Norma.uz

Ишга қараб ҳақ тўланади

 

Меҳнат кодексига мувофиқ, муайян давр учун белгиланган меҳнат нормасини ва меҳнат вазифаларини тўлиқ бажарган ходимнинг ойлик меҳнат ҳақи қонун ҳужжатларида Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасининг биринчи разряди бўйича белгиланган миқдордан оз бўлиши мумкин эмас.

Қуйидагиларга тушунтириш берсангиз:

Вақтбай (маошли) меҳнатга ҳақ тўлаш тизимида нима меҳнат нормаси ҳисобланади?

Агар ходим штат жадвалига кўра 322,5 минг сўмлик маош тайинланган лавозимни эгалласа, бироқ меҳнат шартномаси шартларига кўра ойда 3 кун ишласа, меҳнат ҳақи суммасини қандай қилиб тўғри ҳисоблаш мумкин?

Унга ушбу 3 кун учун 322,5 минг сўмдан кам сумма тўланса, бу МКни бузиш бўлмайдими?

М.Маҳмудова.

 

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг Меҳнат стандартлари ва меҳнатга ҳақ тўлаш услубияти бошқармаси мурожаатингизни кўриб чиқиб, қуйидагиларни маълум қилади:

 

– Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 155-моддасида назарда тутилганидек, муайян давр учун белгиланган меҳнат нормасини ва меҳнат вазифаларини тўлиқ бажарган ходимнинг ойлик меҳнат ҳақи қонун ҳужжатларида Меҳнатга ҳақ тўлаш ЯТСнинг биринчи разряди бўйича белгиланган миқдордан оз бўлиши мумкин эмас.

Меҳнат ҳақининг энг кам миқдорига қўшимча тўловлар, устамалар, рағбатлантириш тарзидаги тўловлар ва бошқалар қўшилмайди.

Вақтбай меҳнатга ҳақ тўлаш тизимида тегишли малакага эга ходимнинг меҳнатига тўланадиган ҳақ миқдори соатларда (кунларда) ишланган вақт давомийлигига қараб белгиланади.

Вақтбай меҳнатга тўланадиган ҳақ соатбай, кунбай ва ой учун бўлиши мумкин. Вақтбай ойлик меҳнатга ҳақ тўланганда лавозим маошининг миқдори ойдаги соатлар (кунлар) нормасига қараб ўзгармайди. Шу тариқа, вақтбай ойлик меҳнатга ҳақ тўланганда Меҳнат кодексининг 115-моддасига ҳамда корхонада, ташкилотда жорий этилган иш вақти режимига мувофиқ бир ойда ишланган иш соатлари (кунлари) нормаси меъёр ҳисобланади.

Меҳнат кодексининг 119-моддасига мувофиқ, ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан тўлиқсиз иш куни, тўлиқсиз иш ҳафтаси, тегишинча, тўлиқсиз иш ойи белгилаб қўйилиши мумкин.

Тўлиқсиз иш вақти шарти билан ишлаганда ишланган вақтга мутаносиб равишда ҳақ тўланади.

Масалан, ташкилотда 5 кунлик иш ҳафтаси белгиланган иш вақти режими ва иш вақтининг нормал муддати жорий этилган. Штат жадвалига кўра ходимга 322 500 сўмлик лавозим маоши белгиланган. Ходим билан иш берувчи ўртасида тузилган меҳнат шартномаси шартларига кўра у ойда 3 иш куни ишлайди.

2016 йил сентябри учун меҳнатга тўланадиган ҳақнинг тариф қисми қандай ҳисобланади?

2016 йил сентябрида 5 кунлик иш ҳафтасида ва иш вақтининг нормал муддати 20 иш куни бўлганда кунлик иш вақти нормаси, яъни 322 500 сўм ходимга тўлиқ ишланган иш ойи, яъни 20 иш куни учун ҳисоблаб ёзилиши керак.

3 иш куни учун ходимга ишланган вақтга мутаносиб равишда иш ҳақи тўланиши керак, бу билан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси бузилмайди:

322 500 сўм / 20 иш куни х 3 иш куни = 16 125 сўм х 3 иш куни = 48 375 сўм.

 

Александр Навотний,

ЎзР Меҳнат вазирлиги бошқармасининг бошлиғи.

Прочитано: 1858 раз(а)

Комментарии к статье (1)

Ошибка: Xbb_Tags_Color не найден.Ошибка: Xbb_Tags_A не найден.
2017-06-05 10:57:07, Гайрат:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика