Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2016 год / № 37 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Кичик бизнес таснифлагичига қандай ўзгартиришлар киритилди

 

2017 йил 1 январдан мамлакатимизда кичик бизнес субъектларининг
янги таснифлагичи (24.08.2016 йилдаги 275-сон ВМҚ билан тасдиқланган) кучга киради. Амалдаги таснифлагичдан у нимаси билан фарқ қилади? Шарҳимизда таққослама таҳлил қиламиз.

 

Аввал – таснифлагич, сўнгра – таснифлаш

Янги таснифлагич Иқтисодий фаолият турларининг умумдавлат таснифлагичига (кейинги ўринларда – ИФУТ) ўтилганлиги муносабати билан тасдиқланди. У ўз навбатида Европа Иттифоқининг иқтисодий фаолият турларини статистик таснифлаш (кейинги ўринларда – ЕИФТ) негизида ишлаб чиқилган.

Яъни мантиқий кетма-кетлик қуйидагича: ЕИФТ – ИФУТ – кичик тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган ташкилотларни таснифлаш. Шу тариқа, Ўзбекистонда тасдиқланган кичик бизнеснинг янги таснифлагичи ЕИФТ билан ўзаро боғлиқдир.

ЕИФТ ўзи нима? Аввало у қуйидаги қоидага асосланади: «Муайян товарларни ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш учун моддий маблағлар, ишчи кучи, ишлаб чиқариш технологияси ёки оралиқ маҳсулотлар каби ресурслар бирлашганда иқтисодий фаолият юзага келади».

Мазкур таснифлагич доирасида саноатнинг барча тармоқлари (секторлари) технологик интенсивлик даражасига, хизматлар эса – илмий салоҳиятга қараб гуруҳларга ажратилади. Бундай ўтиш Европа Иттифоқининг статистика органи – Евростат томонидан тавсия қилинган ҳамда ЕИ ҳудудида, МДҲ ва Евросиё мамлакатларининг айрим статистика органларида қўлланилади.

Мамлакатимизда жорий қилинган ИФУТда фаолият турлари ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш соҳаларига ажратилмаган, хўжалик юритувчи субъектнинг мулкчилик шакли, юридик мақоми турлича эканлиги ҳисобга олинмаган, иқтисодий фаолиятнинг бозор ва бозордан ташқари турлари ўртасидаги фарқ белгиланмаган.

Унда барча фаолият турлари тузилмасига кўра қуйидаги тарзда гуруҳларга бўлинган:

 

ХХ. – бўлим;

ХХ.Х – гуруҳ;

ХХ.ХХ – синф;

ХХ.ХХ.Х – кичик синф.

Масалан:

 

Бўлим

 

Гуруҳ

 

Синф

 

Кичик синф

 

Номи

 

ИФУТ

 

ХХТУТ

 

01

 

 

 

 

Деҳқончилик ва чорвачилик, овчилик ва бу соҳаларда хизматлар кўрсатиш

 

 

 

 

01.1

 

 

 

Мавсумий экинлар етиштириш

 

 

 

 

 

01.11

 

 

Донли экинлар (шолидан ташқари), дуккаклилар ва мойли экинлар уруғини етиштириш

 

 

 

 

 

 

01.11.1

 

Донли экинлар (шолидан ташқари) етиштириш

 

01111

 

21110

 

 

Кичик бизнес субъектларининг янги таснифлагичи худди шундай таркиблаштирилган. Тегишинча, у янада деталлаштирилган, унда тадбиркорлик фаолиятининг ҳар бир тури батафсил баён этилган.

Рўй берган ўзгаришлар

Тасдиқланган таснифлагичда маълумотларни гуруҳлашга услубий ёндашув ўзгарибгина қолмади. У ходимларнинг штатдаги ўртача йиллик сонининг янгиланган чекланган миқдорини ўз ичига олади. Айнан шу жабҳа кичик бизнес вакилларини кўпроқ қизиқтиради.

Биз амалдаги ва янги таснифлагичдаги айрим фаолият соҳаларининг кўрсаткичларини таққослаб чиқдик. Қуйидаги йўналишларга эътиборни қаратдик:

улгуржи ва чакана савдо;

умумий овқатланиш;

меҳмонхона хўжалиги;

АКТ ва оммавий ахборот воситалари.

Умуман олганда, савдо ва умумий овқатланиш соҳаси ходимларининг чекланган ўртача йиллик сони кўрсаткичлари ўзгармади ва улар микрофирмаларда 5 нафаргача, кичик корхоналарда эса 25 нафаргачани ташкил қилади. Янги таҳрирда мазкур тармоқда қўшимча кичик синфларнинг бўлиши назарда тутилган. Масалан, қуйидагиларнинг улгуржи савдоси бўйича агентлар фаолияти:

қишлоқ хўжалиги хом ашёси, тирик ҳайвонлар, тўқимачилик хом ашёси ва ярим тайёр маҳсулотлар;

рудалар, металлар ва кимёвий моддалар;

ёғоч ва қурилиш материаллари;

машиналар, ускуналар, саноат ускуналари, сув ва ҳаво кемалари.

Кўрсатиб ўтилган йўналишларда фаолият юритаётган микрофирмалар 20 нафаргача ходимни ишга олишлари мумкин.

Дастурий воситаларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган компанияларда штатдаги ходимлар сони ўзгартирилмади (микрофирмаларда – 1–20 киши; кичик корхоналарда – 21–100 киши). Бироқ таснифлагичда энди компьютер ўйинларини чиқариш бошқа дастурий таъминот билан бир қаторда алоҳида позицияни эгаллайди.

Меҳмонхона бизнеси вакиллари ҳисобланган компаниялар (55.1-гуруҳ) штатни анча кенгайтиришлари мумкин. Улар ходимларининг чекланган сони 4 бараварга оширилди ва келгуси йилнинг 1 январидан 100 кишига (ҳозир – 25 киши) етади.

Миллий ОАВларга нисбатан талаб бирмунча бошқача. Айни пайтда босма ва электрон ОАВларда ходимларнинг сони кўпи билан 100 кишини ташкил қилади (532-«Таҳририятлар ва нашриётлар» банди). Бироқ янги таснифлагич ушбу йўналишларни ажратади. Ноширлик фаолиятида 100 кишилик штат доираси сақланиб қолди. Мустақил синфларга ажратилган web-порталлар (63.12) ва ахборот агентликлари (63.91) эса «кичик» мақомга эга бўлиш учун атиги 25 кишини ишга олиши мумкин.

Тасдиқланган таснифлагичга тузатишлар киритилиши мумкин – у қонуний кучга киргунга қадар ҳали 4 ой бор.

 

Олег Заманов,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1573 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика