Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 23 / Бухгалтерга ёрдам

«Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳририни ўрганамиз

 

Мана, салкам икки ойдан бери Ўзбекистон бухгалтерлари ҳамжамияти «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳририга мувофиқ иш юритмоқда. Бунда кўпинча эски ҳужжат меъёрларини қўллаш ва янгисининг талабларини билмаслик ҳолатлари кузатилмоқда.

 

 

Бугун эътиборингизга ҳавола этилаётган Молия вазирлигининг бухгалтерия ҳисоби ва аудит услубияти бошқармаси мутахассислари ва «Norma Online» экспертлари тайёрлаган солиштирма жадвал ва унга шарҳлар бухгалтерия ҳисобига қўйилаётган амалдаги талабларни тезроқ ўзлаштиришда кўмак беради.

 

«Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонуннинг амалдан чиқарилган ва
янги таҳрирлари қоидалари ўртасидаги фарқлар

 

«Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонуннинг эски таҳриридаги (30.08.1996 йилдаги 279-I-сон) моддалар матни мазмуни

 

«Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонуннинг (14.04.2016 йилдан кучга кирган, 13.04.2016 йилдаги ЎРҚ-404-сон Қонун билан тасдиқланган) амалдаги таҳрири

 

Қўшимча киритилди

 

1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади

 

Ушбу Қонуннинг мақсади бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш, юритиш ва ҳисоботни тузиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат

1-модда. Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатлари

 

Бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш ҳамда ҳисобот тузиш билан боғлиқ муносабатлар ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.

 

Башарти, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида ушбу Қонунда баён этилганидан кўра бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартномалар қоидалари қўлланилади

2-модда. Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатлари

 

Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.

 

 

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади

2-модда. Бухгалтерия ҳисобининг мақсади ва вазифалари

 

Бухгалтерия ҳисобининг мақсади фойдаланувчиларни ўз вақтида тўлиқ ҳамда аниқ молиявий ва бошқа бухгалтерия ахбороти билан таъминлашдир.

Бухгалтерия ҳисобининг вазифалари:

бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақларида активларнинг ҳолати ва ҳаракати, мулкий ҳуқуқлар ва мажбуриятларнинг ҳолати тўғрисидаги тўлиқ ҳамда аниқ маълумотларни шакллантириш;

самарали бошқариш мақсадида бухгалтерия ҳисоби маълумотларини умумлаштириш;

молиявий, солиққа доир ва бошқа ҳисоботларни тузишдан иборатдир

4-модда киритилиши муносабати

билан чиқариб ташланди

6-модда. Бухгалтерия ҳисобининг асосий қоидалари

 

Бухгалтерия ҳисобининг асосий қоидалари қуйидагилардир:

 

бухгалтерия ҳисобини иккиёқлама ёзув усулида юритиш;

узлуксизлик;

хўжалик операциялари, активлар ва пассивларнинг пулда баҳоланиши;

аниқлик;

ҳисоблаш;

олдиндан кўра билиш (эҳтиёткорлик);

мазмуннинг шаклдан устунлиги;

кўрсаткичларнинг қиёсланувчанлиги;

молиявий ҳисоботнинг бетарафлиги;

ҳисобот даври даромадлари ва харажатларининг мувофиқлиги;

активлар ва мажбуриятларнинг ҳақиқий баҳоланиши

3-модда. Бухгалтерия ҳисобининг асосий принциплари

 

Узлуксизлик, ишончлилик, кўрсаткичларнинг қиёсланувчанлиги бухгалтерия ҳисобининг асосий принципларидир.

 

 

 

 

 

Мазкур меъёрлар бошқа моддаларда

акс эттирилиши муносабати билан

чиқариб ташланди

Қўшимча киритилди

 

4-модда. Бухгалтерия ҳисоби

 

Бухгалтерия ҳисоби барча хўжалик операцияларини яхлит, узлуксиз, ҳужжатлар асосида ҳисобга олиш йўли билан бухгалтерия ахборотини йиғиш, қайд этиш ва умумлаштиришнинг тартибга солинган тизимидан, шунингдек унинг асосида молиявий ва бошқа ҳисоботни тузишдан иборатдир.

Бухгалтерия ҳисоби хўжалик операциясини бухгалтерия ҳисобининг камида иккита счётида бир вақтда ва ўзаро боғлиқ ҳолда пулда баҳолаб акс эттириш йўли билан иккиёқлама ёзув усулида юритилади

Қўшимча киритилди

 

5-модда. Бухгалтерия ахбороти

 

Бухгалтерия ахбороти бошланғич ҳисоб ҳужжатларига асосланган, бухгалтерия ҳисоби регистрларида, молиявий ҳисоботларда, тушунтиришларда ҳамда бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш ва юритиш билан боғлиқ бошқа ҳужжатларда акс эттириладиган бухгалтерия ҳисоби объектлари ҳақидаги қайта ишланган маълумотлардир

 

 

 

Бизнинг шарҳ

«Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонуннинг мақсади бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш, юритиш ва ҳисоботни тузиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат (1-модда). Унинг 3-моддасида бухгалтерия ҳисобининг асосий принциплари – узлуксизлик, ишончлилик, кўрсаткичларнинг қиёсланувчанлиги белгиланган. Бунда Қонуннинг аввалги таҳрири 6-моддасида кўрсатилган бошқа қоидалар – бухгалтерия ҳисобини иккиёқлама ёзув усулида юритиш; хўжалик операциялари, активлар ва пассивларнинг пулда баҳоланиши; ҳисоблаш; олдиндан кўра билиш (эҳтиёткорлик); мазмуннинг шаклдан устунлиги; молиявий ҳисоботнинг бетарафлиги; ҳисобот даври даромадлари ва харажатларининг мувофиқлиги; активлар ва мажбуриятларнинг ҳақиқий баҳоланиши ҳам бекор қилинмаган. Ушбу қоидалар Қонуннинг бошқа моддаларида изоҳланганлиги боис унинг 3-моддасидан чиқариб ташланган. Бунда барча принципларни битта моддада қолдириш ва уларнинг изоҳини чиқариб ташлаш ёхуд уларни бошқа моддаларда очиб бериш ва ушбу моддадан чиқариб ташлаш вазифаси қўйилган. Шу тариқа, бухгалтерия ҳисобининг илгари белгиланган барча принциплари бугун ҳам амал қилади.

Қонуннинг эски таҳририда унинг асосий тушунчаси – «бухгалтерия ҳисоби» очиб берилмаган эди. Турли мақолалар, дарсликларда унга ҳар хил таъриф берилган. Шу сабабли ушбу тушунча турлича талқин этилишининг олдини олиш мақсадида эндиликда у 4-моддада мустаҳкамланган. 5-моддада эса бухгалтерия ахборотига таъриф берилган.

 

3-модда. Бухгалтерия ҳисоби субъектлари

 

Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган юридик шахслар, уларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳамда ундан ташқарида жойлашган шуъба корхоналари, филиаллари, ваколатхоналари ва бошқа таркибий бўлинмалари бухгалтерия ҳисоби субъектларидир.

 

Юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи шахслар қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда бухгалтерия ҳисобини юритади ва бухгалтерия (молия) ҳисоботини тақдим этади

 

6-модда. Бухгалтерия ҳисоби субъектлари

 

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган юридик шахслар, уларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳамда ундан ташқарида жойлашган шуъба корхоналари, ваколатхоналари, филиаллари ва бошқа таркибий бўлинмалари бухгалтерия ҳисоби субъектларидир.

 

Юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи шахслар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек чет эл юридик шахсларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ваколатхоналари, филиаллари ва бошқа таркибий бўлинмалари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳисоб юритади ҳамда ҳисобот тақдим этади

4-модда. Бухгалтерия ҳисоби объектлари

 

Асосий ва жорий активлар, мажбуриятлар, хусусий капитал, захиралар, даромадлар ва харажатлар, фойда, зарарлар ҳамда уларнинг ҳаракати билан боғлиқ хўжалик операциялари бухгалтерия ҳисобининг объектларидир.

Бухгалтерия ҳисобининг объектлари жамлама ҳисобварақларда акс эттирилади. Аналитик ҳисобни юритиш тартиби бухгалтерия ҳисоби субъекти томонидан мустақил равишда белгиланади

 

7-модда. Бухгалтерия ҳисоби объектлари

 

Активлар, мажбуриятлар, хусусий капитал, захиралар, даромадлар, харажатлар, фойда, зарарлар ва уларнинг ҳаракати билан боғлиқ хўжалик операциялари бухгалтерия ҳисобининг объектларидир.

Бухгалтерия ҳисоби объектлари синтетик ва аналитик ҳисобларда юритилади

 

Қўшимча киритилди

 

8-модда. Синтетик ва аналитик ҳисоб

 

Синтетик ҳисоб қонун ҳужжатларида белгиланадиган тартибда бухгалтерия ҳисоби объектлари ҳақидаги маълумотларни муайян иқтисодий белгилари бўйича умумлаштириш йўли билан амалга оширилади.

Аналитик ҳисоб бухгалтерия ҳисоби объектлари ҳақидаги батафсил бухгалтерия ахборотини шакллантириш мақсадида бухгалтерия ҳисобининг субъекти томонидан мустақил равишда белгиланадиган тартибда юритилади

 

 

 

Бизнинг шарҳ

Қонунга киритилган энг муҳим ўзгартиришлардан бири бухгалтерия ҳисоби субъектларига тааллуқли. Қонуннинг эски таҳрири 3-моддасида юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи шахслар қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда бухгалтерия ҳисобини юритиши ва бухгалтерия (молия) ҳисоботини тақдим этиши белгиланган эди. Амалда эса мазкур меъёр ишламас эди. Тўғри, якка тартибдаги тадбиркорлар ўз даромадлари ва харажатлари ҳисобини юритадилар, шунингдек қатъий белгиланган солиқни тўлайдилар. Бироқ ҳеч қандай молия ёки бухгалтерия ҳисоботини тақдим этмайдилар, Савдо фаолиятини амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан товар операциялари ва даромадларни ҳисобга олиш тартиби тўғрисида низомда (АВ томонидан 8.01.2003 йилда 1197-сон билан рўйхатдан ўтказилган) назарда тутилган махсус ҳисоботлар бундан мустасно.

Юридик шахс ташкил этмасдан фаолият юритувчи тадбиркорлар билан бир қаторда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек чет эл юридик шахсларининг Ўзбекистон ҳудудидаги ваколатхоналари, филиаллари ва бошқа таркибий бўлинмалари бухгалтерия ҳисоби субъектлари ҳисобланмайдилар. Айни вақтда улар учун қонун ҳужжатлари билан ҳисоб юритиш ҳамда ҳисобот тақдим этишнинг алоҳида тартиби белгиланиши керак.

 

5-модда. Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини тартибга солиш

 

Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини тартибга солиш, бухгалтерия ҳисоби стандартларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги зиммасига юкланади.

 

Бухгалтерия ҳисобини юритиш қоидалари бухгалтерия ҳисоби стандартлари билан, шу жумладан, кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун соддалаштирилган бухгалтерия ҳисобини юритиш стандарти билан белгиланади.

 

Бюджет ташкилотларининг бухгалтерия ҳисобини ва молиявий ҳисоботини тартибга солиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган бюджет ҳисоби стандартлари асосида амалга оширилади.

 

Банкларнинг бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини тартибга солиш Марказий банк томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади

9-модда. Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини тартибга солиш

 

Бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботни тартибга солиш, бухгалтерия ҳисоби стандартларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг зиммасига юклатилади.

Бухгалтерия ҳисобини юритиш қоидалари бухгалтерия ҳисоби стандартлари, шу жумладан кичик тадбиркорлик субъектлари учун соддалаштирилган бухгалтерия ҳисобини юритиш стандарти билан белгиланади.

 

Бюджет ташкилотларининг ҳамда давлат мақсадли жамғармаларининг бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботини тартибга солиш бюджет ҳисоби стандартлари ҳамда бошқа қонун ҳужжатлари асосида амалга оширилади.

 

Банклар ва бошқа кредит ташкилотларининг бухгалтерия ҳисоби ҳамда ҳисоботини тартибга солиш Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади

 

Қўшимча киритилди

 

10-модда. Бухгалтерия ҳисоби стандартлари

 

Бухгалтерия ҳисоби стандартлари бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботни тузишга доир минимал талабларни белгилайди.

Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш, юритиш ва молиявий ҳисоботни тузишга доир махсус талабларни белгилайди.

Бухгалтерия ҳисоби субъектлари молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қўллаши мумкин

7-модда. Бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш

 

Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини ташкил этишни корхона, муассаса ва ташкилот раҳбари амалга оширади.

 

Раҳбар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

 

бош бухгалтер раҳбарлигида бухгалтерия ҳисоби хизматини ташкил этиш ёки шартнома асосида жалб қилинган бухгалтер хизматидан фойдаланиш;

 

бухгалтерия ҳисоби юритишни шартнома асосида ихтисослаштирилган бухгалтерия фирмасига ёки таркибига бухгалтерия субъекти ҳам кирадиган хўжалик бирлашмасининг марказлаштирилган ҳисобга олиш бўлимига юклаш;

бухгалтерия ҳисобини мустақил юритиш.

 

Раҳбар қуйидагиларни таъминлаши шарт:

 

ички ҳисоб ва ҳисобот тизими ишлаб чиқилишини;

 

хўжалик операцияларини назорат қилиш тартибини;

бухгалтерия ҳисоби тўлиқ ва аниқ юритилишини;

ҳисоб-китоб ҳужжатларининг сақланишини;

ташқи фойдаланувчилар учун молиявий ҳисобот тайёрланишини;

 

солиқ ҳисоботлари ва бошқа молиявий ҳужжатлар тайёрланишини;

ҳисоб-китоблар ўз вақтида амалга оширилишини.

 

Қўшимча киритилди

 

11-модда. Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини ташкил этиш

 

Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини ташкил этишни бухгалтерия ҳисоби субъектининг раҳбари амалга оширади.

 

Бухгалтерия ҳисоби субъектининг раҳбари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

бухгалтерия ҳисоби хизматининг раҳбари бошчилигида бухгалтерия ҳисоби хизматини ташкил этиш ёки шартнома асосида жалб қилинган бухгалтер хизматидан фойдаланиш;

 

бухгалтерия ҳисобини юритишни ихтисослаштирилган ташкилотга (аудиторлик ташкилотлари, солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ва уставида бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича хизмат кўрсатиш назарда тутилган бошқа ташкилотлар) шартнома асосида юклаш;

бухгалтерия ҳисобини мустақил юритиш.

 

Бухгалтерия ҳисоби субъектининг раҳбари:

 

ҳисоб сиёсати, ички ҳисоб ва ҳисобот тизими ишлаб чиқилишини;

ички назорат тартибини;

бухгалтерия ҳисоби тўлиқ ва ишончли юритилишини;

ҳисоб ҳужжатларининг бут сақланишини;

молиявий ҳисоботнинг тайёрланишини;

 

 

солиқ ҳисоботининг ва бошқа молиявий ҳужжатларнинг тайёрланишини;

ҳисоб-китоблар ўз вақтида амалга оширилишини;

 

ушбу Қонун 12-моддасининг талабларига риоя этилишини таъминлаши шарт

 

Қўшимча киритилди

 

12-модда. Бухгалтерия ҳисоби хизматининг раҳбари

Бош бухгалтер ёки бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширувчи бошқа мансабдор шахс бухгалтерия ҳисоби хизматининг раҳбаридир.

Бухгалтерия ҳисоби хизматининг раҳбари бевосита бухгалтерия ҳисоби субъектининг раҳбарига бўйсунади.

Бухгалтерия ҳисоби хизмати раҳбарининг хўжалик операцияларини ҳужжатлар асосида расмийлаштириш ва уларни бухгалтерия ҳисоби хизматига тақдим этиш бўйича талаблари бухгалтерия ҳисоби субъектининг барча ходимлари учун мажбурийдир.

Бухгалтерия ҳисоби субъектининг раҳбари ва бухгалтерия ҳисоби хизматининг раҳбари ўртасида айрим хўжалик операцияларини амалга оширишга доир келишмовчиликлар юзага келган тақдирда, улар бўйича ҳужжатлар операциялар амалга оширилишининг оқибатлари учун шахсан жавобгар бўлган бухгалтерия ҳисоби субъекти раҳбарининг ёзма фармойиши билан ижрога қабул қилиниши мумкин.

