Norma.uz

Тайёргарлик кўриладиган ва тугайдиган иш вақти

 

Корхонада ички меҳнат тартиби қоидалари билан 8 соатдан иборат 5 кунлик иш ҳафтаси белгиланган. Иш режими соат 8.00 дан 17.00 гача. Тушлик учун танаффус соат 12.00 дан 13.00 гача. Хизмат автобуси ишчиларни ҳудудга соат 7.50 атрофида олиб келади. Ишчилар ишни бошлашдан олдин форма кийишлари ва зарур асбоб-ускуналарни тайёрлашлари керак. Иш куни охирида ишчига иш жойини тартибга келтириши, шунингдек ювиниб, кийимларини алмаштириши учун вақт керак бўлади. Шу муносабат билан саволлар юзага келади.

1. Агар иш куни соат 17.00 гача белгиланган бўлса, автобус ҳудуддан соат нечада чиқиб кетиши керак?

2. Иш жойини тайёрлаш, шунингдек кийиниш вақти соат 8.00 дан бошланадиган иш вақтига кирадими ёки ушбу таомиллар соат 8.00 гача тугатилиши шартми, ишчи соат 8.00 дан ишга киришадими? Иш жойини тозалаш, ювиниш ва кийимларни алмаштириш вақти 8 соатлик иш кунига кирадими ёки ишчи ушбу таомилларни соат 17.00 дан кейин бажарадими?

3. Агар иш жойини тайёрлаш ва ювиниш таомиллари 8 соатлик иш кунига кирмаса, ушбу вақт иш вақтидан ташқари деб ҳисобланмайдими?

Е.Мешчерякова,

кадрлар бўйича инспектор.

 

– Ходим иш тартиби ёки графигига ёхуд меҳнат шартномаси шартларига мувофиқ ўз меҳнат вазифаларини бажариши лозим бўлган вақт иш вақти ҳисобланади (МКнинг 114-моддаси).

Тегишинча, сиз тилга олган масалаларнинг аксариятини умуммиллий қонунчилик эмас, балки корхонадаги жамоа, меҳнат шартномалари, иш тартиби ёхуд графиги, бошқа локал меъёрий ҳужжатлар тартибга солади.

Шу билан бирга, берилган саволлар юзасидан қуйидаги тавсияларни бериш мумкин.

1

Агар меҳнат шартномаси, жамоа шартномаси ёхуд бошқа локал меъёрий ҳужжатда иш берувчининг ишчиларни иш жойига етказиш ва ундан олиб чиқиш мажбурияти қайд этилган бўлса, хизмат автобусининг ҳудуддан чиқиши иш куни охирига, яъни соат 17.00 дан аввал эмас деб белгиланган бўлиши керак.

Кетишнинг аниқ вақти буйруқлар ва бошқа локал меъёрий ҳужжатларда назарда тутилиши мумкин. Бунда, фикримизча, у ишчилар автобус турган жойгача етиб келиши учун оқилона вақт захирасини ўз ичига олиши керак.

Кетиш вақтига рози бўлинмаганда ва иш берувчи билан низо юзага келганда иш берувчи олдида ишчилар манфаатларини ҳимояловчи касаба уюшмаси қўмитаси ёхуд ходимларнинг бошқа вакиллик органини жалб этиш мақсадга мувофиқ.

 

2

Агар иш тартиби ёки графигида ёхуд меҳнат шартномаси шартларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, фикримча, иш жойини тайёрлаш, шунингдек кийим алмаштириш вақти иш вақтига киради ҳамда сизнинг ҳолатда соат 8.00 дан бошланиши керак, сабаби иш жойини тоза ва тартибли тутиш, махсус кийим-бош кийиш, одатда, ишчининг меҳнат мажбуриятларига киради.

Хусусан, МКнинг 212-моддасига биноан, ходим меҳнатни муҳофаза қилиш нормаларига, қоида ва йўриқномаларига, шунингдек маъмуриятнинг ишни бехатар олиб бориш ҳақидаги фармойишларига риоя қилиши, олинган шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиши шарт ва ҳ.к. Ўз навбатида иш берувчи хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган меҳнат шароитларини яратган бўлиши керак (МКнинг 211-моддаси).

Корхонанинг локал меъёрий ҳужжатлари (меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси бўйича йўриқномалар ва ҳ.к.), лавозим йўриқномаларида тегишли қоида бўлганда ювинишни меҳнат мажбуриятларини бажариш деб эътироф этиш мумкин, бунинг учун уларни батафсил ўрганиб чиқиш лозим.

 

3

Юқоридаги хатти-ҳаракатларни иш вақтидан ташқари деб тан олиш учун, биринчидан, улар ишчининг меҳнат мажбуриятларига киришини асослаш зарур. Бу ҳолда улар меҳнат шартномаси, корхонанинг лавозим йўриқномалари ва локал ҳужжатларида қайд этилган бўлиши шарт. Иккинчидан, ушбу хатти-ҳаракатлар белгиланган 8 соатлик иш вақтидан ташқари бўлган даврда бажарилиши керак. Учинчидан, уларни ишчи ўз ташаббуси билан эмас, балки иш берувчининг фармойишига кўра бажариши шарт.

Иш вақтидан ташқари ишлар ходимнинг розилиги билан қўлланиши мумкин (МКнинг 124-моддаси ­2-қисми).

 

Эркин Ҳосилов,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1841 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика