Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2016 год / № 27 / Аудитор хабарномаси

МҲХС ва ХАС трендда

 

Молия вазирлиги ва Давлат рақобат қўмитаси ЎзБАМА, Аудиторлар палатаси (ЎАП) ва ЎБФ профессионал бирлашмалари билан ҳамкорликда ташкил этган семинар иштирокчилари молиявий ҳисобот ва аудит халқаро стандартларига ўтиш муаммоларини муҳокама қилдилар. Молия вазирлиги ҳамда Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази мутахассисларидан ташқари унда аудиторлик ташкилотларининг раҳбарлари ва йирик АЖларнинг бош бухгалтерлари иштирок этдилар.

 

 

Иқтисодиётдаги ҳар қандай жиддий трансформациялар – мураккаб жараён. Очилмаган қўриқни кашф қилувчиларга доим осон бўлмаган – уларга шон-шуҳратдан кўра кўпроқ дакки ейиш насиб этади, зеро уларда тажриба йўқ, масъулият эса юқори. Бошқа томондан эса бу буюк ва олий имкониятларнинг палласидир! Янги профессионал даражаларга чиқиш имкониятини оладиган мутахассисларнинг ўзлари учун ҳам, ушбу трансформацияни тезкор ва сифатли қўллаб-қувватлай оладиган ўқув марказлари учун ҳам шундай.

 

Norma” профессионал ривожланиш ўқув маркази йил бошидан бери йирик корхоналарнинг бухгалтерия ҳисоби хизмати раҳбарларини МҲХС бўйича ҳисоботни трансформациялашга ўргатяпти. Соҳани чуқурроқ ўргатиш учун гуруҳлар жуда кичик таркибда, кўпи билан 10 кишидан иборат қилиб шакллантириляпти. Бироқ компания ўқишга уч ходимни юбориб, қатнашмаган ўн киши учун бутун курсга ҳақ тўлаган ва ўқиш ушбу уч киши билан бошланган ҳолат бўлган. Зеро фурсат ғанимат ва бу борада кутиб туриш учун вақт йўқ.

 

Молия вазирлигининг бухгалтерия ҳисоби ва аудит услубияти бошқармаси бошлиғи Шарофиддин Ҳайдаровнинг ахборотига кўра:

Молия вазирлигининг кўмаги билан бухгалтерларни миллий сертификатлаштириш жорий этилди.

Молия вазирлигининг mf.uz веб-сайти “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” бўлимида ХАС ва МҲХС матнларининг ўзбек тилидаги электрон версиялари, АЖ учун йиллик молиявий ҳисоботни чоп этиш ва унинг ташқи аудитини ХАС ва МҲХСга мувофиқлаштириш бўйича услубий тавсиялар, бухгалтерия ҳисоби хизмати раҳбарининг йиллик малака оширишдан ўтиши бўйича тавсиялар жойлаштирилган.

Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси МҲХСни биринчи бор қўллашда молиявий ҳисобот трансформацияси бўйича услубий тавсияларни ишлаб чиқди ва ўзининг naaa.uz веб-сайтида жойлаштирди.

МҲХС ва ХАСни қўллаш бўйича махсус курслари ўқув марказлари – учала профессионал бирлашма ҳамкорлари – ЎАП, ЎзБАМА ва ЎБФ томонидан ташкил этилган.

Ўтган йили ўқув марказларининг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари билан ҳисоботнинг трансформацияси учун масъул бўлган АЖнинг 541 бош бухгалтери  ва Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш марказининг 25 ходими ўқитилди, айни улар эмитентлар томонидан янги форматда очиб берилган ахборот билан ишлайдилар.

Ахборотни очиб бериш ҳақида сўзларкан, Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази вакили Нозим Ортиқов таъкидладики, МҲХСга мувофиқ тайёрланган, 2015 йил учун ўз ҳисоботини акциядорлар умумий йиғилишига камида 2 ҳафта қолганда чоп этиши шарт бўлган қарийб 700 акциядорлик жамиятидан махсус барпо этилган порталда ўз ҳисоботларини қарийб 160 ташкилот жойлаштирди. Шунингдек АЖларнинг бир қисми ўз ҳисоботларини ОАВ ёки ўз веб-ресурсларида жойлаштирди. Мазкур талабни бажармаганлар эса, улар дастлабки ҳисоб-китобга кўра АЖлар умумий миқдорининг 30%ини ташкил этади, жазоланишлари мумкин. Хусусан, ишончсиз ёки тақдим этилмаган ахборот ушбу АЖ билан тузилган битимларни ҳақиқий эмас деб эътироф этиш учун асос бўлиши мумкин.

“МАН групп” аудиторлик ташкилотининг директори Илҳом Солиевнинг фикрича, ҳисоботлар ўз вақтида чоп этилмаган тақдирда, АЖга нисбатан қандай санкциялар қўлланиши масаласи энг муҳим масала эмас. Чоп этилган ҳисоботларнинг таҳлили уларда кўзга яққол ташланадиган хатоларнинг салмоқли миқдори мавжудлигини кўрсатди. Бунинг сабаблари, нотиқнинг фикрича, уларнинг шошилинч тайёрлангани ва мутахассисларнинг етарлича уқувли эмаслигига боғлиқдир. Эҳтимол, ҳисобот трансформацияси масалалари бўйича маслаҳат берувчи комиссиялар тузиш ўринли бўлар. Ушбу ҳолда АЖ вакиллари малакали мутахассислардан бирор-бир масалаларни аниқлаштириб, бунда ноаниқликлар аниқланган тақдирда санкцияларга дучор этилмасликлари мумкин бўларди.

Таклиф эътиборга лойиқ, бироқ бундай комиссия қандай қилиб бошқалар ҳисоботида қисқа муддатларда тезкор равишда ва сифатли қилиб “хато излаши” унчалик тушунарли эмас.

Ўзбекистон бухгалтерлар федерацияси бошқаруви раиси Нозир Иброҳимовнинг таъкидлашича, МҲХС жорий этилиши билан акциядорлик жамиятлари янги технологиялар, замонавий бошқариш тизими, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашнинг тамомила янги тизимлари, маҳсулотни бозорга чиқаришнинг илғор дастакларини қўлга киритадилар. МҲХС – аниқ-пухта иқтисодий мантиқ, ҳисоб соҳасида энг яхши замонавий жаҳон амалиётини умумлаштириш, бутун дунёда фойдаланувчилар учун очиқ-ойдинлик дегани. Сўзга чиқувчининг айтишича, халқаро стандартларда шундай хусусиятлар мавжудки, БҲМСнинг энг яхши анъаналарини эгаллаган бухгалтерлар уларни камчиликлар сифатида идрок этишга мойиллар.  Бу – стандартларнинг умумлаштирилган тавсифи, ҳисоб усулларининг хилма-хиллиги ва – энг муҳими – муайян вазиятлар бўйича батафсил талқинларнинг йўқлигидандир.

Агар корхона МҲХСни жорий этишни режалаштирса, у, кам деганда, бир йил аввал ўз мутахассисларини тайёрлашни бошлаши керак эди, деб ҳисоблайди Аудиторлар палатаси Кенгаши раиси Неъматулла Каримов. Н.Каримовнинг фикрича, халқаро стандартларни жорий этишнинг асосий босқичлари ходимларни ўқитиш, ҳисоб сиёсатини тайёрлаш ва шундан кейингина молиявий ҳисобот трансформациясига ўтишдан иборатдир.

 

Ўз ахборотимиз.

 

Прочитано: 1628 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика