Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 52 / Амалий бухгалтерия

Захира капитали ҳисоби

 

МЧЖ (ЯСТ тўловчиси, ХХТУТ коди – 16513) ҳисоб сиёсатига биноан корхона фойда ҳисобидан устав фонди миқдорининг камида 5%и, бироқ 15%идан ортиқ бўлмаган захира капиталини барпо этмоқда. Муассис УФни 272 млн сўмдан 10 млн сўмгача камайтириш ҳақида қарор қабул қилмоқчи. Ҳозир 8520-ҳисобварақда бу йил фойда қисман тақсимланганда ҳисобланган 10 млн сўм бор. УФ камайтирилганда захира капитали УФга тенг бўлиб қолади.

Захира капитали миқдорини қандай камайтириш мумкин? 8520-ҳисобварақдаги суммаларни қандай мақсадларга ва қай вазиятларда тақсимлаш (ҳисобдан чиқариш) мумкин?

Н.Красильникова,

МЧЖ бош бухгалтери.

 

– Жамият ўзининг уставида назарда тутилган, лекин ўз устав фондининг 15%идан кам бўлмаган миқдорда захира фондини вужудга келтириши мумкин («Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча ­масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг 27-моддаси).

Захира фонди жамиятнинг уставида белгиланган миқдорга етгунга қадар ҳар йили соф фойдадан ажратмалар қилиш йўли билан шакллантирилади. Ҳар йилги ажратмалар миқдори жамиятнинг уставида назарда тутилади, лекин у жамиятнинг уставида белгиланган миқдорга етгунга қадар соф фойданинг 5%идан кам бўлиши мумкин эмас.

Жамиятнинг захира фонди МЧЖ тўғрисидаги Қонунда назарда тутилган ҳолларда унинг зарарларини қоплаш ва жамият томонидан жамиятнинг устав фондидаги улушни (улушнинг бир қисмини) олиш учун мўлжаллангандир.

Юридик шахс тугатилган тақдирда, захира фонди мулкдорлар олдидаги қарз ҳисобварақларига ҳисобдан чиқарилади, чунки кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилинганидан кейин қолган масъулияти чекланган жамиятнинг мол-мулки унинг иштирокчилари ўртасида тақсимланади (МЧЖ тўғрисидаги Қонуннинг 8-моддаси 1-қисми 7-хатбошиси). Бошқача айтганда, юридик шахс тугатилган тақдирда соф (кредиторлар мажбуриятларидан озод) активлар қийматини акс эттирувчи ўз капитали (шу жумладан захира капитали) ҳисобварақлари муассислар олдидаги қарз ҳисобварақларига ёпилиши керак.

Шу тариқа:

захира фонди миқдори қайд этилган бўлиши шарт бўлган ҳужжат – корхона устави. Агар корхона уставида захира фонди назарда тутилмаган бўлса, 8520-ҳисобварақдаги сумма тақсимланмаган фойда ҳисобварағига ўтказилиши шарт;

захира фонди миқдори устав фондининг 15%идан ортадиган бўлса, бу қонун ҳужжатларининг бузилиши деб ҳисобланмайди;

● МЧЖ захира фондидан унинг зарарларини қоплаш ёки чиқиб кетаётган муассис улушини ёхуд улушининг бир қисмини сотиб олиш учун фойдаланиш мумкин;

● юридик шахс тугатилаётганда захира фонди маблағлари муассислар ўртасида тақсимланади.

Амалдаги қонун ҳужжатларида захира фонди камайтирилиши шарт бўлган бошқа ҳоллар назарда тутилмаган.

 

Захира фонди камайтирилганда ҳисобварақлар корреспонденцияси қуйидагича бўлади:

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

Захира фонди ҳисобига зарар қопланди

 

8520-«Захира капитали (фонди)»

 

8700-«Тақсимланмаган фойда»

 

Жамият улушни сотиб олаётганда чиқиб кетаётган муассисга қарз акс эттирилди (захира фонди камайиши миқдори чиқиб кетаётган муассиснинг устав фондидаги улушига мутаносиб)

 

8520-«Захира капитали (фонди)»

 

6620-«Чиқиб кетаётган муассисларга улушлари бўйича қарз»

 

Корхона тугатилаётганда захира капитали (фонди) ҳисобидан иштирокчиларга даромадлар (дивидендлар) ҳисобланди

 

8520-«Захира капитали (фонди)»

 

6610-«Тўланадиган дивидендлар»;

6620-«Чиқиб кетаётган муассисларга улушлари бўйича қарз»

 

 

 

Лилия ХИСМАТОВА, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 3092 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика