Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 41 / Солиқ солиш

Кириш чоғидаги ҚҚС: тиклаш хусусиятлари

 

Тайёр маҳсулот таркибидан асосий воситаларга ўтказилган объектларнинг бошланғич қиймати ишлаб чиқариш таннархи ҳисобланади. У Харажатлар таркиби тўғрисидаги низомга мувофиқ аниқланади. Тайёр маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархига уни ишлаб чиқариш билан бевосита боғлиқ бўлган ҳамда ишлаб чиқариш технологияси ва ташкил этилиши билан шартланган харажатлар киритилади. Низомга мувофиқ улар қуйидаги элементларига кўра гуруҳланади:

ишлаб чиқариш моддий харажатлари (қайтариладиган чиқиндилар қийматини чегирганда);

ишлаб чиқариш тусидаги меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари;

ишлаб чиқаришга тегишли ижтимоий суғуртага ажратмалар;

ишлаб чиқариш учун мўлжалланган асосий воситалар ва номоддий активлар амортизацияси;

ишлаб чиқариш учун мўлжалланган бошқа харажатлар.

Ишлаб чиқарилганда ҳисобга қабул қилинган хом ашё ва материаллар бўйича ҚҚСни нима қилиш керак? Масалан, енгил автотранспорт воситаларини ишлаб чиқарувчи корхона ўзининг сотиш бўлимига тайёр маҳсулот – автомобилни беради. Автомобилнинг ишлаб чиқариш таннархи – 16 000 минг сўм. Автомобиль акциз солиғи ва ҚҚСни қўшганда четга 22 200 минг сўмлик нархда сотилади. Ишлаб чиқаришда фойдаланилган, илгари ҳисобга киритилган материаллар бўйича ҚҚС 1 автомобиль ҳисобида 1 120 минг сўмни ташкил этди.

Бухгалтер.

 

– Автомобилнинг (ўзида ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг) ўз бўлимига берилиши завод ичидаги оборотга кирмайди. Шунга қарамай, бундай беришга ҚҚС солинмайди, чунки у реализация қилиш обороти деб эътироф этиладиган операциялар рўйхатига кирмайди (Солиқ кодексининг 199-моддаси 1-қисми). Бунда автомобилни ишлаб чиқариш чоғида фойдаланилган материаллар учун етказиб берувчиларга, кўрсатилган хизматлар учун пудратчиларга ва бошқа тўланган ҚҚС ҳам ҳисобга киритилмайди. Кириш чоғидаги ҚҚС суммасини (1 120 минг сўм) ҳисобдан тиклаш ва таъминот бўлимига бериладиган автомобиль қийматига киритиш зарур.

Ўз эҳтиёжлари учун автомобилни беришда акциз солиғи Солиқ кодексининг 230-моддаси 1-қисми 5-бандига асосан белгиланган тартибда ҳисоблаб ёзилади.

Ишлаб чиқариладиган енгил автомобилларга акциз солиғи ставкаси 29% миқдорида белгиланган (22.12.2015 йилдаги ПҚ-2455-сон қарорга ­13-1-илова), солиқ суммаси 4 964,8 минг сўмни ((16 000 + 1 120) х 29%) ташкил этади. Тегишинча, автомобилнинг бошланғич қиймати 22 084,8 минг сўмни (16 000 + 1 120 + 4 964,8) ташкил этади.

Товарларни асосий воситаларга беришда (агар ҳисобга киритилган ҚҚС мавжуд бўлган бўлса) ҚҚСни худди шу тартибда тиклаш лозим. Бунда ­5-сон БҲМС «Асосий воситалар»нинг ­17-бандига мувофиқ товар-моддий захиралар таркибидан асосий воситаларга ўтказилган объектларнинг ­(тайёр маҳсулотдан ташқари) бошланғич қиймати 4-сон БҲМС «Товар-моддий захиралар»га мувофиқ аниқланадиган уларнинг баланс қийматига тенг.

 

Валерий ЛИ,

ЎзР Молия вазирлиги
Солиқ ва божхона тарифи сиёсати бошқармасининг бўлим бошлиғи.

Прочитано: 1654 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика