Norma.uz

Ташкилотларнинг раҳбарлари ва бухгалтерлари эътиборига!

 

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ташкилотлар эътиборига жорий йилнинг июлидан бошлаб, солиқ ва молия ҳисоботлари учун амал қилаётганидек, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасидан харажатларни тўлашга маблағлар олишга электрон шаклда буюртманомалар тақдим этиш имкониятининг жорий этилганини маълум қилади. Хизмат тест режимида кўрсатилади.

 

Буюртманомани тест режимида электрон шаклда тақдим этиш хизмати ишидан юқори даражада самарага эришиш учун июль ва августда буюртманоманинг электрон версияси билан бир қаторда тегишинча бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасидан маблағларни ҳам ўз вақтида олмасликка йўл қўймаслик учун буюртманомалар қоғоз шаклида ҳам қабул қилинади.

Бунда харажатларни тўлашга бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасидан маблағлар олишга буюртманоманинг электрон шакли қоғоз шаклидан фарқ қилади ва кейинчалик белгиланган тартибда тасдиқланади. Мазкур хизмат Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси my.soliq.uz сайтининг “Ҳисоботни электрон шаклда тақдим этиш” бўлимида ҳам оммавий фойдаланишда турибди.

Шу муносабат билан ташкилотларнинг раҳбарлари ва бухгалтерларидан ўз таклифларини электрон буюртманомалар шаклида pension_uz@pfca.mf.uz электрон манзилига юборишларини ёки бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига “Электрон буюртманома” белгисини қўйган ҳолда почта орқали ёзма тарзда жўнатишларини сўраймиз.

Шу билан бир қаторда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси яқин вақт ичида бюджет ташкилотлари томонидан электрон буюртманомани ЎзБТАТ орқали тақдим этиш бўйича хизматни жорий этиш борасида ҳам иш олиб боряпти.

 

ЎзР Молия вазирлиги ҳузуридаги

бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси.

Прочитано: 2106 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика