Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 28 / Жавоб берамиз

Яна мажбурий сотиш хусусида

 

Корхонамиз ип калава ярим тайёр маҳсулот ишлаб чиқаради. Президентимизнинг «Пахта толасини республиканинг ички истеъмолчиларига сотишни такомиллаштириш ва тўқимачилик саноатини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2007 йил 21 ноябрдаги ПҚ-733-сон қарори билан «Ўзбекенгилсаноат» АК корхоналарига ички бозорда ярим тайёр тўқимачилик маҳсулотларини (калава, газмол, трикотаж полотно ва пахтани йигириш чиқиндиларини) шартнома тузиш пайтида таркиб топган жаҳон нархларидан паст бўлмаган нархларда эркин муомаладаги валютага (қўшилган қиймат солиғи нулинчи ставка бўйича қўшиб ҳисобланган ҳолда) сотиб олишга рухсат берилган.

1. Бизнинг корхонамиз бошқа калава ип ишлаб чиқариш корхонасидан сотиб олган калава ипни «Ўзбекенгилсаноат» АК корхоналарига ички бозорда эркин муомаладаги валютада реализация қилишга ҳақлими? Агар ҳақли бўлса, ушбу реализациядан тушган тушумнинг 50%ини Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотиш тартибига (ВМнинг 2000 йил 29 июндаги 245-сон қарори билан тасдиқланган) мувофиқ мажбурий сотишимиз керакми?

2. Шериклик шартномаси ёки қайта ишлаш (давал) шартномаси асосида ишлаб чиқарилган калава ипнинг корхонамизга тегишли бўлган қисми ички бозорда эркин муомаладаги валютада реализация қилинса, ушбу реализациядан тушган тушум ҳам мажбурий сотилиши керакми?

И.Мардонов,

бухгалтер.

1. Авваламбор шунга аниқлик киритмоқчимизки, «Ўзбекенгилсаноат» АК корхоналарига шартнома тузиш пайтида вужудга келган жаҳон нархларидан паст бўлмаган нархларда эркин муомаладаги валютага (қўшилган қиймат солиғи нулинчи ставка бўйича қўшиб ҳисобланган ҳолда) ички бозорда ярим тайёр тўқимачилик маҳсулотларини (калава, газмол, трикотаж полотно ва пахтани йигириш чиқиндиларини) сотиб олишга рухсат Президентнинг ПҚ-733-сон қарори билан эмас, балки Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекенгилсаноат” давлат-акциядорлик компанияси бошқарув тузилмасини такомиллаштириш ва республика енгил саноатини янада ривожлантиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори (25.03.2004 йилдаги 141-сон) билан берилган.

Ушбу рухсат муддати Президентнинг 21.11.2007 йилдаги ПҚ-733-сон қарорига биноан 2011 йилнинг 1 январигача, ундан кейин Президентнинг 28.03.2011 йилдаги ПҚ-1512-сон қарорига биноан 2018 йилнинг 1 январигача узайтирилган эди.

Тижорат мақсадларида фойдаланиш ёки ўз ишлаб чиқариш-хўжалик эҳтиёжлари учун ҳисоб-китобларнинг нақд пулсиз шаклида харид қилинадиган товарларни сотиш улгуржи савдо фаолияти деб эътироф этилади. Бундай фаолият лицензияланиши керак1. Агар корхонангиз улгуржи савдо фаолиятини амалга ошириш лицензиясига эга бўлса, у бошқа хўжалик юритувчи субъектларга тижорат мақсадларида фойдаланиш ёки ўз ишлаб чиқариш-хўжалик эҳтиёжлари учун ҳисоб-китобларнинг нақд пулсиз шаклида харид қилинадиган товарларни, шу жумладан бошқа ишлаб чиқарувчидан унинг калава ипини харид қилиб, «Ўзбекенгилсаноат» АК корхоналарига (яъни ички бозорда) эркин муомаладаги валютада сотишга ҳақлидир.

Сиз хатингизда эслатган Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотиш тартибида2 (бундан кейин – Тартиб) шу жумладан қуйидагилар кўрсатилган:

корхоналар (мулкчилик шаклларидан қатъи назар, барча хўжалик юритувчи субъектлар) мажбурий сотишни товарлар ва хизматлар3 экспортидан олинган хорижий валютадаги тушумдан амалга оширадилар (2-банднинг биринчи хатбоши);

хорижий валютадаги тушум деганда экспорт қилинган товарлар ва хизматлар учун корхоналарнинг ваколатли банклардаги ҳисобрақамларига ва кассаларига амалда тушган хорижий валютадаги пул маблағлари тушунилади (2-банднинг иккинчи хатбоши);

товарлар ва хизматларни марказлаштирилмаган экспорт бўйича сотишдан олинган тушумнинг 50 фоизи ваколатли банкларга мажбурий сотилиши керак (10-банд);

корхоналар экспорт қилинган товарлар, ишлар ва хизматлар учун маблағлар қонун ҳужжатларида белгиланган муддатлар тамом бўлганидан кейин тўлиқ миқдорда тушиши учун жавоб берадилар (19-банд).

Юқоридагилардан кўриниб турибдики, мажбурий сотишга оид хорижий валютадаги тушум товарлар, ишлар, хизматлар экспорт қилиниши билан боғлиқ бўлиши шарт. Бироқ, корхонангизнинг бошқа калава ип ишлаб чиқарувчидан харид қилган калава ипни «Ўзбекенгилсаноат» АК корхоналарига эркин муомаладаги валютада реализация қилишида экспорт операцияси вужудга келмайди. Бинобарин, Тартибнинг мажбурий сотиш талаби сиз ички бозорда сотаётган калава ип учун тушаётган хорижий валютадаги тушумга нисбатан татбиқ этилмайди.

2. Агар шериклик ёки қайта ишлаш (давал) шартномаси асосида ишлаб чиқарилган калава ипни корхонангизга тегишли бўлган қисмини ички бозорда эркин муомаладаги валютада реализация қилган бўлсангиз, ушбу реализациядан тушган тушумга нисбатан мажбурий сотиш талаби қўйилиши ноўрин.

 

Камол МУЗАФФАРОВ,

«Norma Online» етакчи эксперти.

 


1Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг Рўйхатининг эллик учинчи хатбоши (Олий Мажлисининг 2001 йил 12 майдаги 222-II-сонли Қарорига 1-илова). Улгуржи савдо фаолиятини лицензиялаш тўғрисида низомнинг 2-банди (Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 5 ноябрдаги 242-сон қарорига илова).

2ВМнинг 29.06.2000 йилдаги 245-сон қарорига 1-илова.

3Ушбу банднинг айрим кичик бандларида ҳамда Тартибнинг айрим бошқа бандларида ишлар ҳам айтиб ўтилган. Ишлар Фуқаролик кодексининг 81-моддасига биноан фуқаролик ҳуқуқлари объектларининг турларидан биридир.

Прочитано: 1946 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика