Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 41 / Ҳисоботга тайёрланамиз

2016 йил учинчи чораги учун ягона солиқ тўловини ҳисоблашга доир тавсиялар

 

«СБХ»да (12.07.2016 йилдаги 28 (1144)-сони) иқтисодиётнинг турли соҳаларидаги корхоналар учун жорий йилнинг II чораги учун ягона солиқ тўловини ҳисоблашга доир тавсиялар чоп этилган эди. Ушбу мавзуни давом эттириш мақсадида «Norma Ekspert» мутахассислари бугунги сонда III чорак учун ЯСТ ҳисоб-китоби ва ҳисоботни тўлдириш бўйича навбатдаги тавсияларни тайёрладилар.

 

Ягона солиқ тўлови солиқ солинадиган базадан ва белгиланган ставкалардан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.

Ягона солиқ тўловининг ҳисоб-китоби солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига ортиб борувчи якун билан йилнинг ҳар чорагида ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда тақдим этилади.

Ягона солиқ тўлови:

микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан – ҳисоб-китобни тақдим этиш муддатидан кечиктирмай;

микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиган корхоналар томонидан – ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисобот топшириш муддатидан кечиктирмай тўланади.

Солиқ кодексининг 360-моддаси 1, 4 ва 5-қисмлари

 

 

*ЯСТ ҳисоб-китоби бўйича тавсиялар «Norma Ekspert» мутахассисларининг эксклюзив ишланмаси саналади, у «Практическое налогообложение» («Амалий солиқ солиш»), «Практическая бухгалтерия» («Амалий бухгалтерия») ва «Малое предприятие: учет, налоги, право» («Кичик корхона: ҳисоб, солиқлар, ҳуқуқ») электрон маълумотнома тизимлари асосида тайёрланди. Уларни «Norma» gazetalari birlashgan tahririyati» МЧЖ ва «Norma Ekspert» ХКнинг ёзма рухсатномаси билангина, шу жумладан электрон ОАВларда қайта босишга рухсат берилади.

 

 

Диққат! Мисолларда ҳисоб-китоб минг сўмда кўрсатилган. ЯСТ бўйича ҳисобот шаклларида барча кўрсаткичлар сўмда бутун рақамларда кўрсатилади.

 

 

1-вазият. 

КЎП ТАРМОҚЛИ КОРХОНА (ЧАКАНА САВДО, УМУМИЙ ОВҚАТЛАНИШ, ХИЗМАТЛАР) УЧУН ЯСТ ҲИСОБ-КИТОБИ

 

Навоий шаҳридаги кичик корхона озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарларини (озиқ-овқат маҳсулотлари, санитария ва шахсий гигиена товарларини) чакана сотади, шунингдек пиво пиширадиган ускунаси бор бўлган қаҳвахонага эга. Ишлаб чиқарилган пиво фақат ўз қаҳвахонасида сотилади.

 

Биринчи ярим йиллик якунларига кўра қуйидаги маълумотлар мавжуд:

товарлар реализациясидан тушум – 110 000 минг сўм, шу жумладан тўлов терминали бўйича 61 900 минг сўм келиб тушди;

қаҳвахона бўйича тушум – 29 700 минг сўм;

бошқа даромадлар (I чоракда муассисга дивидендларни тўлаш ҳисобига автомобилнинг чиқиб кетишидан олинган) – 3 000 минг сўм.

 

II чоракда корхона қиймати 120 000 минг сўмлик (етказиб бериш ва монтаж қилиш харажатларини, божхона расмийлаштируви учун йиғимни ҳисобга олганда) янги технологик ускунани импорт қилди ва фойдаланишга жорий этди, бу унга сотиб олинган ускуна қийматига ЯСТ бўйича солиқ солинадиган базани камайтириш кўринишида, бироқ солиқ солинадиган базанинг (ССБ) 25%идан ортиқ бўлмаган миқдорда имтиёз олиш ҳуқуқини беради (Солиқ кодексининг 356-моддаси 3-қисми). Ярим йиллик якунларига кўра ССБнинг камайиши 35 675 минг сўмни ташкил этди.

ЯСТ 5 673,175 минг сўм миқдорида тўланди, шу жумладан 59,68 минг сўм – I чоракда энг кам ЯСТ миқдоригача қўшимча ҳисобланди.

 

III чоракда:

чакана товар айланмаси 48 500 минг сўмни, шу жумладан тўлов терминали бўйича – 29 600 минг сўмни ташкил этди;

қаҳвахона бўйича тушум пивога акциз солиғини чегирганда – 32 800 минг сўм. Пиво 110 дал (1 100 л) ҳажмида сотилган.

Август ойидан бошлаб корхона маиший электрон ва электр ускуналарни таъмирлаш хизматларини кўрсатади. Август–сентябрь ойларида ушбу фаолиятдан тушум 18 200 минг сўмни ташкил этди.

III чорак учун ЯСТ ҳисоб-китобида қуйидагиларни эътиборга оламиз:

турли солиқ солиш объектлари ва (ёки) ставкалари белгиланган бир нечта фаолият турини амалга оширувчи ЯСТ тўловчилар ушбу фаолият турлари бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритишлари ва ЯСТни тегишли ставкаларда тўлашлари керак (Солиқ кодексининг 353-моддаси).

ЯСТ ставкалари қуйидагича:

шаҳардаги чакана савдо фаолияти бўйича – 4%;

умумий овқатланиш соҳасидаги фаолият бўйича – 10%;

хизматлар бўйича – 5% (22.12.2015 йилдаги ­ПҚ-2455-сон қарорга 10-1, 10-2-иловалар);

акциз тўланадиган маҳсулот, шу жумладан пиво ишлаб чиқарувчи савдо ва умумий овқатланиш корхоналари ЯСТ ва акциз солиғини тўлайдилар (ДСҚ ҳузуридаги Эксперт кенгашининг 19.02.2013 йилдаги йиғилиши 21-сон баённомасидан кўчирма).

Сотилган пиво ҳажми бўйича солиқ 1 дал учун 5 133 сўм (1 дал = 10 л) ставкасидан келиб чиқиб ҳисобланади (Солиқ кодексининг 230, 232, 236-моддалари; ПҚ-2455-сон қарорга 13-1-илова). Солиқ Акциз солиғининг ҳисоб-китобини топшириш учун белгиланган муддатда – ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмай (Солиқ кодексининг 239-моддаси) ҳар ой учун тўланади. Акциз солиғи бўйича солиқ ҳисоботи МВ ва ДСҚнинг қарорига (АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 4-иловага мувофиқ шаклда тақдим этилади.

ЯСТни ҳисоблашда қаҳвахона бўйича реализациядан тушум акциз солиғини чегирган ҳолда аниқланади (Солиқ кодексининг 355-моддаси 2-қисми 1-банди);

корхона қуйидаги имтиёзларни қўллаш ҳуқуқига эга:

маиший электр ускуналарни таъмирлаш хизматларини кўрсатишдан олинган тушумга Президентнинг 10.05.2012 йилдаги ПҚ-1754-сон қарорининг 4-бандига асосан ЯСТ солинмайди. Бунда имтиёз қўлланадиган фаолият бўйича тушум товарларни (ишларни, хизматларни) сотишдан соф тушумнинг умумий ҳажмида 80% ва ундан ортиқни ташкил этса, корхона олинган барча даромадлар бўйича ЯСТ тўлашдан озод этилади.

ЯСТ солинмайдиган тушум ЯСТ ҳисоб-китобига (13-илова, АВ томонидан 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 4-иловада 030, 0301-сатрларда кўрсатилади ва 010-сатрда солиқ солинадиган ялпи тушумни камайтириш кўринишидаги имтиёзларнинг умумий суммасида ҳисобга олинади;

солиқ солинадиган ялпи тушум янги технологик ускунани сотиб олишга йўналтирилган, қопланмаган маблағлар қолдиғига камайтирилади. Солиқ солинадиган базанинг 25%идан ортиқ бўлмаган суммага камайтиришга йўл қўйилади (Солиқ кодексининг ­356-моддаси 3-қисми). Имтиёз ускуна фойдаланишга киритилган пайтдан бошлаб 5 йил давомида қўлланади.

Камайтириш суммасини аниқлаш учун ЯСТ ҳисоб-китобига 5-илова тўлдирилади. Камайтириш фоизи (25%) қўлланадиган солиқ солинадиган база ҳисоб-китоб қилиш йўли билан аниқланади. Ушбу ҳолда солиқ солинадиган ялпи тушумдан (ЯСТ ҳисоб-китобининг 040-сатри) маиший электр ускуналарни таъмирлашдан олинган, ЯСТ солинмайдиган тушум чегирилади. Шу тариқа ҳисоблаб чиқарилган солиқ солинадиган база 5-илованинг 030-сатрида кўрсатилади ва ушбу суммадан келиб чиқиб ССБни камайтирадиган чекланган сумма аниқланади (илованинг 040-сатри). Агар технологик ускуна қиймати 040-сатр кўрсаткичидан ошса, 050-сатрга 040-сатр кўрсаткичи кўчириб ёзилади.

Технологик ускуна бўйича имтиёз суммаси ­(5-илованинг 050-сатри) ЯСТ ҳисоб-китобида ҳар бир фаолият тури бўйича Ҳисоб-китобнинг 020-сатрида кўрсатилган салмоғидан келиб чиқиб акс эттирилади. Маиший электр ускуналарни таъмирлаш фаолияти ЯСТ тўлашдан озод этилганлиги сабабли, технологик ускуна бўйича имтиёзни тақсимлаш мақсадида сотишнинг умумий ҳажмидан имтиёз қўлланадиган фаолият бўйича тушумни чегириб, фаолият турлари бўйича тушумнинг салмоғини қайта ҳисоблаш лозим. Тегишинча, ЯСТ ҳисоб-китобида солиқ солинадиган сумма қайта ҳисобланган салмоқдан келиб чиқиб камайтирилади;

корхона – кўп тармоқли, шу сабабли ЯСТнинг энг кам миқдорини аниқлаш учун (қатъий белгиланган солиқ ёки ер солиғининг 3 баравари бўйича) ҳар чоракда асосий фаолият турини (ортиб бормайдиган якун билан) белгилаш зарур.

Агар асосий фаолият тури озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари билан чакана савдо қилиш ҳисобланса, ЯСТ қатъий белгиланган солиқни ҳисобга олган ҳолда тўланади (АВ томонидан 4.04.2013 йилда ­2449-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низом).

Агар умумий овқатланиш ёки маиший техникани таъмирлаш хизматлари соҳасидаги фаолият асосий деб саналса, ЯСТ ер солиғининг 3 бараварига тенг суммани ҳисобга олган ҳолда тўланади (АВ томонидан 3.03.2011 йилда 2203-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низом). Бунда таъмирлаш хизматларини кўрсатишдан олинган тушум улуши сотишнинг умумий ҳажмида 80%дан ортиқни ташкил этса, корхона ЯСТ тўлашдан тўлиқ озод этилган деб ҳисобланади. Бу ҳолда ЯСТ энг кам миқдорни ҳисобга олмасдан ҳисобланади ва тўланади (2203-сон Низомнинг 2-банди «б» кичик банди);

ЯСТ ҳисоб-китобида 091-сатрда ЯСТнинг умумий суммасида ҳар бир фаолият тури бўйича ЯСТ суммасининг салмоғини аниқлаш лозим. 091-сатр маълумотларидан келиб чиқиб савдо фаолияти ва умумий овқатланишга тўғри келувчи ЯСТ суммаси аниқланади (ЯСТ ҳисоб-китобининг 181-сатри).

 

III чорак учун тўланадиган ЯСТ суммасини аниқлаймиз.

Амалга ошириладиган фаолият турлари бўйича товарлар ва хизматлар реализациясидан соф тушум 239 200 минг сўмни ташкил этади (ЯСТ ҳисоб-китобининг 010-сатри, «Жами» устуни), шу жумладан:

савдо фаолияти бўйича (1-устун) – 158 500 минг сўм (110 000 + 48 500);

умумий овқатланиш бўйича (2-устун) – 62 500 минг сўм (29 700 + 32 800);

маиший техникани таъмирлаш хизматларини кўрсатиш бўйича (3-устун) – 18 200 минг сўм.

ЯСТ ҳисоб-китобининг 020-сатрида фаолият турлари бўйича тушум салмоғи кўрсатилади:

чакана савдо – 66% (158 500 / 239 200 х 100);

умумий овқатланиш – 26% (62 500 / 239 200 х 100);

хизматлар – 8% (18 200 / 239 200 х 100).

I чоракда олинган бошқа даромадлар III чорак ҳисоботида такроран қайд этилади (II ва III чоракларда бошқа даромадлар йўқ). ЯСТ ҳисоб-китобига 2-илова «Бошқа даромадлар»нинг 020 ва 010-сатрларида ҳамда ЯСТ ҳисоб-китобининг 030-сатрида 3 000 минг сўм кўрсатилади.

 

9 ой якунларига кўра солиқ солинадиган ялпи тушум (ЯСТ ҳисоб-китобининг 040-сатри) 242 200 минг сўмни ташкил этади, шу жумладан:

савдо бўйича – 161 500 минг сўм (158 500 + 3 000);

умумий овқатланиш бўйича – 62 500 минг сўм;

хизматлар бўйича – 18 200 минг сўм.

Сўнг имтиёзларни қўллаш оқибатида солиқ солинадиган тушумни камайтирадиган сумма аниқланади. Бунинг учун ЯСТ ҳисоб-китобига 4 ва 5-иловалар тўлдирилади.

Маиший техникани таъмирлаш хизматларини кўрсатишдан олинган тушумга ЯСТ солинмайди ва 4-илованинг 030 ва 0301-сатрларида 18 200 минг сўм акс эттирилади.

ССБнинг сотиб олинган янги технологик ускуна қийматига камайтирилиши 5-илова бўйича қуйидагиларни кўрсатган ҳолда белгиланади:

020, 0201 ва 02011-сатрларда – импорт қилинган ускуна қиймати – 120 000 минг сўм;

030-сатрда – кўрсаткичига 25%лик белгиланган камайтириш фоизи қўлланадиган солиқ солинадиган база. Сатр кўрсаткичи солиқ солинадиган ялпи тушумдан (ЯСТ ҳисоб-китобининг 040-сатри) таъмирлаш хизматларидан олинган ва ЯСТ солинмайдиган тушумни (4-илованинг 030-сатри) чегириш йўли билан аниқланади – 224 000 минг сўм (242 200 – 18 200);

040-сатрда – ҳисобот давридаги энг кўп камайтириш суммаси (ССБнинг 25%и) – 56 000 минг сўм (224 000 х 25%);

050-сатрда – солиқ солинадиган базанинг амалдаги камайтириш суммаси – 56 000 минг сўм, сабаби технологик ускунани харид қилишга ССБнинг 25%идан ортиқ сарфланган.

5-илованинг 050-сатри кўрсаткичи 4-илованинг ­050-сатрига кўчирилади.

9 ой якунларига кўра солиқ солинадиган ялпи тушумни камайтирадиган умумий сумма (4-илованинг 010-сатри) 74 200 минг сўмни (18 200 + 56 000) ташкил этади. Ушбу сумма ЯСТ ҳисоб-китобининг «Жами» устуни 0502 ва 050-сатрларига кўчирилади.

ЯСТ ҳисоб-китобида технологик ускуна бўйича имтиёз суммаси фақат 2 фаолият турига – савдо ва умумий овқатланишга тақсимланади, сабаби таъмирлаш хизматлари ЯСТ тўлашдан тўлиқ озод этилган. Камайтириш суммасини тақсимлаш учун сотишнинг умумий ҳажмидан маиший электр ускуналарни таъмирлашдан олинган тушум чегирилиб, фаолият турлари бўйича тушумнинг салмоғи қайта ҳисобланади.

 9 ой якунларига кўра савдо фаолияти ва умумий овқатланиш бўйича реализациядан тушум 221 000 минг сўмни ташкил этади. Савдодан тушумнинг салмоғи 72%ни (158 500 / 221 000 х 100), умумий овқатланишдан эса 28%ни (62 500 / 221 000 х 100) ташкил этади. Қайта ҳисобланган салмоқдан келиб чиқилса, солиқ солинадиган ялпи тушум:

савдодан – 40 320 минг сўмга (56 000 х 72%);

умумий овқатланишдан – 15 680 минг сўмга (56 000 х 28%) камаяди.

ЯСТ ҳисоб-китобида имтиёзларнинг умумий суммаси – 74 200 минг сўм «Жами» устунининг 050-сатрида кўрсатилади, шу жумладан:

1-устунда – 40 320 минг сўм;

2-устунда – 15 680 минг сўм;

3-устунда – 18 200 минг сўм.

9 ой якунларига кўра солиқ солинадиган база (ЯСТ ҳисоб-китобининг 060-сатри) қуйидагиларни ташкил этади:

савдо бўйича (1-устун) – 121 180 минг сўм (161 500 – 40 320);

умумий овқатланиш бўйича (2-устун) – 46 820 минг сўм (62 500 – 15 680);

хизматлар бўйича (3-устун) – «0» қўйилади (18 200 – 18 200);

умуман корхона бўйича («Жами» устуни) – 168 000 минг сўм (121 180 + 46 820).

 

Ягона солиқ тўлови суммаси (ЯСТ ҳисоб-китобининг 090-сатри) қуйидагиларни ташкил этади:

савдо фаолияти бўйича (1-устун) – 4 847,2 минг сўм (121 180 х 4%);

умумий овқатланиш соҳасидаги фаолият бўйича (2-устун) – 4 682 минг сўм (46 820 х 10%);

9 ой учун умуман корхона бўйича («Жами» устуни) – 9 529,2 минг сўм (ЯСТ ҳисоб-китобининг 120 ва 130-сатрлари).

 

Бюджетга тўланадиган ЯСТ суммасини аниқлаш учун ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси қатъий белгиланган солиқ кўринишидаги ЯСТнинг энг кам миқдори билан солиштирилади. Корхонанинг асосий фаолият тури чакана савдо ҳисобланади (салмоғи – 66%). ЯСТнинг энг кам миқдори ва ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси ҳисоб-китоби Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловининг маълумотнома-ҳисоб-китобида (2449-сон Низомга 1-илова) келтирилади. У ортиб бормайдиган якун билан тўлдирилади.

Чорак учун ЯСТнинг энг кам миқдори (Маълумотнома-ҳисоб-китобнинг 050-сатри) 2 539,68 минг сўмга тенг (6,5 х 130 240 х 3, бунда 6,5 ЭКИҲ – қатъий белгиланган солиқ ставкаси).

ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси фаолиятнинг барча 3 тури, шу жумладан имтиёз қўлланадиган тури ва ушбу фаолият турларининг белгиланган ставкалари (4, 10 ва 5%) бўйича олинган, ҳисобот чорагидаги солиқ солинадиган ялпи тушумдан (ҳисобот ва ундан олдинги ҳисобот даврларидаги ЯСТ ҳисоб-китоби 040-сатрлари фарқидан) келиб чиқиб аниқланади. Ҳисоб-китоб суммасини аниқлашда имтиёзлар ҳисобга олинмайди. III чорак учун ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси 6 130 минг сўмга тенг ((161 500 – 113 000) х 4% + (62 500 – 29 700) х 10% + 18 200 х 5%) (Маълумотнома-ҳисоб-китобнинг ­030-сатри).

ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси энг кам ЯСТдан кўп, шу сабабли III чорак якунларига кўра қўшимча ҳисоблаб ёзиш амалга оширилмайди, Маълумотнома-ҳисоб-китобнинг 060-сатрида «0» қўйилади.

I чорак якунларига кўра ЯСТнинг энг кам миқдоригача қўшимча ҳисобланган сумма (59,68 минг сўм) Маълумотнома-ҳисоб-китобнинг 070-сатрига кўчирилади. Шу сумманинг ўзи Маълумотнома-ҳисоб-китобнинг 080-сатри ва ЯСТ ҳисоб-китобининг 170-сатрида қайд этилади.

9 ой учун бюджетга тўланадиган ЯСТ суммаси (I чоракда энг кам ЯСТгача қўшимча ҳисоблаб ёзишни ҳисобга олган ҳолда) 9 588,88 минг сўмни ташкил этади (ЯСТ ҳисоб-китобининг 180-сатри). III чорак учун бюджетга ярим йиллик учун тўланган солиқни (5 673,175 минг сўм) чегирган ҳолда сумма, яъни 3 915,705 минг сўм ўтказилади.

 

 

2-вазият. 

УЛГУРЖИ САВДО КОРХОНАСИ УЧУН ЯСТ ҲИСОБ-КИТОБИ

 

Тошкент шаҳридаги улгуржи дорихона ташкилоти, асосий фаолиятдан ташқари, жорий йилнинг январь ойидан омборхоналарни ва март ойидан савдо шохобчасини (дорихонани) ижарага беради.

Объектлар, шу жумладан ижарага берилганлари жойлашган ер участкаси майдони 1 480 кв.метрни ташкил этади. Ягона солиқ тўлови энг кам миқдорининг маълумотнома-ҳисоб-китоби (2203-сон Низомга 2-илова; ҳар йили 1 февралгача тақдим этилади) маълумотларига кўра энг кам ЯСТнинг йиллик миқдори – 1 761 570 сўм.

 

Ярим йиллик якунларига кўра қуйидаги кўрсаткичлар мавжуд:

товарларни (дори воситалари ва тиббиёт буюмларини) сотишдан тушум – 188 200 минг сўм;

товарларнинг бир қисмини таннархидан паст нархда сотиш натижасида кўрилган зарарлар – 5 800 минг сўм;

бошқа даромадлар – 26 500 минг сўм, шу жумладан мол-мулкни ижарага беришдан – 25 800 минг сўм, ижобий курс фарқи сальдоси – 700 минг сўм.

6 615 минг сўм миқдорида ЯСТ тўланган.

 

III чорак учун қуйидаги маълумотлар мавжуд. Июль ойидаги товар айланмаси 15 000 минг сўмни ташкил этди. Лицензиянинг амал қилиш муддати тугаганлиги муносабати билан август–сентябрь ойларида дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари улгуржи сотилмади.

Июль ойидан бошлаб корхона предмети тиббиёт ускуналарини сотиб олиш ва етказиб бериш ҳисобланган воситачилик шартномаларига асосан воситачилик хизматларини кўрсатмоқда. Воситачилик ҳақи 72 000 минг сўмни ташкил этди.

Август ойидан бошлаб корхона қўшимча равишда бўшаган омборхоналарнинг бир қисмини улгуржи савдо корхонасига ижарага беради. Ойлик ижара ҳақи – 300 минг сўм, ижарага бериладиган омборхоналар майдони – 300 кв.м. Ҳисобот чорагида мол-мулкни ижарага беришдан даромадлар 15 000 минг сўмни ташкил этди, шу жумладан:

дорихона бўйича (60 кв.м) – 4 500 минг сўм (ойига 1 500 минг сўм);

1-омборхона бўйича (220 кв.м) – 9 900 минг сўм (ойига 3 300 минг сўм);

2-омборхона бўйича (300 кв.м) – 600 минг сўм.

Бухгалтерия ҳисоби маълумотларига кўра ҳисобот чорагида курсдаги фарқлар қуйидаги миқдорни ташкил этди: ижобий – 1 800 минг сўм, салбий – 1 300 минг сўм.

 

9 ой якунларига кўра ЯСТ ҳисоб-китобида қуйидагиларни ҳисобга олиш лозим:

солиқ солишнинг турли объектлари ва (ёки) ставкалари белгиланган бир нечта фаолият турлари юритилганда ЯСТ тўловчилари алоҳида-алоҳида ҳисоб юритишлари ва ЯСТни тегишли ставкаларда тўлашлари шарт (Солиқ кодексининг 353-моддаси).

ЯСТ ставкалари қуйидаги миқдорларни ташкил этади:

Тошкент шаҳрида жойлашган улгуржи дорихона ташкилотлари учун – товар айланмасига 3% ­(ПҚ-2455-сон қарорга 10-2-илова);

воситачилик шартномалари асосида воситачилик хизматларини кўрсатиш бўйича – воситачилик ҳақи суммасига 33% (ПҚ-2455-сон қарорга 10-1-илова);

асосий фаолият тури ставкасида ЯСТ солинадиган бошқа даромадлар таркибида қуйидагилар ҳисобга олинади:

ижарадан даромадлар. Улар ЯСТ ҳисоб-китобига 1-иловада акс эттирилади. Ижарадан даромадларга солиқ солишда давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкалари ҳисобга олинади (Тошкент шаҳри бўйича Тошкент шаҳар ҳокимининг 4.01.2016 йилдаги 1-сон қарори билан тасдиқланган). Агар ижара шартномасига кўра ижара тўлови суммаси ижара тўловининг энг кам ставкалари асосида ҳисобланган суммадан кам бўлса, ЯСТ энг кам ставкалардан келиб чиқиб ҳисобланади (МВ ва ДСҚнинг 26.01.2012 йилдаги ММ/04-01-32-14/87, 13/1-954-сон тушунтириш хати);

валюта ҳисобварақлари бўйича ижобий курс фарқининг салбий курс фарқидан ошиши. Агар курс фарқидаги сальдо салбий бўлса, у ЯСТни ҳисоблашда солиқ солинадиган базани камайтирмайди (Солиқ кодексининг 355-моддаси 5-қисми);

2203-сон Низомга кўра ЯСТ ер солиғининг 3 бараварига тенг сумма кўринишидаги энг кам миқдорни ҳисобга олган ҳолда ҳисобланади. Агар ҳисобот чораги якунларига кўра (ортиб бормайдиган якун билан) воситачилик фаолияти корхонанинг асосий фаолият тури бўлиб чиқса, корхона энг кам ЯСТни ҳисоблашда улгуржи дорихона ташкилотлари учун белгиланган пасайтирувчи коэффициентни қўллашга ҳақли бўлмайди. Бу ҳолда пасайтирувчи коэффициентни ҳисобга олмасдан ЯСТнинг энг кам миқдорини қайта ҳисоблаш, шунингдек ДСИга 25 октябрь – ҳисобот даври учун ЯСТ ҳисоб-китобини тақдим этиш муддатидан кечиктирмай ЯСТ энг кам миқдорининг аниқлаштирилган маълумотнома-ҳисоб-китобини тақдим этиш лозим. 

 

III чорак учун тўланадиган ЯСТ суммасини ҳисоблаймиз.

9 ой якунларига кўра реализациядан соф тушум (ЯСТ ҳисоб-китобининг 010-сатри) 275 200 минг сўмга тенг, шу жумладан:

улгуржи савдодан (1-устун) – 203 200 минг сўм;

воситачилик фаолиятидан (2-устун) – 72 000 минг сўм.

II чоракда дори воситаларининг туркуми таннархидан паст нархда сотилгани натижасида кўрилган зарар суммасини ЯСТ ҳисоб-китобининг 025-сатрида ҳам акс эттириш лозим (5 800 минг сўм).

Сўнг бошқа даромадлар суммасини аниқлаймиз. 9 ой якунларига кўра курсдаги фарқлар бўйича ижобий сальдо 1 200 минг сўмни (1 800 – 1 300 + 700) ташкил этади, Солиқ кодексининг 132-моддаси 13-бандига мувофиқ корхонанинг бошқа даромади ҳисобланади ва ЯСТ ҳисоб-китобига 2-илованинг 140-сатрида акс эттирилади.

9 ой якунларига кўра мол-мулкни ижарага беришдан даромадлар (40 800 минг сўм) реализациянинг умумий ҳажмида устунлик қилмайди, яъни бошқа даромадлар ҳисобланади. Шартномадаги ижара тўлови суммасини давлат мулки бўйича белгиланган энг кам ставкалар билан солиштириш учун ЯСТ ҳисоб-китобига 1-илова тўлдирилади. Солиштириш ҳар бир ижара шартномаси юзасидан алоҳида амалга оширилади. Ижара шартномалари 4 тадан кўп бўлиб, қуйидаги шартлар бир вақтнинг ўзида бажарилганда кўрсаткичларни гуруҳлаштириш (бирлаштириш) мумкин:

ижарага олинган хонадан бир хил мақсадда фойдаланилса, яъни бир нечта ижарачилар ўзлари ижарага олган хоналардан бир хил мақсадда, масалан, умумий овқатланиш соҳасида хизмат кўрсатиш учун фойдалансалар;

ижара объектлари битта жойда, масалан, Тошкент шаҳрида жойлашган бўлса;

1 кв.м учун ижара тўлови суммаси ва ижара шартномаларининг амал қилиш муддатлари бир хил бўлса.

1-иловада ҳисобот даврида 1 кв.м учун ижара тўлови ставкалари белгиланади, улар бир ой учун шартномада белгиланган ижара тўлови суммасини ижара объекти майдонига бўлиш ва ҳисобот давридаги ойлар сонига кўпайтириш йўли билан ҳисобланади. Агар ижара шартномаси ҳисобот даврининг барча ойлари учун тузилган бўлмаса, ҳисобот даврида шартнома амал қиладиган ойлар сонига кўпайтириш амалга оширилади.

Шартномада белгиланган ҳисобот даврида 1 кв.м учун ижара тўлови суммаси қуйидагиларни ташкил этади:

1-омборхона бўйича (220 кв.м) – 135 000 минг сўм (3 300 000 / 220 кв.м х 9 ой) (031-сатр);

2-омборхона бўйича (300 кв.м) – 2 000 минг сўм (300 000 / 300 кв.м х 2 ой) (032-сатр);

дорихона бўйича – 175 000 минг сўм (1 500 000 / 60 кв.м х 7 ой) (033-сатр).

Йилига 1 кв.м учун белгиланган, давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкалари қуйидагиларни ташкил этади:

улгуржи савдо корхоналари ижарага оладиган омборхоналар бўйича – 14 150 сўм (021, 022-сатрлар);

дорихона бўйича – 11 300 сўм (023-сатр).

1 кв.м учун ҳисобот даври ҳисобида келтирилган энг кам ставкалардан келиб чиқиб ҳисобланган ижара тўлови суммаси қуйидагиларга тенг:

1-омборхона бўйича – 10 612 сўм (14 150 / 12 ой х 9 ой) (041-сатр);

2-омборхона бўйича – 2 358 сўм (14 150 / 12 ой х 2 ой) (042-сатр);

дорихона бўйича – 6 592 сўм (11 300 / 12 х 7) ­(043-сатр).

Шу тариқа, 1-омборхона ва дорихона юзасидан ЯСТ бўйича солиқ солинадиган базага шартномага кўра ижара тўлови суммаси киритилади – у энг кам ставкалардан келиб чиқиб ҳисобланган ижара тўлови суммасидан кўп (031, 033-сатрлар қиймати 041, 043-сатрлардагидан катта). 2-омборхона бўйича эса энг кам ставкаларда ҳисобланган ижара тўловининг шартномага кўра ижара тўловидан ошиш суммаси (042 ва 032-сатрлардаги фарқ) аниқланади. У 1 кв.м учун 358 сўмни (052-сатр), умуман 2-омборхона бўйича 107 400 сўмни (358 х 300 кв.м) (062 ва 060-сатрлар) ташкил этади.

2-омборхона бўйича 107 400 сўм миқдоридаги ижара тўловининг ошиши ЯСТ ҳисоб-китобига 2-илованинг 035-сатрига ўтказилади.

9 ой учун мол-мулкни ижарага беришдан даромадлар суммаси (40 800 минг сўм) ЯСТ ҳисоб-китобига 2-илованинг 030-сатрида кўрсатилади.

9 ой якунларига кўра бошқа даромадларнинг умумий суммаси ижара тўлови бўйича ошиш суммасини ҳисобга олганда 42 107,4 минг сўмга тенг (40 800 + 107,4 + 1 200), 2-илованинг 010-сатрида акс эттирилади ва ЯСТ ҳисоб-китобининг 030-сатрига ўтказилади.

 

9 ой якунларига кўра солиқ солинадиган ялпи тушум (ЯСТ ҳисоб-китобининг 040-сатри) 323 107,4 минг сўмни ташкил этади, шу жумладан:

дори-дармонларнинг улгуржи савдосидан – 251 107,4 минг сўм (203 200 + 5 800 + 42 107,4);

воситачилик фаолиятидан – 72 000 минг сўм.

Корхона ЯСТ бўйича имтиёзларга эга эмас, шу сабабли солиқ солинадиган база ҳам 323 107,4 минг сўмга тенг (ЯСТ ҳисоб-китобининг 060-сатри). ­040-сатр маълумотлари ЯСТ ҳисоб-китоби 060-сатрининг тегишли устунларига ўтказилади.

Ҳисоб-китоб бўйича ЯСТ суммаси 31 293,222 минг сўмни ташкил этади (ЯСТ ҳисоб-китобининг 090-сатри, «Жами» устуни), шу жумладан:

дори-дармонларнинг улгуржи савдосидан – 7 533,222 минг сўм (251 107,4 х 3%);

воситачилик фаолиятидан – 23 760 минг сўм (72 000 х 33%).

ЯСТ ҳисоб-китобининг 120 ва 130-сатрларида 31 293,222 минг сўм кўрсатилади.

 

Бюджетга тўланадиган ЯСТ суммасини аниқлаш мақсадида ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисоб-китоб суммаси билан солиштириш зарур. III чорак учун ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисоблаш учун корхонанинг асосий фаолият турини ортиб бормайдиган якун билан аниқлаш зарур. У воситачилик фаолияти ҳисобланади, чунки ундан даромадлар сотишнинг умумий ҳажмида 83%лик салмоғи билан (72 000 / 87 000 х 100) устунлик қилади. Бинобарин, корхона асосий фаолият тури улгуржи дорихона фаолияти бўлган ташкилотлар учун белгиланган пасайтирувчи коэффициентни қўллай олмайди.

Чорак учун ЯСТнинг энг кам миқдори 2 201,963 минг сўмни ((3 х 0,148 х 19 837 500) / 4) ташкил этади.

ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси ҳисобот чорагидаги солиқ солинадиган ялпи тушумдан келиб чиқиб белгиланади (ҳисобот ва олдинги ҳисобот даврларидаги ЯСТ ҳисоб-китобининг 040-сатрлари ўртасидаги фарқ). III чорак учун ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси 24 678,222 минг сўмга тенг ((251 107,4 – 220 500) х 3% + 72 000 х 33%).

ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси энг кам ЯСТдан кўп, шу сабабли қўшимча ҳисоблаб ёзиш амалга оширилмайди. ЯСТ ҳисоб-китобининг 170-сатрида «0» қайд этилади. 9 ой якунларига кўра бюджетга 31 293,222 минг сўм ЯСТ тўланиши керак. Ярим йиллик якунларига кўра тўланган ЯСТ суммасини ҳисобга олган ҳолда III чорак учун 24 678,222 минг сўм ўтказилади (31 293,222 – 6 615).

 

 

3-вазият.

ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КОРХОНАСИ УЧУН ЯСТ ҲИСОБ-КИТОБИ

 

Фарғона шаҳридаги ишлаб чиқариш корхонаси – ихтиёрий асосда ҚҚС тўловчиси «Камолот» жамғармасига ажратмалар тўлайди. ЯСТ ва ҚҚС бўйича имтиёзларга эга эмас. Кадастр ҳужжатларига кўра офис, ишлаб чиқариш хоналари ва омборхоналар жойлашган ер участкаси майдони 1 230 кв.метрни ташкил этади.

Бир йил ҳисобида энг кам ЯСТ миқдори Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори маълумотнома-ҳисоб-китобига кўра 1 814 296 сўмга тенг.

 

Ярим йиллик якунларига кўра қуйидаги маълумотлар мавжуд:

маҳсулот реализациясидан соф тушум – 59 300 минг сўм (ҚҚСсиз);

бошқа даромадлар – 14 500 минг сўм, шу жумладан I чоракда олинган дивидендлар – 13 500 минг сўм ва контрагентдан олинган жарима – 1 000 минг сўм;

солиқ солинадиган айланмалардан ҳисоблаб ёзилган ҚҚС – 11 860 минг сўм;

ҳисобга қабул қилинган ҚҚС – 3 700 минг сўм;

бюджетга тўланадиган ҚҚС – 8 160 минг сўм.

Ярим йиллик якунларига кўра бюджетга 1 440,474 минг сўм миқдорида ЯСТ, ЯСТнинг энг кам миқдоригача қўшимча ҳисоблашни (53,574 минг сўм) ҳисобга олган ҳолда тўланди. «Камолот» жамғармасига 120,6 минг сўм ўтказилди.

III чоракда маҳсулот реализациясидан тушум 38 600 минг сўмни (ҚҚСсиз) ташкил этди. 19 600 минг сўмлик суммада ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун хом ашё ва материаллар харид қилинди, шу жумладан ҚҚС билан 10 800 минг сўм (олинган ҳисобварақ-фактуралар бўйича ҚҚС – 1 800 минг сўм).

Июль ойида корхона майдони 120 кв.метрлик хонани ижарага олди ва фақат ўзи ишлаб чиқарадиган маҳсулот сотиладиган фирма дўконини очди. Июль–сентябрь ойларидаги дўкондан тушум 6 200 минг сўмни (ҚҚСни ҳисобга олмаганда) ташкил этди.

Август ойида корхона таннархи 3 000 минг сўмлик (ҚҚСсиз) тайёр маҳсулотни муассисга текинга берди.

 

III чорак учун ЯСТ ва ҚҚСни ҳисоб-китоб қилишда қуйидагилар ҳисобга олинади:

ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг фирма дўконлари орқали сотилишига савдо фаолияти сифатида қаралмайди (Солиқ кодексининг 350-моддаси). Бинобарин, дўкондан тушган тушум тайёр маҳсулотни сотишдан тушган умумий тушумда ҳисобга олинади ва 5%лик ставкада ЯСТ солинади;

ҚҚС Солиқ кодексининг VII бўлимига мувофиқ ҳисобланади ва тўланади. Маҳсулотнинг фирма дўкони орқали сотилиши ҚҚС солинадиган оборот ҳисобланади.

ЯСТнинг ҳисоблаб ёзилган суммаси, бироқ ЯСТ суммасининг 50%идан ортиқ бўлмаган миқдорда бюджетга ўтказиладиган ҚҚС суммасига камайтирилади. Микрофирмалар ва кичик корхоналар ҚҚС бўйича ҳисоботни ҳар чоракда, бироқ ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай тақдим этадилар;

маҳсулотнинг муассисга текинга берилиши реализация деб эътироф этилади (Солиқ кодексининг 22-моддаси), ЯСТ ва ҚҚС бўйича солиқ оқибатларини юзага келтиради.

Текинга берилган маҳсулот таннархи реализациядан тушумга киритилади ва унга ЯСТ солинади (Солиқ кодексининг 355-моддаси). ЯСТ ҳисоб-китобида текинга беришдан зарарлар ЯСТ ҳисоб-китобининг 025-сатрида акс эттирилади.

Тайёр маҳсулотни текинга бериш ҚҚС солинадиган оборот ҳисобланади (Солиқ кодексининг 199-моддаси 1-қисми 1-банди). Солиқ солинадиган база берилган маҳсулот таннархидан келиб чиқиб белгиланади (Солиқ кодексининг 204-моддаси);

дўкон учун ижарага олинган хонанинг майдони июль ойидан бошлаб ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисоблашда ер солиғининг 3 баравари суммаси кўринишида ҳисобга олиниши керак. Бунинг учун 25 октябрдан кечиктирмай ДСИга ЯСТнинг энг кам миқдори аниқлаштирилган маълумотнома-ҳисоб-китобини тақдим этиш шарт.

 

9 ой якунларига кўра ЯСТ қуйидаги тартибда ортиб борувчи якун билан ҳисобланади.

Маҳсулот реализациясидан соф тушум (ЯСТ ҳисоб-китобининг 010-сатри) 104 100 минг сўмга тенг (59 300 + 38 600 + 6 200).

Муассисга маҳсулотни текинга беришдан зарарлар ЯСТ ҳисоб-китобининг 025-сатрида акс эттирилади – 3 000 минг сўм ва кейинчалик Ҳисоб-китобда ЯСТ солинадиган тушумни аниқлашда ҳисобга олинади (ЯСТ ҳисоб-китобининг 040-сатри).

Ҳисобот чорагида корхона бошқа даромадлар олмаган. Бироқ ярим йиллик якунларига кўра корхонанинг бошқа даромадлари 9 ой учун ҳисоботда такроран қайд этилади:

олинган жарима – 1 000 минг сўм (ЯСТ ҳисоб-китобига 2-илованинг 130-сатри);

олинган дивидендлар – 13 500 минг сўм (2-илованинг 150-сатри).

14 500 минг сўмлик умумий сумма 2-илованинг 010-сатрида кўрсатилади ва ЯСТ ҳисоб-китобининг 030-сатрига ўтказилади.

2-иловадан ташқари, олинган дивидендларни Солиқ кодексининг 356-моддаси 1-қисми 2-бандига асосан солиқ солинадиган ялпи тушумни камайтириш кўринишида ЯСТ ҳисоб-китобига 4-иловада ҳам такроран қайд этиш лозим. 13 500 минг сўмлик сумма 4-илованинг 0202, 020 ва 010-сатрларида ва ЯСТ ҳисоб-китобининг 050, 0502-сатрларида акс эттирилади.

 

Шу тариқа, 9 ой якунларига кўра солиқ солинадиган ялпи тушум (ЯСТ ҳисоб-китобининг 040-сатри) 121 600 минг сўмни ташкил этади (104 100 + 3 000 + 14 500). У ЯСТ ҳисоб-китобининг 050-сатрида кўрсатиладиган дивидендлар суммасига (13 500 минг сўм) камайтирилади. Солиқ солинадиган база (ЯСТ ҳисоб-китобининг 060-сатри) 108 100 минг сўмни (121 600 – 13 500) ташкил этади.

ЯСТнинг ҳисоблаб ёзилган суммаси (ЯСТ ҳисоб-китобининг 090-сатри) – 5 405 минг сўм (108 100 х 5%).

ҚҚСни ҳисоблаймиз. Солиқ солинадиган айланмалардан III чорак учун ҚҚС 9 560 минг сўмни ташкил этади ((38 600 + 6 200 + 3 000) х 20%).

9 ой якунларига кўра ҚҚС 21 420 минг сўмга (11 860 + 9 560) тенг, ҳисобга киритиладиган ҚҚС – 5 500 минг сўм (3 700 + 1 800). Бюджетга ҚҚС 15 920 минг сўм (21 420 – 5 500) ҚҚС ҳисоб-китобининг 050-сатрида (3-илова, АВ томонидан 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган) ва ЯСТ ҳисоб-китобининг 100-сатрида акс эттирилади.

 

ЯСТ суммаси ҚҚС суммасига, бироқ ЯСТ ҳисоб-китобининг 090-сатрида кўрсатилган ЯСТ суммасининг 50%идан ортиқ бўлмаган суммага камайтирилади. ЯСТни камайтирадиган ҚҚС суммаси 2 702,5 минг сўмга тенг (5 405 / 2) (ЯСТ ҳисоб-китобининг ­110-сатри).

Ҳисоб-китобга кўра ҳисоблаб чиқарилган ЯСТ (ЯСТ ҳисоб-китобининг 120-сатри) 2 702,5 минг сўмни ташкил этади. 9 ой якунларига кўра «Камолот» жамғармасига ажратмалар (ЯСТ ҳисоб-китобининг 160 -сатри) 216,2 минг сўмни ташкил этади (2 702,5 х 8%).

«Камолот» жамғармасига ажратмаларни чегирган ҳолда ЯСТ (ЯСТ ҳисоб-китобининг 130-сатри) – 2 486,3 минг сўм (2 702,5 – 216,2).

 

Бюджетга тўланадиган ЯСТ суммасини аниқлаш мақсадида энг кам ЯСТ (ер солиғининг 3 баравари суммаси) ва ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси Энг кам миқдорни ҳисобга олган ҳолда ЯСТнинг маълумотнома-ҳисоб-китобига асосан солиштирилади.

Ҳисобот чорагида майдони 120 кв.метрлик дўкон ижарага олинганлиги ҳисобига майдон ҳажми ошди. Шу муносабат билан 25 октябрдан кечиктирмай ДСИга ЯСТнинг энг кам миқдори аниқлаштирилган маълумотнома-ҳисоб-китобини тақдим этиш лозим.

ЯСТнинг энг кам миқдори ер участкаси (1 230 кв.м) ва ижарага олинган дўкон (120 кв.м) майдонидан, Фарғона шаҳридаги ер солиғининг энг кам ставкасидан – 9 833 584 сўм ва ишлаб чиқариш корхоналари учун пасайтирувчи коэффициентдан – 0,5 келиб чиқиб ҳисобланади.

Ҳисобот чораги учун ЯСТнинг энг кам миқдори 497,825 минг сўмни ташкил этади (3 х 9 833 584 х 0,135 х 0,5 / 4).

III чорак учун ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси олинган дивидендлар суммасига камайтиришни ҳисобга олмасдан ҳисобот ва ўтган ҳисобот даврларидаги ЯСТ ҳисоб-китобининг 040-сатрлари фарқи сифатида белгиланадиган чорак учун солиқ солинадиган тушумдан белгиланади. ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси 2 390 минг сўмни ташкил этади ((121 600 – 73 800) х 5%).

ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси ЯСТнинг энг кам миқдоридан кўп, шу сабабли қўшимча ҳисоблаб ёзиш амалга оширилмайди. ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда ЯСТ маълумотнома-ҳисоб-китобининг 050-сатрида «0» кўрсатилади, 060 ва 070-сатрларда эса ўтган ҳисобот давридаги қўшимча ҳисоблаб ёзиш суммаси – 53,574 минг сўм қайд этилади. Ушбу кўрсаткич ЯСТ ҳисоб-китобининг 170-сатрига ўтказилади.

 

9 ой якунларига кўра тўланадиган ЯСТ суммаси (ЯСТ ҳисоб-китобининг 180-сатри) II чорак якунларига кўра энг кам ЯСТгача қўшимча ҳисоблаб ёзишни ҳисобга олганда 2 539,874 минг сўмга тенг (2 486,3 + 53,574). Бюджетга III чорак учун 1 099,4 минг сўм суммасида ЯСТ (2 539,874 – 1 440,474), «Камолот» жамғармасига – 95,6 минг сўм (216,2 – 120,6) ўтказилади.

 

 

4-вазият. 

СТОМАТОЛОГИЯ КЛИНИКАСИ УЧУН ЯСТ ҲИСОБ-КИТОБИ

 

Самарқанд шаҳридаги кичик корхона стоматология хизматларини кўрсатади ҳамда дори воситалари ва тиббиёт буюмларини чакана сотади. «Камолот» жамғармасига ажратмалар тўлайди.

Корхона эгаллаган, стоматология клиникаси жойлашган ер участкаси майдони – 0,036 га. Ижарага олинган (дорихона учун) хоналар майдони – 160 кв.м.

 

Ярим йиллик якунлари қуйидагича бўлган:

стоматология хизматлари реализациясидан тушум – 123 000 минг сўм;

дорихонадан тушум – 32 000 минг сўм;

ярим йиллик якунларига кўра ЯСТ 6 541,2 минг сўмни, «Камолот» жамғармасига ажратмалар 568,8 минг сўмни ташкил этди.

 

III чоракда қуйидаги тушум олинган:

стоматология хизматларини кўрсатишдан – 21 000 минг сўм. Август–сентябрь ойларида клиника таъмирланиши муносабати билан хизматлар кўрсатилмаган;

дорихонадан – 62 000 минг сўм.

Сентябрь ойида мебель тўплами 7 600 минг сўмга сотилди. Қолдиқ қиймати – 9 000 минг сўм, ҳисобланган амортизация – 2 500 минг сўм, қайта баҳолаш сальдоси – 100 минг сўм.

 

III чорак учун ЯСТни ҳисоб-китоб қилишда қуйидагилар ҳисобга олинади:

стоматология ва дорихона бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритилади ва стоматология хизматлари бўйича 5%, дорихона бўйича 3% ЯСТ тўланади ­(ПҚ-2455-сон қарорга 10-1, 10-2-иловалар);

сотилган мебель тўплами бўйича молиявий натижа сотишдан тушум ва қайта баҳолаш натижаларига (сальдога) тузатилган қолдиқ қиймат ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади (АВ томонидан 29.08.2004 йилда 1401-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 24-банди).

Мебелни сотиш натижасида олинган даромад бошқа даромад деб эътироф этилади (Солиқ кодексининг 132-моддаси 1-банди) ва унга асосий фаолият тури ставкасида ЯСТ солинади. ЯСТ ҳисоботида бошқа даромадлар ЯСТ ҳисоб-китобига 2-иловада кўрсатилади;

2203-сон Низомга мувофиқ ЯСТ ер солиғининг 3 баравари кўринишидаги энг кам миқдорни ҳисобга олган ҳолда ҳисобланади ва тўланади. Стоматология клиникаси жойлашган ер участкасига Солиқ кодексининг 282-моддаси 2-қисми 9-бандига асосан ер солиғи солинмайди. Шу сабабли энг кам ЯСТни ҳисоблаб чиқаришда ушбу участка майдони ҳисобга олинмайди. Энг кам ЯСТ ижарага олинган майдонлардан (160 кв.м) келиб чиқиб ҳисобланади.

Агар ҳисобот чораги якунларига кўра дори воситалари ва тиббиёт буюмларини чакана сотиш (дорихона) асосий фаолият тури (ортиб бормайдиган якун билан) бўлса, корхона ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисоблашда 0,2 пасайтирувчи коэффициентини қўллашга ҳақли (2203-сон Низомга 1-илованинг 4-банди). 

 

9 ой якунларига кўра ЯСТ қуйидаги тартибда ҳисобланади.

Хизматлар ва товарлар реализациясидан соф тушум (ЯСТ ҳисоб-китобининг 010-сатри) 238 000 минг сўмга тенг, шу жумладан:

стоматология хизматлари – 144 000 минг сўм (123 000 + 21 000) (асосий фаолият тури устунида кўрсатилади);

дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг чакана реализацияси (дорихона) – 94 000 минг сўм (32 000 + 62 000) (ЯСТ ҳисоб-китобининг 2-устуни).

ЯСТ ҳисоб-китобининг 020-сатрида фаолият турлари бўйича тушумнинг салмоғи кўрсатилади:

стоматология хизматлари – 61% (144 000 / 238 000 х 100);

дорихона – 39% (94 000 / 238 000 х 100).

Мебель тўпламини сотишдан молиявий натижа қуйидагича ҳисобланади: 7 600 – (9 000 – 2 500) + 100 = 1 200 минг сўм. Олинган даромад ЯСТ ҳисоб-китобига 2-илованинг 020, 010-сатрларида кўрсатилади ва ЯСТ ҳисоб-китобининг 030-сатрига ўтказилади (бошқа даромадлар).

 

Солиқ солинадиган ялпи тушум (ЯСТ ҳисоб-китобининг 040-сатри) 239 200 минг сўмни ташкил этади. Ушбу суммадан 145 200 минг сўм асосий фаолият тури устунида (стоматология хизматлари), 94 000 минг сўм эса 2-устунда (дорихона) кўрсатилади.

Корхона имтиёзларга эга эмас, шу сабабли 040-сатрдаги маълумотлар ЯСТ ҳисоб-китобининг 060-сатрига (солиқ солинадиган база) ўтказилади.

Ягона солиқ тўлови суммаси:

стоматология хизматлари бўйича (1-устун) – 7 260 минг сўмни (145 200 х 5%);

дорихона бўйича (2-устун) – 2 820 минг сўмни (94 000 х 3%);

9 ой учун умуман корхона бўйича («Жами» устуни) – 10 080 минг сўмни (ЯСТ ҳисоб-китобининг 090, 120-сатрлари) ташкил этади.

9 ой якунларига кўра «Камолот» жамғармасига ажратмалар (ЯСТ ҳисоб-китобининг 160-сатри 806,4 минг сўмни (10 080 х 8%) ташкил этади.

«Камолот» жамғармасига ажратмаларни чегирган ҳолда ЯСТ (ЯСТ ҳисоб-китобининг 130-сатри) – 9 273,6 минг сўм (10 080 – 806,4).

Бюджетга тўланадиган ЯСТ суммасини аниқлаш мақсадида ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси ва ЯСТнинг энг кам миқдорини солиштириш лозим. Мисол маълумотларига кўра чорак якунлари бўйича салмоғи (ортиб бормайдиган якун билан) 75%га тенг бўлган (62 000 / 83 000 х 100) дорихона фаолияти асосий фаолият тури ҳисобланади. Шу сабабли ЯСТнинг энг кам миқдори чакана дорихона ташкилотлари учун белгиланган 0,2 пасайтирувчи коэффициентидан келиб чиқиб ҳисобланади.

 

Шу тариқа, чорак учун ЯСТнинг энг кам миқдори 33,553 минг сўмга тенг (3 х 0,016 х 13 980 605 х 0,2 / 4, бунда 0,016 – ижарага олинган хоналар майдони, 13 980 605 – Самарқанд шаҳридаги ер солиғининг энг кам ставкаси).

Ҳисобот чорагидаги ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси фаолиятнинг 2 та тури бўйича олинган солиқ солинадиган ялпи тушум ва улар бўйича белгиланган ЯСТ ставкаларидан келиб чиқиб аниқланади (ҳисобот ва аввалги ҳисобот даврларидаги ЯСТ ҳисоб-китобининг 040-сатрларидаги фарқ). III чорак учун ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси 2 970 минг сўмга тенг ((145 200 – 123 000) х 5% + (94 000 – 32 000) x 3%) (ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда ЯСТнинг маълумотнома-ҳисоб-китоби 030-сатри).

ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси энг кам суммасидан кўп, шу сабабли III чорак якунларига кўра қўшимча ҳисоблаб ёзиш амалга оширилмайди ва Маълумотнома-ҳисоб-китобнинг 050-сатрида ҳам, шунингдек ЯСТ ҳисоб-китобининг 170-сатрида «0» қайд этилади.

 

9 ой учун бюджетга тўланадиган ЯСТ суммаси 9 273,6 минг сўмни ташкил этади (ЯСТ ҳисоб-китобининг 180-сатри). III чорак учун бюджетга ярим йиллик учун бюджетга тўланган солиқ – 5 541,2 минг сўмни чегирган ҳолдаги сумма, яъни 2 732,4 минг сўм ўтказилади (9 273,6 – 6 541,2). «Камолот» жамғармасига 237,6 минг сўм тўланади (806,4 – 568,8).

 

Бюджетга ва бюджетдан ташқари фондларга солиқларни, бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш учун зарур бўлган солиқ ҳисоботларини, ҳисоб-китобларини ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этмаслик, ўз вақтида тақдим этмаслик ёки белгиланмаган шаклда тақдим этиш, худди шунингдек камерал назорат натижалари бўйича аниқланган тафовутлар асосларини ёхуд аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини белгиланган муддатда тақдим этмаслик энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, энг кам иш ҳақининг уч бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

 

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 175-моддаси 1 ва 2-қисмлари

 

«Norma Ekspert» мутахассислари тайёрладилар

Прочитано: 1921 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика