Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2016 год / № 51 / Криминалист эксперт ён дафтаридан

Манекенга жон кирди

 

Пенсионер Софья Фёдоровна* кўп кексаларда бўлгани каби уйқусизликдан азият чекарди. Шу боис у уйқуга эрта ётмас, акс ҳолда тунги соат 3–4 да уйғониб кетиб, тонг отгунча мижжа қоқмасди. Алқисса, у учинчи қаватдаги квартирасининг деразаси ёнида ўтириб, кечқурунлари уйқуга чўмган шаҳарни томоша қилишга одатланган эди. Қуйида баён этилган воқеа юз берган ўша машъум оқшомда ҳам у тугаётган кунни кузатиб, дераза ёнида ўтирарди.

 

Манекен одамга айланди

Софья Фёдоровна яшайдиган уй рўпарасида, йўлнинг нариги томонида беш қаватли уй бўлиб, унинг биринчи қаватида бир нечта турли хил офис ва дўконлар жойлашган эди. Дўконлардан бири ихчамгина бўлса-да, бироқ баландпарвоз оҳангда «Супер Маркет» деб номланган, икки қисмдан иборат эди: чап томонида қадоқланган озиқ-овқат товарлари, ўнг томонида эса саноат товарлари, шу жумладан кийим-кечак ва пойабзал сотиларди.

Унинг ёритилган витринасида турли костюмлар алмаштириб кийдириладиган иккита манекен турарди. Ўша куни ҳам, дўкон соат 22 да ёпилгандан кейин Софья Фёдоровна оқшом чўмган шаҳар манзараларини завқ билан томоша қилар экан, тўсатдан витринадаги манекен қимирлаганини илғаб қолди. Аввалига у кўзимга кўринди шекилли деб ўйлади. Бироқ диққат билан қараркан, капюшонли куртка кийган (бунинг устига юзининг ярмини беркитган кўзойнаги ҳам бор) манекен эркак бошини бир томонга, кейин эса иккинчи томонга бурганини, яқиндаги тротуарда ҳеч ким қолмаганда постаментдан сакраб тушиб, дўкон ичига кириб кетганлигини кўрди.

Ҳайратга тушган Софья Фёдоровна витринада манекен эмас, балки одам турганлигини тушунди. Нохуш ҳолатни ҳис этиб, у милицияга қўнғироқ қилди ва кўрганларини хабар қилди. Бироқ милиция машинаси милт-милт чироғи ва сиренаси билан тезда етиб келмади. Софья Фёдоровна сохта манекен витринадаги ўз жойини яна эгаллаб олишга улгурганлигини кўрди. Милиция автомобилидан тушган 2 нафар милиция ходими дўкон витринасига яқин келди. Бироқ, манекенлар жойида турганлиги, ойна ва эшиклар синмаганлигини кўриб, милиционерлар, чамаси, қандайдир ваҳимачи қўнғироқ қилгандир деб ўйлашди. Улар машинага ўтириб, қайтиб кетишди.

 

Энг оддий ўғирлик

Улар билан боғланиш имкониятига эга бўлмаган Софья Фёдоровна аввалига яна милицияга қўнғироқ қилмоқчи бўлди, кейин эса унга нафақат ишонмасликлари, балки устига-устак ёлғончига чиқаришлари мумкинлигини ўйлаб қолди. Унга фақат дўкон витринаси ортида юз бераётган воқеаларни кузатишгина қолган эди. Сохта манекен эса дўкон ичига кириб, токчалардан баъзи товарларни йиғиштирар эди. Иккита катта сумкани тўлдириб, у нима биландир ойнани уриб синдирди. Ойна синиқлари қаттиқ овоз чиқариб тротуарга тўкилди, сигнализация ишлаб кетди. Шунда ўғри сумкаларини кўтариб витринанинг синган ойнасидан отилиб чиқди ва қоронғиликка шўнғиб кетди. Милиция автомобили қайтиб келганда ўғрининг изи ҳам, иси ҳам қолмаган эди.

Қария дўконни кўздан кечираётганликлари, унинг эгаси келганлиги ва чилпарчин бўлган витринани кўриб бошини чангаллаганлигини узоқ вақт кузатиб ўтирди.

 

Тергов калаванинг учини тополмай қолди

Кейинги куни унга туман милиция бўлимидан қўнғироқ қилишди ва тезкор ходим ўзини таништириб, тунги воқеа ҳақида суҳбатлашиш учун уйига ташриф буюришга рухсат сўради. Ходим келгач, Софья Фёдоровна унга кўрганларини гапириб берди. Афсуски, оралиқ олис бўлгани боис кекса аёл ўғрининг юзини аниқ кўра олмаган, шу сабабли аниқ тасвирлай олмасди. Бунинг устига ўғрининг бошида капюшон, юзида эса – катта кўзойнак бўлган. Аёл фақат ўғрининг ўртача бўйдан баландроқ ёш эркак бўлиб, озғинлигини айта олди ва унинг кийимини тасвирлади.

«Асосий» гувоҳ – Софья Фёдоровна дўконда жиноятчининг бирор-бир изи топилган-топилмаганлиги билан қизиқди. Тезкор ходим пойабзал излари топилганлигини (об-ҳаво ёғинсиз эди) айтди, бармоқ изларини топиш мушкул, чунки дўконда турли излар ғоятда кўп бўлган. Уларнинг дўкон ходимларига, эҳтимол, харидорларга ҳам тегишли эканлигини текшириш учун вақт керак. Шунда Софья Фёдоровна ўғри қўлқоп кийганлигини эслаб қолди. Тезкор ходимнинг ҳафсаласи пир бўлди: демак, бармоқ изларини топишга умид йўқ.

Умуман олганда жиноятчи жуда эпчил ва айёр бўлиб чиқди: у ҳаммасини пухта ўйлаган, манекенни алмаштира олган ва дўконда иш тугаб, барча эшиклар ёпилгунга қадар манекен сифатида витринада турган. У ташқи катта эшик ва орқа эшик нафақат ички қулф, балки ташқи томондан осма қулф билан ёпилишини ҳисобга олган. Шу боис ушбу эшикларни ичкаридан очиб бўлмасди, натижада витрина ойнасини синдиришига тўғри келган.

Кейинги куни дўкон ходимларидан сўраб чиқилганда кеч тушганда кимдир манекенни омборхонага олиб кирганини кўрган сотувчи топилди. У бундан ҳайрон бўлмай, манекенни эртага қайтадан кийинтиришса керак деб ўйлаган. Манекенни у танимайдиган баланд бўйли озғин йигит кўтарган эди, бироқ кийимлар бўлимининг сотувчиси ёрдам сўраб унга мурожаат қилган бўлиши мумкин эди.

Эрталаб терговчи ва тезкор ходим қўшимча равишда кўздан кечириш учун дўконга келишди. Улар орқа эшик орқали ҳовлига чиқиб, тезда ахлат идишлари ортида ётган «яланғоч» манекенни топишди. Ўғрининг манекенни омборхонага ёки дарҳол ҳовлига олиб кирганлиги, унинг кийимини кийиб витринага қайтганлиги, юзини катта қора кўзойнак, бошини капюшон билан ёпиб олганлиги аниқ бўлди.

 

Ҳушёрликни йўқотишган

Витринада турган манекенларга кўниккан дўкон ходимлари уларга умуман эътибор бермаганлар. Шу боис ҳам бадният ўғри дўкон ёпилганидан кейин ҳам у ерда қола олган.

Афсуски, эпчил ўғрини топишга муваффақ бўлишмади – зеро ҳеч ким унинг ташқи кўриниши ва ёшини тасвирлай олмади, изини эса қолдирмаган. Бироқ шундан кейин дўкон ходимлари бошқа дўконлардаги манекенларга ҳам ғоятда эътибор билан қарайдиган бўлишди...

 

Ольга Маршанская.

 

*Персонаж исми ўйлаб чиқарилган, ҳар қандай мос тушишлар тасодифийдир.

Прочитано: 1876 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика