Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 52 / Шахсий манфаат

Имтиёз олмоқчимисиз – юридик шахсни расмийлаштиринг

 

Аҳолига хизмат кўрсатувчи тадбиркорлар: сартарошлар, фотографлар, этикдўзлар, тикувчилар, маиший техникани таъмирловчилар ва ҳ.к. қатъий белгиланган солиқ тўлайдилар. Бироқ кўп ҳолларда қатъий белгиланган солиқ суммаси фойдадан ортади, бу уларни фаолиятга чек қўйишларига мажбур қилади.

1. Қонунда назарда тутилган қатъий белгиланган солиқнинг энг кам ставкаси қандай?

2. Мен тезкор фотосуратга олиш хизматларини кўрсатаман, шу билан бирга ксеронусха олувчи аппарат мавжуд. Нима учун ксеронусха олиш хизматлари учун қўшимча солиқ тўлашим керак?

3. Якка тартибдаги тадбиркор НКМ ва терминалга эга бўлиши мажбурийми?

4. Ушбу фаолият соҳаларидаги солиқлар соддалаштириладими?

Тадбиркор.

 

1

Якка тартибдаги тадбиркорлардан олинадиган қатъий белгиланган солиқнинг 2016 йилги ставкалари Президентнинг 22.12.2015 йилдаги ПҚ-2455-сон қарорига ­12-илова билан тасдиқланган. Видеога олиш ва фотосуратга олишга маиший хизматлар сифатида қаралади (Рўйхатнинг 35-банди, ВМнинг 7.01.2011 йилдаги 6-сон қарорига ­1-илова) ва улар учун Тошкент шаҳрида ойига 3,5 ЭКИҲ миқдорида қатъий белгиланган солиқ ставкаси ўрнатилган. Матндан нусха олиш ва кўпайтириш билан боғлиқ хизматлар (ВМнинг 6-сон қарорига ­1-илованинг 44-банди) ҳам кирадиган фаолиятнинг бошқа турлари учун 2 ЭКИҲ миқдоридаги ставка белгиланган. У Тошкент бўйича энг кам ҳисобланади.

 

2

Сиз 2 турдаги фаолият – фотосуратга олиш ва ксеронусха олиш билан шуғулланишингиз сабабли ҳар бир фаолият тури учун алоҳида солиқ тўлайсиз.

 

3

Ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатишда аҳоли билан пулли ҳисоб-китоблар назорат-касса машиналари (НКМ) мажбурий тартибда қўлланган ҳолда амалга оширилади (Низомнинг 2-банди, ВМнинг 17.11.2011 йилдаги 306-сон қарорига 1-илова). Агар фотосуратга олиш хизматларини турғун жойдан ташқарида, масалан, жойга чиқиб кўрсатаётган бўлсангиз, НКМни қўлламаслик мумкин (Рўйхатнинг 3-банди, ВМнинг 306-сон қарорига 3-илова). Агар тезкор фотосуратга олиш хизматларини турғун шохобчада, яъни фотоустахона, салонда ва ҳ.к. кўрсатсангиз, НКМни қўллаш мажбурий.

Ушбу талаб тўлов терминалига ҳам татбиқ этилади (19.04.2010 йилдаги ПҚ-1325-сон қарорга ­2-илова).

 

 

4

Қонун ҳужжатларида айрим турдаги маиший хизматлар учун солиқ имтиёзлари назарда тутилган (АВ томонидан 17.07.2006 йилда 1594-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низом).

2016–2020 йилларда хизматлар соҳасини ривожлантириш дастури (ВМнинг 26.02.2016 йилдаги 55-сон қарори) Рўйхат (10.05.2012 йилдаги ПҚ-1754-сон қарорга ­5-илова) бўйича хизматлар кўрсатувчи микрофирмалар ва кичик корхоналар учун фойда солиғи ва ЯСТ тўлашга доир илгари белгиланган имтиёзларни узайтиришни назарда тутади. Унга шу жумладан маиший ва бошқа турдаги хизматлар киради. Бироқ ушбу имтиёзлардан фойдаланиш учун юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтиш зарур.

 

Замира ЖЎРАЕВА,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1840 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика