Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 28 / Устуворликлар

Корпоратив бошқарув соҳасида тажриба алмашилди

 

Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказидаКатта экспертлар хизматикорпоратив бошқарувни қўллаб-қувватлашдамавзуида семинар бўлиб ўтди.

 

Мамлакатимизда акциядорлик жамиятларига хорижий сармоядорларни жалб қилиш, уларнинг корпоратив бошқарув тизими, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш, рақобатбардош маҳсулотлар тайёрлаш ва ташқи бозорга чиқариш жараёнларида фаол иштирок этиши учун қулай шароит яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг 2015 йил 24 апрелдаги “Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони бу борадаги ишларни юқори босқичга олиб чиқишда муҳим омил бўлмоқда.

Ўзбекистонда замонавий корпоратив бошқарув тизими талабларини инобатга олган ҳолда лавозим ва касбларнинг янги классификатори ишлаб чиқилди ва тасдиқланди. Бу раҳбарлик лавозимларига пухта билимга эга бўлган, замонавий менежмент ва маркетинг усулларини амалда қўллай оладиган ёш мутахассислар тайинланишига замин яратмоқда.

Акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарув тизимини тубдан ислоҳ этиш мақсадида жорий йилнинг биринчи чорагида Корпоратив бошқарув кодекси тасдиқланди, 244 акциядорлик жамияти томонидан замонавий корпоратив бошқарув талабларига мувофиқ уставлар ва бошқа ички корпоратив ҳужжатлар қабул қилинди.

Бугунги кунда мамлакатимизда 600 дан зиёд акциядорлик жамияти фаолият кўрсатмоқда. Уларга 90 га яқин хорижий менежерлар жалб этилган.

Тадбирда Ўзбекистонда корпоратив бошқарув усулларини жорий этишда ривожланган давлатлар, хусусан, Германия тажрибаси кенг ўрганилаётгани, етакчи хорижий компаниялар, мутахассислар ҳамда экспертлар иштирокида корпоратив бошқарувнинг ташкилий шакллари ва замонавий услубларини жорий қилишни методик таъминлаш бўйича муайян ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди. Германиянинг етакчи компаниялари ташаббуси билан асос солинган Европа менежмент ва технологиялар мактаби билан ҳамкорлик бу борада муҳим роль ўйнамоқда.

2015 йили мазкур мактаб билан фаол ҳамкорлик самарасида ташкил этилган Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази тингловчилари хўжалик бошқаруви органлари, акциядорлик жамиятлари ва тадбиркорлик субъектлари, хорижий компания ва таълим муассасаларига малака оширишга юборилмоқда.

Анжуманда мамлакатимиз акциядорлик жамиятлари раҳбарлари Германиянинг халқаро ҳамкорлик бўйича иқтисодий жамғармаси – Катта экспертлар хизмати (SES) фаолияти билан таништирилди. 1983 йилда ташкил топган мазкур жамғарма маълумотлар базасида ўн мингдан ортиқ катта экспертлар рўйхатдан ўтган. Иқтисодиётнинг элликдан ортиқ соҳасида иш юритувчи бу мутахассислар томонидан шу кунгача дунёнинг 160 мамлакатида 25 мингдан зиёд лойиҳа амалга оширилган.

Тадбирда SES жамғармаси билан ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

ЎзА материали асосида.

Прочитано: 2298 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика