Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2016 год / № 40 / Аудитор хабарномаси

Модификацияланган хулосалар ва 70-сон АФМСнинг бошқа кутилмаган туҳфалари

 

– Янги таҳрирдаги 70-сон Аудиторлик фаолияти миллий стандарти «Молиявий фаолият тўғрисидаги аудиторлик ҳисоботи ва аудиторлик хулосаси» муҳокамаси якунига етиб қолди. Ҳужжат амалдаги қонун ҳужжатларининг барча қоидалари ва халқаро ҳужжатларнинг айрим меъёрларига мувофиқлаштирилганидан ташқари, илгари амалиётда низоли вазиятларни юзага келтирадиган бир қатор масалалар ечимини кўрсатгани билан ҳам қизиқарлидир. У қабул қилиниши билан аудиторлик ташкилотлари ва уларнинг мижозлари учун айнан нималар ўзгаради?

Р.Ҳ.: – Илгари шундай бўларди: аудитор муайян молиявий ҳисоботга хулоса тайёрлар, унга кейин мижоз томонидан аниқлаштириш ёки ўзгартириш киритилар эди. Натижада хулоса билан ҳисоботнинг деталлари мувофиқ келмас, бу эса муаммо туғдирар эди. Бу аудитор манфаатлари ва жавобгарлик зонасига бевосита дахл қилса ҳам, у ушбу масалада ҳеч нимани назорат қилмас эди.

Эндиликда аудиторлик хулосасига мижоз компаниянинг раҳбари имзолаган ва сана қўйган молиявий ҳисоботнинг қоғоздаги нусхаси албатта тикиб қўйилади. Бундай «комплектнинг» бир нусхаси аудиторларда қолади, бу Стандартда алоҳида қайд этилган.

Бундан ташқари, буюртмачи аудиторлик хулосасини тилхат билан қабул қилади.

Корхона раҳбари ўзгарганда айрим ҳолларда ҳужжатларнинг бир қисми йўқолади. Янги раҳбарият эса кейинчалик аудиторлар билан низолашади. Аудиторлик ҳисоботининг барча нусхаларидаги буюртмачининг имзоси бу вазиятга чек қўяди.

Шунингдек аудиторлик ҳисоботида аудиторлик текширувини ўтказиш асоси ва унинг шакли албатта кўрсатилади. Шу пайтгача мажбурий ва ташаббус тарзидаги аудит натижалари бўйича ҳисоботлар бир хил бўлиб, бу айрим мижозларга улар билан манипуляциялар ўтказиш имконини берар эди... Мисол учун, мажбурий аудит ўтказаётган аудиторлар ижобий хулоса беришдан бош тортадилар. Мижоз уларни ҳайдаб юбориб, энди ташаббус тарзидаги текширув тартибида бошқа ташкилотни таклиф этади, у билан келишиб, аудиторлик ҳисоботи ва ижобий хулосани қўлга киритади ҳамда уларни мажбурий аудит натижаси сифатида тақдим этади. Энди бундай қилиб бўлмайди.

Ва, ниҳоят, янги таҳриридаги 70-сон АФМС аудитор мижознинг ҳисоботи анча ўзгартирилганлигини аниқ белгилаган ёхуд бунинг аксининг етарли исботини ололмаганда унга модификацияланган фикр билдириш имконини беради. Бу салбий фикр, қўшимча шарт билан билдирилган фикр, фикр билдиришдан бош тортиш шаклида бўлиши мумкин.

 

– Аудиторнинг «фикр билдиришдан бош тортиши» мижоз ҳақ тўлашни рад этишига олиб келмайдими?

Р.Ҳ.: – «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонунда ишнинг лоақал бир қисми қилинган, аудиторнинг фикр билдиришига эса 70-сон АФМСда санаб ўтилган қуйидаги сабаблар халал берган ҳолларда ҳақ тўлашни рад этиш имконияти назарда тутилмаган:

мижознинг хўжалик операциялари бухгалтерия ҳисобида тўғри акс эттирилган, бироқ қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ келмайди;

раҳбарият аниқланган ноаниқликларни бартараф этишдан бош тортган;

бухгалтерия ҳисобининг базавий принциплари ва ахборотни очиб беришга доир талабларга риоя этилмаган;

буюртмачи хўжалик юритувчи субъект назорат қила олмайдиган вазиятлар юзага келган (масалан, унинг бошланғич ҳужжатлари йўқолган ёки қонунда белгиланган тартибда олиб қўйилган);

хўжалик юритувчи субъект раҳбарияти аудиторларга тўсқинлик қилади – ҳужжатларни тақдим этмайди, объектга қўймайди ва ҳ.к.;

текширув муддатлари ёки тусига алоқадор, нормал аудит ўтказишга тўсқинлик қилувчи вазиятлар юзага келган ва ҳ.к.

Мисол учун, биз бошланғич ҳужжатлари йўқолган ёки олиб қўйилган корхонага аудит билан келдик, контрагентлар орқали ниманидир тиклашга ёки ҳужжатларни олиб қўйган давлат органидан ҳеч бўлмаса кўчирма нусхаларни олишга беҳуда уриниб, қанчадир иш кунини сарфладик. Бу ҳолда аудиторлик текшируви натижасида фикр билдиришдан бош тортилади. Аудиторларнинг ишланган соатларга мутаносиб хизмати учун ҳақ тўланиши шарт.

 

Мавзувий сонни мухбиримиз Юлия Яшина олиб боради.

Прочитано: 1613 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика