Корхона 01-ҳисобварақда ҳисобга олинадиган бинони реконструкция қилишга рухсатнома олди, материаллар эса 10-ҳисобварақда ҳисобга олинади.
Бино реконструкциясини бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш мумкин? Бино реконструкцияси ва мукаммал таъмирланишида унинг қиймати қандай оширилади?
Н.Иванова,
бош бухгалтер.
– 5-сон БҲМС «Асосий воситалар»нинг (АВ томонидан 20.01.2004 йилда 1299-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 21-бандига мувофиқ, асосий воситаларнинг бухгалтерия ҳисобига қабул қилинган бошланғич қийматини ўзгартиришга улар реконструкция қилинган ҳолатда йўл қўйилишидан сўз бошлаймиз.
5-сон БҲМСнинг 23-бандига кўра, бинони реконструкция қилишга доир харажатлар у тугатилганидан сўнг унинг бошланғич қийматини ҳам оширади, яъни капиталлаштирилади, шу сабабли уларни капитал қўйилмалар деб ҳам номлайдилар. Бунда қурилиш ишлари:
● бинодан фойдаланишдан келгусида олинадиган иқтисодий фойдани ошириши;
● бино фаолият юритишининг дастлаб қабул қилинган меъёрий кўрсаткичларини (фойдали ишлатиш муддати, қуввати, майдони, қўллаш сифати ва ҳ.к.) яхшилаши (ошириши) шарт.
Бинони мукаммал таъмирлаш харажатлари улар тааллуқли бўлган ҳисобот даври харажатлари: ишлаб чиқариш биноси бўйича – ишлаб чиқариш таннархига, маъмурий бино бўйича – давр харажатлари таркибига киритилади (5-сон БҲМСнинг 48-банди).
Шу тариқа, бинонинг қийматини Объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилишга рухсат бериш тартиби тўғрисидаги низомда (ВМнинг 9.03.2016 йилдаги 70-сон қарорига 2-илова) белгиланган тартибда келишилган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилган реконструкция харажатлари ҳисобига ошириш мумкин.
Бино реконструкцияси ва мукаммал таъмирланиши бухгалтерия ҳисобида қуйидаги проводкалар билан акс эттирилади.
Бино реконструкцияси:
Хўжалик операциясининг мазмуни
|
Дебет
|
Кредит
|
Пудрат усули
|
||
Пудрат ташкилотига бўнак ҳисоблаб ўтказилди (15%)
|
4330-«Бошқа берилган бўнаклар»
|
5110-«Ҳисоб-китоб рақами»
|
Пудрат ишлари бажарилди
|
0810-«Тугалланмаган қурилиш»
|
6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган ҳисобварақлар»
|
Бўнак ҳисобга киритилди (15%)
|
6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган ҳисобварақлар»
|
4330-«Бошқа берилган бўнаклар»
|
Пудрат ташкилотига пул маблағлари (85%) ҳисоблаб ўтказилди
|
6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган ҳисобварақлар»
|
5110-«Ҳисоб-китоб рақами»
|
Бино реконструкциядан сўнг фойдаланишга топширилди
|
0120-«Бинолар, иншоотлар ва узатувчи мосламалар»
|
0810-«Тугалланмаган қурилиш»
|
Хўжалик усули
|
||
Капитал қўйилмалар акс эттирилди
|
0810-«Тугалланмаган қурилиш»
|
0200-«Асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар»
|
1000-«Материалларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар»
|
||
6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар»
|
||
6520-«Мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар (ЯИТ)»
|
||
Реконструкциядан сўнг бинонинг фойдаланишга топширилганлиги акс эттирилди
|
0120-«Бинолар, иншоотлар ва узатувчи мосламалар»
|
0810-«Тугалланмаган қурилиш»
|
Бинонинг мукаммал таъмирланиши:
Хўжалик операциясининг мазмуни
|
Дебет
|
Кредит
|
Пудрат усули
|
||
Пудрат ташкилотига бўнак ҳисоблаб ўтказилди (15%)
|
4330-«Бошқа берилган бўнаклар»
|
5110-«Ҳисоб-китоб рақами»
|
Пудрат ишлари бажарилди
|
9420-«Маъмурий харажатлар» (маъмурий бино)
|
6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган ҳисобварақлар»
|
2010-«Асосий ишлаб чиқариш» (ишлаб чиқариш биноси)
|
||
Бўнак ҳисобга киритилди (15%)
|
6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган ҳисобварақлар»
|
4330-«Бошқа берилган бўнаклар»
|
Пудрат ташкилотига пул маблағлари (85%) ҳисоблаб ўтказилди
|
6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган ҳисобварақлар»
|
5110-«Ҳисоб-китоб рақами»
|
Ҳисобварақларнинг ёпилиши
|
9910-«Якуний молиявий натижа»
|
9420-«Маъмурий харажатлар» (маъмурий бино)
|
2800-«Тайёр маҳсулотларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар»
|
2010-«Асосий ишлаб чиқариш» (ишлаб чиқариш биноси)
|
|
9130-«Бажарилган иш ва кўрсатилган хизматларнинг таннархи»
|
||
Хўжалик усули
|
||
Мукаммал таъмирлаш харажатлари акс эттирилди
|
9420-«Маъмурий харажатлар» (маъмурий бино)
|
0200-«Асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар» 1000-«Материалларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар» 6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар» 6520-«Мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар (ЯИТ)» |
2010-«Асосий ишлаб чиқариш» (ишлаб чиқариш биноси)
|
||
Ҳисобварақларнинг ёпилиши
|
9910-«Якуний молиявий натижа»
|
9420-«Маъмурий харажатлар» (маъмурий бино)
|
2800-«Тайёр маҳсулотларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар»
|
2010-«Асосий ишлаб чиқариш» (ишлаб чиқариш биноси)
|
|
9130-«Бажарилган иш ва кўрсатилган хизматларнинг таннархи»
|
Анжелика НАМ, «Norma Online» эксперти.