Агар чиптанинг қиймати 500 000 сўм, воситачилик ҳақи 25 000 сўм бўлса, агентлик келишувига кўра авиачипталар сотилаётганда қандай проводкаларни қилиш керак?
Л.Булатова,
бош бухгалтер.
– Агар авиачиптанинг қиймати 500 000 сўмни, воситачилик ҳақи эса 25 000 сўмни ташкил этса, агентлик келишувига кўра авиачипталарни сотиш хизматларини бухгалтерия ҳисобида қуйидаги тартибда акс эттириш мумкин:
Хўжалик операциясининг мазмуни
|
Сумма (сўм)
|
Ҳисобварақлар корреспонденцияси
|
|
дебет
|
кредит
|
||
1. Воситачилик ҳақи авиачипта
|
|||
Харидорнинг авиачипталар учун қарзи ва ишонч билдирувчи олдидаги қарзи акс эттирилган
|
500 000
|
4890-«Бошқа дебиторлар қарзлари»
|
6990-«Бошқа мажбуриятлар»
|
Авиачипталар учун тўлов келиб тушган
|
500 000
|
5110-«Ҳисоб-китоб счёти»
|
4890-«Бошқа дебиторлар қарзлари»
|
Авиачипталарни сотишдан даромад (воситачилик ҳақи) акс эттирилган
|
25 000
|
4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган ҳисобварақлар»
|
9030-«Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар»
|
Воситачилик ҳақи ушлаб қолинган
|
25 000
|
6990-«Бошқа мажбуриятлар»
|
4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган ҳисобварақлар»
|
Авиакомпания олдидаги қарз сўндирилган
|
475 000
|
6990-«Бошқа мажбуриятлар»
|
5110-«Ҳисоб-китоб счёти»
|
2. Ишонч билдирувчи алоҳида ўз ҳисобрақамидан
|
|||
Харидорнинг авиачипталар учун қарзи ва ишонч билдирувчи олдидаги қарзи акс эттирилган
|
500 000
|
4890-«Бошқа дебиторлар қарзлари»
|
6990-«Бошқа мажбуриятлар»
|
Авиачипталар учун тўлов келиб тушган
|
500 000
|
5110-«Ҳисоб-китоб счёти»
|
4890-«Бошқа дебиторлар қарзлари»
|
Авиакомпания олдидаги қарз сўндирилган
|
500 000
|
6990-«Бошқа мажбуриятлар»
|
5110-«Ҳисоб-китоб счёти»
|
Авиачипталарни сотишдан даромад (воситачилик ҳақи) акс эттирилган
|
25 000
|
4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган ҳисобварақлар»
|
9030-«Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар»
|
Агентлик келишувига кўра воситачилик ҳақи келиб тушган
|
25 000
|
5110-«Ҳисоб-китоб счёти»
|
4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган ҳисобварақлар»
|
Музаффар МИРЗАҒАНИЕВ,
«Norma Online» эксперти.