Norma.uz

Савдо-иқтисодий ҳамкорлик ривожланмоқда

 

Пойтахтимизда «Ўзбекистонда Германия иқтисодиёти куни» мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

 

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, Германия иқтисодиётининг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси ҳамда мамлакатимиздаги Германия иқтисодиёти клуби ҳамкорлигида ташкил этилган анжуманда икки мамлакатнинг иқтисодиёт, савдо, сармоя, саноат, энергетика, логистика, банк-молия, муҳандислик, корпоратив бошқарув, қурилиш каби соҳалар учун масъул вазирлик ва идоралари, компания ва концернлари раҳбарлари иштирок этди.

Савдо-саноат палатаси раиси Алишер Шайхов, Германия Федератив Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Найтхарт Хёфер-Виссинг, мамлакатимиздаги Германия иқтисодиёти клуби президенти, «Commerzbank AG» ваколатхонаси раҳбари Бодо Тёнс ва бошқалар мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик барча соҳаларда изчил ривожланиб бораётгани, ушбу анжуман савдо-иқтисодий ва сармоявий алоқаларни янада фаоллаштиришга хизмат қилишини алоҳида таъкидлади.

Германия Ўзбекистоннинг Европадаги муҳим савдо-иқтисодий ҳамкори, мамлакатимиз иқтисодиётига фаол сармоя киритаётган давлатлардан. Савдо соҳасида мамлакатларимиз ўртасида энг кўп қулайлик яратиш тартиби жорий қилинган.

Ўзбекистон иқтисодиётининг турли тармоқларида Германия банклари иштирокида йирик сармоявий лойиҳалар амалга оширилмоқда. Икки давлат олий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот институтлари ўртасида ўзаро манфаатли алоқалар йўлга қўйилган. Улар доирасида саноат, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, табиий захиралардан оқилона фойдаланиш бўйича биргаликда тадқиқотлар олиб борилмоқда.

Мамлакатимизда корпоратив бошқарувнинг самарадор усулларини жорий этишда ривожланган давлатлар, хусусан, Германия тажрибаси ўрганилмоқда. Германиянинг «Daimler», «Siemens», «BMW», «Lufthansa», «Thyssen Krupp», «MAN», «Knauf» сингари 25 етакчи компанияси ташаббуси билан 2002 йилда асос солинган Европа менежмент ва технологиялар мактаби билан ҳамкорлик бу борада муҳим роль ўйнамоқда.

Форумда германиялик ишбилармонларга мамлакатимиз иқтисодиётига инвестиция жалб этишнинг устувор йўналишлари ҳақида батафсил маълумот берилди. Юртимизда давом этаётган кенг кўламли хусусийлаштириш жараёни, иқтисодиётимизда изчиллик билан амалга оширилаётган ислоҳотлар, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш борасидаги ўзгаришлар, сармоядорлар учун яратилган қулай имкониятлар билан таништирилди.

Анжуманда икки мамлакат ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни, жумладан, сармоя, энергетика, машинасозлик, корпоратив бошқарув, банк-молия, экспорт-импорт каби соҳа ва йўналишлардаги алоқаларни янада ривожлантириш, Германия компанияларини мамлакатимиздаги хусусийлаштириш жараёнига кенг жалб этишга оид масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

Шу куни Ўзбекистон ва Германиянинг компания ва корхоналари вакиллари иштирокида кооперацион биржа бўлиб ўтди. Икки мамлакат ишбилармонлари ўртасидаги ҳамкорлик кўламини янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, биргаликда янги лойиҳалар ишлаб чиқиш ва амалга оширишга келишиб олинди.

 

ЎзА материали асосида.

Прочитано: 1315 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика