Norma.uz

Меҳнат ҳақини тўлаш тартиби

 

Ташкилотимиз кичик бизнес субъектларига бухгалтерия ҳисобини юритиш хизматларини кўрсатади. Мижозларимиздан бири – микрокорхона директори фаолиятининг мавсумий тусдалиги муносабати билан 1/7 ставкада (бир ойда 3 иш куни) ишлаши ҳақида буйруқ чиқарди. Ставка 350 минг сўмга тенг. Биз ойда 3 кун ишлашга ҳақли эканлигини, бироқ бунда ишланган кунлар сонига қарамай, унинг иш ҳақи 322 474,24 сўмдан кам бўлмаслиги кераклигини унга тушунтиришга уриняпмиз. 

Меҳнат кодексининг 155-моддасида айтилганидек: «Муайян давр учун белгиланган меҳнат нормасини ва меҳнат вазифаларини тўлиқ бажарган ходимнинг ойлик меҳнат ҳақи қонун ҳужжатларида Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасининг биринчи разряди бўйича белгиланган миқдордан оз бўлиши мумкин эмас. Меҳнат ҳақининг энг кам миқдорига қўшимча тўловлар, устамалар, рағбатлантириш тарзидаги тўловлар, нормал иш вақтидан четга чиққан ҳолда бажарилган ишлар учун оширилган миқдорда тўланадиган ҳақлар (МКнинг 157, 158-моддалари), шунингдек район коэффициентлари (МКнинг 153-моддаси 4-қисми) қўшилмайди».

МКнинг ушбу қоидаларидан келиб чиқилса, ишланган кунлар сони эмас, балки меҳнат нормалари ва меҳнат вазифалари асосий жиҳат ҳисобланади. Яъни ходим учун ойда 3 кун норма бўлса, демак, унинг ойлик маоши 2,476 х 130 240 = 322 474,24 сўмдан кам бўлмаслиги керак.

Р.Мамажонов.

 

Йўқ, сиз ноҳақсиз. Мулоҳаза қилаётганда ходим иш вақтининг «нормаси» ва «муддати» тушунчаларини чалкаштиряпсиз. Қонун ҳужжатларида иш вақтининг чекланган муддати ҳафтасига 40 соатдан ортиқ бўлиши мумкин эмаслиги белгиланган. Ушбу норма томонларнинг келишуви ёки бошқа меъёрий ҳужжатлар билан ўзгартирилиши мумкин эмас.

Қонун ҳужжатлари билан ҳар кунги иш муддати ҳам чекланган. 6 кунлик иш ҳафтасида у 7 соатдан, 5 кунлик иш ҳафтасида эса 8 соатдан ортиб кетмаслиги лозим (МКнинг 115-моддаси).

Сизнинг вазиятда тўлиқсиз иш вақти ҳақида сўз кетяпти. Ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан ишга қабул қилиш чоғида ҳам, кейинчалик ҳам тўлиқсиз иш куни ёки тўлиқсиз иш ҳафтаси белгилаб қўйилиши мумкин. Тўлиқсиз иш вақти шарти билан ишланган вақтга мутаносиб равишда ҳақ тўланади (МКнинг 119-моддаси).

Сизнинг ҳолатда директор ўз хоҳишига кўра ўзига тўлиқсиз иш ҳафтасини белгилаб, буни буйруқ билан расмийлаштирган. 1/7 ставкада ишлаганда у ойига 3 кун (21 иш куни / 7 = 3) ишлаб бериши керак. Ходим иш графигига ёхуд меҳнат шартномаси шартларига мувофиқ ўз меҳнат вазифаларини бажариши лозим бўлган вақт иш вақти ҳисобланади (МКнинг 114-моддаси). Тегишинча, ишланган вақтга мутаносиб равишда ҳақ тўланади. Чунончи, агар тўлиқ ставка 350 минг сўмни ташкил этса, директорнинг ойдаги 3 иш куни учун маоши (яъни 1/7 ставка) 50 минг сўмга тенг бўлади.

 

Абдусалом Рисқуллаев,

«Norma Online» эксперти.

 

Прочитано: 2959 раз(а)

Комментарии к статье (1)

Ошибка: Xbb_Tags_Color не найден.Ошибка: Xbb_Tags_A не найден.
2019-06-04 15:06:06, Гость_:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика