Norma.uz

Меҳнат ҳуқуқини рўёбга чиқаришнинг муҳим йўналиши

 

Меҳнат вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги томонидан 2016 йил январь–май ойларида аҳолини хорижда иш билан таъминлаш, уларнинг меҳнати ва меҳнат муҳофазасини таъминлаш ҳамда бошқа масалалар юзасидан Агентлик амалга ошираётган ишлар муҳокамасига бағишланган брифинг ўтказилди.

 

Фуқароларнинг меҳнат қилишга бўлган конституциявий ҳуқуқларини амалга ошириш мамлакатимизда изчил тарзда давом этаётган ислоҳотларнинг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. Ушбу долзарб масалага дастурий ёндашув жорий этилган бўлиб, аниқ манзилли чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда. Бу борада ҳукуматимиз томонидан белгиланган дастур бўйича жорий йилда 992,7 минг нафар иш ўрни ташкил этилиши режалаштирилган.

Меҳнат ҳуқуқини рўёбга чиқаришнинг яна бир муҳим йўналиши – ташқи меҳнат миграцияси ҳисобланади. Ўзбекистон Ҳукумати қарорларига кўра республикамиз фуқароларининг меҳнат фаолиятини чет элларда ҳамда чет эллик фуқароларнинг меҳнат фаолиятини Ўзбекистон Республикасида амалга ошириш жараёнининг ташкилий-ҳуқуқий таъминотини Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги амалга оширади.

Бу ўринда меҳнат миграцияси йўналишларидан иккитасини шартли равишда кўрсатиб ўтиш мумкин. Биринчиси — бу Агентлик томонидан берилган рухсатнома бўйича хусусий меҳнат шартномаси асосида фуқароларнинг хорижга чиқиши ҳисобланади. Бугун дунёнинг ўттизга яқин мамлакатида фуқароларимиз шу шаклда меҳнат қилмоқдалар. Сўнгги икки йил давомида Чехия, Туркия, Швейцария, Франция, БАА, Ҳиндистон ва бошқа мамлакатларда ишлаш учун шундай рухсатномалар берилган.

Ташқи меҳнат миграциясининг иккинчи йўналиши – давлатлараро, ҳукуматлараро келишувлар, битимлар орқали ташкилий меҳнат фаолиятини уюштиришдир. 2006 йилда республикамиз ҳамда Корея Республикаси меҳнат вазирликлари ўртасида Жанубий Кореяга бандликка рухсат бериш тизими бўйича ишчи юбориш тўғрисида Меморандум имзоланган бўлиб, мазкур Меморандум ҳар икки йилда узайтириб келинмоқда. Ушбу Меморандум доирасида 2007–2016 йиллар давомида корейс тили тестлари ташкиллаштирилиб, улардан муваффаққиятли ўтган 25 543 нафар юртдошимиз Кореяда ишга жойлаштирилдилар. Айни пайтда бу мамлакатда 16 885 Ўзбекистон фуқароси меҳнат қилмоқда.

Ҳозирги кунда ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида бир неча йўналишда иш олиб борилмоқда. Хусусан, 2012 йил 28 майда Меҳнат вазирлиги ҳамда Япониянинг таълим соҳасидаги ҳамкорлик бўйича халқаро ташкилоти (JITCO) ўртасида ўзаро Англашув меморандуми имзоланган. Бугунги кунга қадар япониялик шериклар билан бир қатор учрашув ва музокаралар ўтказилди, тегишли битимлар имзоланди. Шу кунларда махсус марказ ташкил қилиш режалаштирилган, шунингдек, Ўзбекистон—Япония ахборот маркази ишга туширилмоқда.

Миграция соҳасида чет эл мамлакатлари билан алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида Россия, Чехия, Польша, Уммон Султонлиги ва бошқа давлатлар билан ҳамкорлик ўрнатилмоқда. Дунё давлатлари билан миграция соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш учун Халқаро Миграция Ташкилоти, “Прага жараёни” ҳамда “Будапешт жараёни” халқаро тузилмалари билан ҳамкорлик йўлга қўйилган.

Ўзбекистон Республикаси глобаллашув даврида жаҳон ҳамжамиятига интеграциялашув баробарида миграция жараёнлари кучайиши табиийдир. Юртимизнинг иқтисодий ўсишлари, беқиёс ютуқларимиз дунёнинг назарини бизга қаратмоқда. Бошқа мамлакатларнинг мутахассислари ҳам Ўзбекистонга ишга келмоқдалар. Масалан, 2015 йил давомида меҳнат фаолиятини олиб бориш учун жалб қилинган чет эл фуқароларига меҳнат фаолияти ҳуқуқи тасдиқномасини, уларни жалб қилаётган корхоналарга хорижий ишчи кучини жалб қилиш ва ундан фойдаланиш рухсатномасини бериш бўйича корхонанинг тегишли рухсатнома ва тасдиқнома олиши бўйича 7 813 аризалари кўриб чиқилди. Хорижий ишчи кучини жалб қилаётган 1 469 та корхона (иш берувчи)га хорижий ишчи кучини жалб қилиш ва ундан фойдаланиш рухсатномалари ҳамда 6 344 нафар хорижий фуқароларга меҳнат фаолияти ҳуқуқи тасдиқномалари расмийлаштирилди. 2016 йил январь–май ойлари давомида меҳнат фаолиятини олиб бориш учун жалб қилинган чет эл фуқароларига меҳнат фаолияти ҳуқуқи тасдиқномасини, уларни жалб қилаётган корхоналарга хорижий ишчи кучини жалб қилиш ва ундан фойдаланиш рухсатномасини бериш бўйича махсус комиссиянинг Агентликда бўлиб ўтган 22 та йиғилишида корхоналарнинг тегишли рухсатнома ва тасдиқнома олиши бўйича 3 801 аризалари кўриб чиқилди. Хорижий ишчи кучини жалб қилаётган 669 та корхона (иш берувчи)га хорижий ишчи кучини жалб қилиш ва ундан фойдаланиш рухсатномалари ҳамда 3 152 нафар хорижий фуқароларга меҳнат фаолияти ҳуқуқи тасдиқномалари расмийлаштирилди (муддати узайтирилди).

Хорижда ишлаган ишчи янги, замонавий касбларни ўрганиб, касб малакасини ошириб юртга қайтади. Агентлигимиз Меҳнат вазирлиги ва тегишли бандлик хизматлари билан ҳамкорликда хориждан қайтган ишчиларни ишга жойлаштириш соҳасида ҳам муайян ишларни амалга оширмоқда.

 

Меҳнат вазирлиги

Ахборот хизмати.

Прочитано: 2003 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика