Божхонага ёндош соҳа вакилларининг фаолиятига оид саволларга Божхона брокерлари уюшмаси экспертлари жавоб бердилар.
Божхона юк декларациясининг 44-устунида ҳисоб-китоблар ҳақидаги маълумотнома кўрсаткичларини қайд этишимиз шартми? Агар бу зарур бўлса, ушбу маълумотларни қаердан олиш мумкин?
Декларант.
– Ташқи савдо контракти (шартномаси, битими) асосида товарларни экспорт қилишда ҳисоб-китоблар ҳақидаги маълумотнома рақами, санаси ва суммасини БЮДнинг 44-устунида кўрсатиш мажбурийдир.
Ушбу маълумотларни олиш учун ТИФ қатнашчилари ваколатли банкларга ёзма равишда мурожаат қилишлари керак.