Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 41 / Божхона

Товар божхона режимига жойлаштирилганда...

 

Интернетдан фойдаланувчиларга янада қулайлик яратиш мақсадида яқинда Давлат божхона қўмитасининг расмий веб-сайти www.bojxona.uz доменида ҳам ўз фаолиятини йўлга қўйди. Сайт орқали тадбиркорлар, хусусан ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга бевосита мутахассислардан жавоб олиш имкониятига ҳам эгалар. Қуйида веб-сайт орқали йўлланган айрим саволларга тайёрланган жавоблар эътиборингизга ҳавола қилинмоқда.

 

Сут маҳсулотлари божхона назоратидан ўтказилишининг қандай ўзига хос жиҳатлари мавжуд?

– Сут маҳсулотлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатурасининг 04-гуруҳида 0401-0406 товар позицияларида таснифланади. 04 (0408112000, 0408192000, 0408912000, 0408992000 дан ташқари) гуруҳидаги товарлар Ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан 2013 йил 1 июлдан бошлаб давлат тилида маркировка қилиниши шарт бўлган импорт қилинадиган истеъмол товарларининг айрим турлари рўйхатига (ВМнинг 13.05.2013 йилдаги 127-сон қарори билан тасдиқланган) киритилган. Демак мазкур товарлар истеъмол упаковкасига эга бўлиши, давлат тилида маркировка қилинган бўлиши шарт, акс ҳолда уларни эркин муомалага чиқариш тақиқланади.

«Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунга асосан яроқлилик (сақлаш) муддатида товар фойдаланишга яроқли бўлиши ва у тамом бўлгач, товар одамлар ҳаёти ҳамда соғлиғи учун хавф туғдириши мумкинлиги, дори-дармон, озиқ-овқат ва маиший кимё товарларида уларнинг ишлаб чиқарилган санаси, яроқлилик муддатини кўрсатмасдан реализация қилишга рухсат этилмайди.

«Божхона омбори» божхона режими тўғрисидаги низомда (АВ томонидан 27.02.2004 йилда 1318-сон билан рўйхатдан ўтказилган) божхона омбори режимига яроқлилик, фойдаланиш ва сақлаш муддати ўтган ҳамда тез бузиладиган товарларнинг жойлаштирилиши мумкин эмаслиги ҳамда яроқлилик муддати чекланган товарлар белгиланган муддат ўтишидан 60 кун олдин бошқа божхона режимига расмийлаштирилиши ва божхона омборидан олиб чиқиб кетилиши лозимлиги белгиланган.

Божхона кодексининг 85-моддасига мувофиқ тез бузиладиган товар вақтинча сақлаш божхона режимида туришининг энг кўп муддати 10 календарь кунни ташкил этади.

Шунингдек, юқорида қайд этилган 0401-0406-товар позицияларига кирадиган сут маҳсулотлари Вазирлар Маҳкамасининг:

«Ташқи савдо операцияларини амалга ошириш билан боғлиқ тартиботларни либераллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори (30.12.2012 йилдаги ­379-сон) билан тасдиқланган гигиеник сертификация қилинадиган (санитария-эпидемиологик хулоса бериладиган) товарлар рўйхатига;

«Сертификатлаштириш тартиботларини ва сифат менежмент тизимларини жорий этишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори (28.04.2011 йилдаги 122-сон) билан тасдиқланган мажбурий тартибда сертификатланадиган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқариладиган ва унга олиб кириладиган товарлар рўйхатига киритилган.

Баён этилганлардан келиб чиқиб, ушбу товарларни импорт қилишда уларнинг санитария-эпидемиологик хулосаси ва мувофиқлик сертификати бўлмаса эркин муомалага чиқариш божхона режимига расмийлаштирилмайди.

Божхона кодексининг 94-моддасига мувофиқ яроқлилик, сақлаш, ишлатиш ва (ёки) реализация қилиш муддати чекланган товар мазкур муддат тугагунига қадар камида 180 календарь кундан кечиктирмай бошқа божхона режимига жойлаштириш учун маълум қилиниши ва божхона омборидан олиб чиқилиши керак.

Истеъмолчиларнинг ҳаёти ва соғлиги хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш ҳаракатларини содир этган шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноий иш қўзғатилиши мумкин.

2016 йилнинг I ярми давомида республикамиз божхоначилари томонидан мазкур йўналишда 478 та ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланиб, қиймати 437 млн сўмдан ортиқ бўлган сут ва сут маҳсулотларининг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилган.

 

Бизда темир йўл изи кириб турган омборхона бор. Шунга божхона омбори очиш учун қандай ҳужжатлар керак. Божхона омборини ташкил этиш учун бинога қандай норматив талаблар қўйилади?

– Божхона омбори фаолиятини лицензиялаш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш» тўғрисидаги Қонун ва Божхона омбори фаолиятини лицензиялаш тўғрисида низомга (ВМнинг 20.11.2003 йилдаги 523-сон қарори билан тасдиқланган) мувофиқ амалга оширилади. Ушбу Низомнинг 35-бандига асосан лицензия олиш учун лицензия талабгори лицензияловчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисобрақами кўрсатилган лицензия бериш тўғрисидаги ариза;

божхона омборининг тури тўғрисидаги маълумотлар (ёпиқ турдаги омбор учун шунингдек бундай турдаги омбор танланишининг зарурлиги ва мақсадга мувофиқлиги асосланиши керак);

ариза берувчининг эгалигида бўлган ва божхона омбори сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган бинолар ва (ёки) очиқ майдончалар, улар жойлашган жой, уларнинг жиҳозланиши, асбоб-ускуналар билан таъминланиши ва моддий-техник жиҳозланиши тўғрисидаги маълумотлар;

автомобиль ва темир йўллар кўрсатилган ҳолда божхона омбори учун мўлжалланган ҳудуд ва биноларнинг тарҳи ва чизмаси;

талабгорнинг божхона омборига киришга рухсат берилган ходимларидан бўлган шахсларнинг рўйхати (фамилияси, исми ва отасининг исми ҳамда лавозими кўрсатилган ҳолда);

давлат ёнғин назорати органларининг божхона омбори ҳудуди ва биноларининг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси;

давлат санитария назорати органларининг божхона омбори ҳудуди ва биноларининг ариза берилган товарларни, шу жумладан озиқ-овқат товарларини – лицензиат бундай товарларни сақлаш ниятида бўлса – сақлаш учун зарур шарт-шароитларга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси;

божхона омборида сақлаш мўлжалланаётган товарлар рўйхати;

божхона тўловлари тўлаш таъминланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

Божхона омбори сифатида фойдаланиш мўлжалланган ҳар бир ҳудудий алоҳида бинога ва (ёки) ҳар бир ҳудудий алоҳида очиқ майдончага алоҳида ариза тақдим этилади.

 

Савол-жавоблар Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати томонидан тақдим қилинди.

Прочитано: 2054 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика