Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 23 / Божхона

Ўзагроэкспорт гилосни олиб чиқади

 

Қозоғистонга гилос экспорт қилиш ниятимиз бор. Уни олиб чиқишда божхона органларига қандай ҳужжатлар тақдим этилишини билмоқчи эдик. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, хусусан, гилосни экспорт қилишда қандай жиҳатларни эътиборга олиш лозим?

А.Азимов.

 

Давлат божхона қўмитаси республикадан гилосни экспорт қилишга доир мурожаатни кўриб чиқиб, қуйидагиларни маълум қилади.

 

1. Экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда давлат божхона хизмати органларига тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхатига (20.07.2015 йилдаги 197-сон ВМҚ билан тасдиқланган) мувофиқ «Экспорт» божхона режимида олиб чиқиладиган товарларни божхонада расмийлаштиришда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

контракт (шартнома, битим), тегишли ваколатли органларда рўйхатдан ўтказилган биржа контрактлари бундан мустасно;

божхона юк декларацияси, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда йўловчи божхона декларациясини тўлдириш йўли билан товарларни декларациялаш ҳоллари бундан мустасно;

транспорт ҳужжатлари (транспорт турига қараб юкхати) ва товарга илова қилинадиган ҳужжатлар (инвойс).

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига (18.07.2012 йилдаги ПФ-4455-сон) ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Товарларни божхонада электрон шаклда декларациялаш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (31.12.2014 йилдаги 376-сон) мувофиқ тадбиркорлик субъектлари товарларни ўз хоҳишларига кўра электрон шаклда декларациялаш ҳуқуқига эгалар.

Электрон декларация ва кузатув ҳужжатлари божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис томонидан тайёрланади. Бунда мутахассис уларни электрон рақамли имзоси  билан тасдиқлайди ва «Товарларни электрон декларациялаш» автоматлаштирилган ахборот тизими воситасида товарларни электрон шаклда божхона расмийлаштируви амалга ошириладиган божхона органига жўнатади.

Шунингдек ваколатли органлар томонидан бериладиган, товарларни божхонада расмийлаштиришда зарур бўладиган, рўйхати қонун ҳужжатларида белгиланган рухсат берувчи тусдаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим.

Вазирлар Маҳкамасининг «Товарларни божхонада электрон шаклда декларациялаш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (31.12.2014 йилдаги 376-сон) мувофиқ мазкур ҳужжатлар божхона органлари томонидан товарларнинг навбатдаги божхона расмийлаштируви учун ДБҚнинг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимига киритилади.

Давлат божхона қўмитасининг Ягона автоматлаштирилган тизимига хизмат кўрсатувчи банклар (ғазначилик) томонидан тақдим этиладиган тўловчининг шахсий ҳисобрақами бўйича божхона тўлови тўланганлиги тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлган тақдирда, товарларнинг божхона расмийлаштируви амалга оширилади.

Вазирлар Маҳкамасининг «Божхона йиғимлари ставкалари тўғрисида»ги қарорига (30.04.1999 йилдаги 204-сон) мувофиқ Ўзбекистон Республикасидан товарларни экспорт қилишда қуйидаги божхона йиғимлари тўланади:

 «Экспорт» божхона режимида расмийлаштирганлик учун - божхона қийматининг 0,1%и миқдорида, лекин энг кам ойлик иш ҳақининг ­50%идан кам эмас;

ходим томонидан «Экспорт» божхона режимига жойлаштирилаётган товарни белгиланган жойдан ташқарида божхона расмийлаштирувидан ўтказганлик учун, битта ходимнинг 1 соатлик иши ҳисобидан - энг кам ойлик иш ҳақининг 10%и миқдорида.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентнинг «Мева-сабзавот, картошка ва полиз маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (12.04.2016 йилдаги ПҚ-2520-сон) билан қуйидагилар белгиланди:

хўл мева ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотлари «Ўзагроэкспорт» ихтисослаштирилган ташқи савдо компанияси томонидан хорижий шериклар билан тўғридан-тўғри тузилган экспорт шартномалари, шунингдек фермер ва деҳқон хўжаликлари, агрофирмалар ва қайта ишлаш корхоналари ўртасида тузиладиган комиссия шартномалари бўйича экспорт қилинади;

хўл мева ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини комиссия шартномалари асосида экспорт қилишда комиссия хизмати учун тўлов миқдори 1%дан ошмаслиги лозим;

қуритилган ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотлари экспортга олдиндан 100% тўлаш ёки аккредитив очиш ёхуд харидорнинг молиявий барқарорлик даражаси юқори бўлган энг ишончли банклари кафолати билан, хўл мева-сабзавот маҳсулотлари эса олдиндан камида 30% тўлаш шартлари асосида етказиб берилади.

Агар сизни ушбу жавоб хати қониқтирмаган бўлса, судга ёки Ўзбекистон Республикасининг бошқа юқори турувчи органларига белгиланган тартибда мурожаат қилишга ҳақлисиз.

 

Муталибжон СОЛИЕВ,

ЎзР Давлат божхона қўмитаси раисининг ўринбосари.

Прочитано: 2472 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика