 2021 йил 1 январгача божхона тўловлари тўлашдан (божхонада расмийлаштириш йиғимларидан ташқари) озод қилинган ҳолда олиб кириладиган наслчилик материали, технология ва ёрдамчи ускуналар, омихта ем ва озуқа қўшимчалари ишлаб чиқариш учун компонентлар рўйхати (1-илова); фермер хўжаликлари ва бошқа ташкилотлар томонидан 2021 йил 1 январгача божхона тўловлари тўлашдан (божхонада расмийлаштириш йиғимларидан ташқари) озод қилинган ҳолда олиб кириладиган томчилаб суғориш учун пайвандтаглар, кўчатлар ва ускуналар рўйхати (2-илова). Белгиланганидек, кўрсатилган рўйхатлар 29.12.2015 йилдан амал қилади. Республика Ҳукуматининг айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб топилган (3-илова). Масалан, ВМнинг «Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда божхона тўловларидан озод қилинадиган наслчилик материали, зооветеринария хизмати кўрсатишни ривожлантириш учун технология ва ёрдамчи ускуналар, омихта ем ишлаб чиқариш учун компонентлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори (22.07.2008 йилдаги 156-сон) ва б. |
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, ИВ ва МВнинг «Дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиларининг миллий реестри тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги қарори (АВ томонидан 3.05.2016 йилда 2541-1-сон билан рўйхатдан ўтказилган, 10.05.2016 йилдан кучга кирган)
|
24-бандга қўшимчалар киритилган, уларга мувофиқ микрофирмалар ва кичик корхоналар божхона тўловлари бўйича имтиёзларни қўллаш мақсадида ҳудудий божхона органларига ариза тақдим этмайдилар. Кичик корхоналарга кирмайдиган бошқа субъектлар божхона имтиёзларини қўллаш учун ҳудудий божхона органларига 2 нусхадаги белгиланган шакл бўйича аризани тақдим этадилар. Бир нусхаси ваколатли орган белгиси билан божхона тўловлари бўйича имтиёзни қўллаш учун аризачига қайтарилади |
«Қишлоқ қурилиш инвест» ИК МЧЖ, пудрат ва ёрдамчи пудратчи ташкилотлар, шунингдек қурилиш материаллари ва ускуналари ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низом (АВ томонидан 26.05.2016 йилда 2792-сон билан рўйхатдан ўтказилган, 30.05.2016 йилдан кучга кирган)
|
Президентнинг 29.01.2009 йилдаги ПҚ-1051-сон қарорига мувофиқ, янгидан ташкил этилаётган ихтисослаштирилган таъмирлаш-қурилиш ташкилотлари ва «Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компанияси билан тузилган шартномалар бўйича фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартлари билан якка тартибда уй-жой қуриш учун пудрат ташкилотлари Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича олиб кирадиган қурилиш техникаси ва кичик механизациялаш воситалари 1.01.2017 йилгача божхона тўловлари тўлашдан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод қилинган
|
ВМнинг «Божхона божлари ва солиқлар тўлашдан шартли озод этиш қўлланиладиган вақтинча олиб кирилаётган товарлар рўйхати, уларни озод этиш шартлари, шунингдек имтиёзларнинг амал қилиш муддатларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори (20.06.2016 йилдаги 212-сон, 27.06.2016 йилдан кучга кирган)
|
Божхона божлари ва солиқлар тўлашдан шартли озод этиш қўлланиладиган вақтинча олиб кирилаётган товарлар рўйхати, уларни озод этиш шартлари, шунингдек имтиёзларнинг амал қилиш муддатлари тасдиқланган. Бунда вақтинча олиб кирилган тақдирда божхона божлари ва солиқлар тўлашдан озод этиш Божхона кодексининг 65-моддаси асосида тақдим этилади. Масалан, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги чет давлатлар дипломатик ваколатхоналарининг ва консуллик муассасаларининг ҳамда уларга тенглаштирилган ваколатхоналарнинг нормал фаолият кўрсатишини таъминлаш учун мўлжалланган товарлар ва б. божхона божлари ва солиқлар тўлашдан озод этилади
|
Президентнинг «Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони (26.10.2016 йилдаги ПФ-4853-сон, 28.10.2016 йилдан кучга кирган)
|
Белгиланганидек, 28.10.2016 йилдан бошлаб «Навоий», «Ангрен» ва «Жиззах» ЭИЗ иштирокчилари муайян муддатга: ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинадиган ускуналар, хом ашё, материал ва бутловчи буюмлар, шунингдек, мамлакатимизда ишлаб чиқарилмайдиган ва лойиҳаларни амалга ошириш доирасида Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича олиб келинадиган қурилиш материаллари учун божхона тўловларини тўлашдан озод этилган (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари). Имтиёз тўғридан-тўғри киритилган инвестициялар ҳажмига қараб (шу жумладан эквивалентда) 3 йилдан 10 йил муддатгача: 300 минг АҚШ долларидан 3 млн АҚШ долларигача – 3 йил муддатга; 3 млн АҚШ долларидан 5 млн АҚШ долларигача – 5 йил муддатга; 5 млн АҚШ долларидан 10 млн АҚШ долларигача – 7 йил муддатга; 10 млн ва ундан кўп АҚШ доллари – 10 йил муддатга берилади (3, 4-бандлар). Божхона имтиёзлари қўлланган ҳолда олиб келинган ускуналар, хом ашё, материал ва бутловчи буюмлар олиб келинган пайтдан бошлаб 3 йил давомида сотилган ёки беғараз берилган ҳолларда, божхона тўловлари тўлиқ ҳажмда ундирилади; ЭИЗнинг бутун фаолияти давомида – экспортга йўналтирилган маҳсулотлар қисмида олиб келинадиган хом ашё, материал ва бутловчи буюмлар учун божхона тўловлари тўлашдан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилган («Ангрен» ва «Жиззах» ЭИЗ учун – 28.10.2016 йилдан) (5-банд)
|
ВМнинг фармойиши (24.10.2016 йилдаги 798-Ф-сон)
|
Фермер хўжаликлари ва бошқа ташкилотлар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тасдиқланган рўйхатга кўра олиб кириладиган сабзавот, полиз ва дуккакли ўсимликларнинг серҳосил ва тезпишар навлари уруғлари 1.07.2019 йилгача божхона тўловларини тўлашдан озод этилган (божхона йиғимларидан ташқари)
|
Давоми бор
.
*Давоми. Боши «СБХ»нинг 27.12.2016 йилдаги 52 (1168)-сонида.