Мажбурий аудиторлик текширувидан ўтиши лозим бўлган бухгалтерия ҳисоби субъектининг (банклар ва бошқа кредит ташкилотлари бундан мустасно) бухгалтерия ҳисоби хизмати раҳбари қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

олий маълумотга эга бўлиш;

олий иқтисодий маълумотга эга бўлган тақдирда, охирги беш календарь йилдан камида уч йили, ноиқтисодий олий маълумотга эга бўлган тақдирда эса, охирги ўн календарь йилдан камида етти йили бухгалтерия ҳисобини юритиш ёки молиявий ҳисоботни тузиш ёхуд аудиторлик фаолияти билан боғлиқ иш стажига эга бўлиш.

Мажбурий аудиторлик текширувидан ўтиши лозим бўлган бухгалтерия ҳисоби субъектининг раҳбари бухгалтерия ҳисоби хизмати раҳбарининг ҳар йили малака оширишдан ўтишини таъминлаши шарт.

Ушбу модда бешинчи ва олтинчи қисмларининг талаблари мажбурий аудиторлик текширувидан ўтиши лозим бўлган бухгалтерия ҳисоби субъектининг раҳбари бухгалтерия ҳисобини юритишни шартнома асосида зиммасига юклаган ихтисослаштирилган ташкилот ходимига нисбатан ҳам татбиқ этилади.

Белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган, шунингдек қасддан содир этилган жиноят учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахс бухгалтерия ҳисоби хизматининг раҳбари бўлиши мумкин эмас.

Банклар ва бошқа кредит ташкилотларининг бухгалтерия ҳисоби хизмати раҳбарларига қўйиладиган талаблар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланади

 

Бизнинг шарҳ

Агар илгари қонун ҳужжатларида кредит ташкилотлари ҳисоби ва ҳисоботини ким тартибга солиши белгиланмаган бўлса (амалда бу билан Марказий банк шуғулланган), энди ушбу мажбурият Қонуннинг 9-моддаси билан унинг зиммасига юклатилди.

Қонуннинг эски таҳририда шартнома асосида ташкилотнинг бухгалтерия ҳисобини юритиши мумкин бўлган ихтисослаштирилган бухгалтерия фирмаларига кимлар кириши аниқлаштирилмаган эди. Шу муносабат билан кўпгина ташкилотлар Молия вазирлигига тушунтириш беришни сўраб мурожаат этар эдилар. Энди Қонуннинг 11-моддасида аниқлаштирилишича, аудиторлик ташкилотлари, солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ва уставида бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича хизмат кўрсатиш назарда тутилган бошқа ташкилотлар ихтисослаштирилган ташкилотлар деб ҳисобланади. Бунинг устига, мажбурий аудиторлик текширувидан ўтиши лозим бўлган ташкилот бухгалтерия ҳисоби хизматининг раҳбарига қўйиладиган талаблар мажбурий аудиторлик текширувидан ўтиши лозим бўлган ташкилотларда бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича хизмат кўрсатувчи ихтисослаштирилган ташкилотлар мутахассисларига ҳам тегишли.

Энди 12-моддада бухгалтерия ҳисоби хизмати раҳбарининг (одатда, у бош бухгалтер бўлади) хўжалик операцияларини ҳужжатлар асосида расмийлаштириш ва уларни бухгалтерия ҳисоби хизматига тақдим этиш бўйича талаблари ташкилотнинг барча ходимлари учун мажбурийлиги қонун йўли билан мустаҳкамланди. Ҳеч кимга сир эмаски, амалда бош бухгалтернинг бошланғич ҳужжатларни бухгалтерияга ўз вақтида тақдим этиш тўғрисидаги талабига жавобан ходимлар, ҳатто кўп ҳолларда раҳбарлар бу талаб қаерда қайд этилган, улар нимага асосланиб бундай ҳужжатларни талаб этаётганликларини кўрсатишларини сўрайдилар. Бундан ташқари, баъзида корхона раҳбари билан бош бухгалтер ўртасида айрим хўжалик операциялари борасида келишмовчиликлар юзага келади. Натижада бундай операциялар амалга оширилганлиги учун бош бухгалтер жавобгар бўлар эди. Қонуннинг янги таҳририда бош бухгалтерга бундай операциялар амалга оширилишининг оқибатлари учун шахсан жавобгар бўлган раҳбарнинг ёзма фармойиши билан улар бўйича ҳужжатларни ижрога қабул қилиш имконияти тақдим этилди.

Ушбу меъёр киритилиши муносабати билан раҳбарнинг ёзма фармойиши қандай шаклда тўлдирилиши ва бош бухгалтернинг ушбу операция амалга оширилишига рози эмаслиги қандай қайд этилиши кераклиги борасида саволлар юзага келди. Семинар бошловчисининг сўзларига қараганда, ҳужжат эркин шаклда тузилади, бунда бош бухгалтер операция қонун ҳужжатлари меъёрлари талабларига ва айни қандай меъёрларга мувофиқ эмаслигини кўрсатади. Раҳбар ҳужжатга «Ижрога қабул қилинсин» деган кўрсатмасини қайд этади. Бу мазкур операция бажарилиши учун жавобгарликни фақат у ўз зиммасига олишини англатади.

Энди Қонуннинг 12-моддасида мажбурий аудиторлик текширувидан ўтиши лозим бўлган ташкилотнинг (банклар ва бошқа кредит ташкилотлари бундан мустасно) бухгалтерия ҳисоби хизмати раҳбарига қўйиладиган талаблар белгиланди. Уларга акциядорлик жамиятлари; суғурта ташкилотлари; инвестиция фондлари ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг маблағларини жамлаб турувчи бошқа фондлар ҳамда уларнинг инвестиция активларини ишончли бошқарувчилар; манбалари юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёрий бадаллари бўлмиш хайрия фондлари ва бошқа ижтимоий фондлар; маблағларининг ҳосил бўлиш манбалари қонун ҳужжатларида назарда тутилган, юридик ва жисмоний шахслар томонидан қилинадиган мажбурий ажратмалар бўлмиш бюджетдан ташқари фондлар; устав фондида давлатга тегишли улуш бўлган хўжалик юритувчи субъектлар ва давлат унитар корхоналари; фонд ва товар биржалари киришини эслатиб ўтамиз («Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонуннинг 10-моддаси). Бундай талаблардан бири ҳар йили малака оширишдан мажбурий ўтиш ҳисобланади, бунинг устига уни таъминлаш мажбурияти раҳбар зиммасига юклатилган.

 

8-модда. Имзо ҳуқуқи

 

Пул, товар-моддий ва бошқа бойликларни қабул қилиш ва бериш учун асос бўлиб хизмат қиладиган ҳужжатлар, корхона, муассаса ва ташкилотнинг кредит ва ҳисоб-китоб мажбуриятлари, шунингдек бухгалтерия ҳисоботлари ва баланслари раҳбар томонидан ёки у белгилайдиган шахслар томонидан имзоланади.

 

Раҳбар имзолаш ҳуқуқига эга бўлган шахсларининг иккита рўйхатини тасдиқлайди. Биринчи рўйхатга – раҳбарлик вазифаларини амалга оширувчи шахслар, иккинчисига – бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширувчи шахслар киради.

 

 

Қўшимча киритилди.

 

 

 

Ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган шахсларнинг имзоси бўлмаган ҳужжатлар ҳақиқий ҳисобланмайди

13-модда. Имзо ҳуқуқи

 

Пул, товар-моддий бойликларни ва бошқа бойликларни қабул қилиш ҳамда бериш учун асос бўлиб хизмат қиладиган ҳужжатлар, кредит ва ҳисоб-китоб мажбуриятлари, шунингдек молиявий ва бошқа ҳисоботлар бухгалтерия ҳисоби субъектининг раҳбари томонидан ёки у белгилайдиган шахслар томонидан имзоланади.

 

Бухгалтерия ҳисоби субъектининг раҳбари имзолаш ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг иккита рўйхатини тасдиқлайди. Биринчи рўйхатга бухгалтерия ҳисоби субъектида раҳбарлик вазифаларини амалга оширувчи шахслар, иккинчисига эса, бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширувчи шахслар киради. Агар бухгалтерия ҳисоби субъекти раҳбари бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини ўз зиммасига олган бўлса, у ҳолда ҳар иккала рўйхатда ҳам ўзини кўрсатади.

 

 

Ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган шахсларнинг имзоси мавжуд бўлмаган ҳужжатлар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади

9-модда. Бошланғич ҳисоб ҳужжатлари

 

Хўжалик операцияларининг бухгалтерия ҳисоби учун операциялар амалга оширилганлигини қайд этувчи бошланғич ҳисоб ҳужжатлари ва уларни ўтказишга доир фармойишлар асос бўлади. Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан савдо ва сервис соҳасида олинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақи корпоратив пластик карталардан фойдаланган ҳолда тўланганида тўлов терминалларининг чеклари ҳам бошланғич ҳисоб ҳужжатлари деб тан олинади.

 

Бошланғич ҳисоб ҳужжатлари хўжалик операциялари амалга оширилаётган вақтда ёки операциялар амалга ошириб бўлинганидан кейин тузилади.

 

Ҳисобот даврига тегишли бўлган хўжалик операциялари, агар улар амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар олинмаган бўлса, тегишли бошланғич ҳужжат расмийлаштирилиб, бухгалтерия ҳисобида акс эттирилади.

 

Бошланғич ҳисоб ҳужжатларининг мажбурий реквизитлари қуйидагилардир:

 

корхонанинг (муассасанинг) номи;

 

ҳужжатнинг номи ва рақами, у тузилган сана ва жой;

 

хўжалик операциясининг номи, мазмуни ва миқдор ўлчови (натура ҳолида ва пулда ифодаланган ҳолида);

 

 

масъул шахсларнинг шахсий имзолари.

 

 

 

 

 

Бошланғич ҳисоб ҳужжатларини тузган ҳамда имзолаган шахслар уларнинг ўз вақтида тўғри ва аниқ тузилиши, шунингдек бухгалтерия ҳисобида акс эттириш учун уларнинг белгиланган муддатларда топширилишига жавобгардирлар.

 

 

Қўшимча киритилди.

 

 

Бошланғич ҳисоб ҳужжатларига хўжалик операцияси қатнашчилари томонидан тасдиқланмаган тузатишлар киритилишига йўл қўйилмайди. Банк ва касса-пул ҳужжатларида тузатишлар ва ўчириб ёзишларга йўл қўйилмайди

14-модда. Бошланғич ҳисоб ҳужжатлари

 

Операциялар амалга оширилганлигини қайд этувчи бошланғич ҳисоб ҳужжатлари ва уларни ўтказишга доир фармойишлар хўжалик операцияларининг бухгалтерия ҳисоби учун асос бўлади. Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан савдо ва сервис соҳасида олинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақи банк корпоратив пластик карталаридан фойдаланган ҳолда тўланганида тўлов терминалларининг чеклари ҳам бошланғич ҳисоб ҳужжатлари деб тан олинади.

 

Бошланғич ҳисоб ҳужжатлари хўжалик операциялари амалга оширилаётган пайтда ёки операциялар амалга ошириб бўлинганидан кейин тузилади.

 

Ҳисобот даврига тегишли бўлган хўжалик операциялари, агар улар амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар олинмаган бўлса, тегишли бошланғич ҳужжат расмийлаштирилиб, бухгалтерия ҳисобида акс эттирилади.

 

Бошланғич ҳисоб ҳужжатларининг мажбурий реквизитлари қуйидагилардир:

 

бухгалтерия ҳисоби субъектининг номи;

 

ҳужжатнинг номи ва рақами, у тузилган сана ва жой;

 

хўжалик операциясининг номи, мазмуни ва ўлчов бирликлари кўрсатилган миқдор ўлчови (натура ва пулда ифодаланган ҳолда);

 

хўжалик операциясини бажарган шахсларнинг (шахснинг) идентификация қилиш учун зарур бўлган фамилияси ҳамда исми ва отаси исмининг бош ҳарфлари ёхуд бошқа реквизитлари кўрсатилган ҳолда лавозимлари номи ва имзолари.

 

Бошланғич ҳисоб ҳужжатларини тузган ҳамда имзолаган шахслар уларнинг ўз вақтида, тўғри ва ишончли тузилиши, шунингдек бухгалтерия ҳисобида акс эттириш учун белгиланган муддатларда топширилишига жавобгардир.

 

 

Бошланғич ҳисоб ҳужжатлари электрон ҳужжат тарзида тузилиши ва тақдим этилиши мумкин.

 

Бошланғич ҳисоб ҳужжатларига хўжалик операцияси иштирокчилари томонидан тасдиқланмаган тузатишлар киритилишига йўл қўйилмайди. Банк ва касса-пул ҳужжатларида тузатишлар ҳамда ўчириб ёзишларга йўл қўйилмайди

 

 

 

Бизнинг шарҳ

Қонунга киритилган айрим ўзгартиришлар уни «Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида»ги Қонунга мувофиқлаштирди. Хусусан, Қонуннинг 14-моддасида белгиланишича, бошланғич ҳисоб ҳужжатлари электрон ҳужжат тарзида тузилиши ва тақдим этилиши мумкин.

 

10-модда. Бухгалтерия ҳисоби регистрлари

 

Бухгалтерия ҳисоби регистрлари иккиёқлама ёзув қоидаларига мувофиқ юритиладиган журналлар, қайдномалар, дафтарлар, тасдиқланган бланкалар (шакллар)дир.

 

Регистрлар техника воситаларидан фойдаланишда олинган машинограмма кўринишидаги ёзувлар йўли билан, шунингдек магнит тасмалари, дисклар, дискетлар ва бошқа машиналарда бажарилиши мумкин. Регистрларни шакллантириш тартиби бухгалтерия ҳисоби стандартлари билан белгиланади.

 

 

 

 

 

 

 

 

Қўшимча киритилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Бухгалтерия ҳисоби регистрларига тасдиқланмаган тузатишларнинг киритилишига йўл қўйилмайди

15-модда. Бухгалтерия ҳисоби регистрлари

 

Бухгалтерия ҳисоби регистрлари иккиёқлама ёзув усулига мувофиқ юритиладиган журналлар, қайдномалар, китоблар ва тасдиқланган бланкалардан (шакллардан) иборатдир.

 

Бухгалтерия ҳисоби регистрлари техника воситаларидан, ахборот тизимларидан ва ахборот технологияларидан фойдаланилган ҳолда электрон ҳужжат тарзида яратилиши, ишлов берилиши ва сақланиши мумкин.

 

 

 

Бухгалтерия ҳисоби регистрларида бошланғич ҳисоб ҳужжатларидаги маълумотлар тизимлаштирилиши ва тўпланиши керак.

Бухгалтерия ҳисоби регистрининг мажбурий реквизитлари қуйидагилардан иборат:

регистрнинг номи;

бухгалтерия ҳисоби субъектининг номи;

регистрни юритиш бошланган ҳамда тугалланган сана ва (ёки) регистр тузилган давр;

хўжалик операцияларининг хронологик ва (ёки) тизимли гуруҳланиши;

хўжалик операцияларининг ўлчов бирлиги кўрсатилган ҳолда пулдаги ўлчов миқдори;

регистрни юритиш учун масъул бўлган шахсларнинг лавозимлари, фамилиялари ҳамда исми ва отаси исмининг бош ҳарфлари кўрсатилган ҳолдаги имзолари ёки ушбу шахсларни идентификация қилиш учун зарур бўлган бошқа реквизитлар.

 

Бухгалтерия ҳисоби регистрларига тасдиқланмаган тузатишлар киритилишига йўл қўйилмайди

 

11-модда. Активлар ва мажбуриятларни

инвентаризация қилиш

 

Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи маълумотларининг тўғрилиги ҳамда аниқлиги активлар ва мажбуриятларни мажбурий суратда инвентаризация қилиш орқали тасдиқланади. Инвентаризация объектлари, уни ўтказиш тартиби ва муддатлари инвентаризация бўйича бухгалтерия ҳисоби стандартига мувофиқ белгиланади

16-модда. Активлар ва мажбуриятларни инвентаризация қилиш

 

Бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисобот маълумотларининг тўғрилиги ҳамда ишончлилиги активлар ва мажбуриятларни мажбурий тарзда инвентаризациядан ўтказиш орқали тасдиқланади. Инвентаризация объектлари, уни ўтказиш тартиби ва муддатлари инвентаризация бўйича бухгалтерия ҳисоби стандартида белгиланади

12-модда. Активлар ва мажбуриятларни баҳолаш

 

Оборот активларни баҳолаш қуйидаги икки баҳонинг энг пасти бўйича – баланс тузилаётган санадаги ҳақиқий таннархи бўйича (сотиб олиш нархи ёки ишлаб чиқариш таннархи) ёки бозор баҳоси бўйича (соф сотиш қиймати) амалга оширилади.

 

Асосий маблағлар ва номоддий активлар уларнинг тўлиқ бошланғич қиймати бўйича ҳисобга олинади.

 

Асосий маблағлар ва номоддий активлар қийматини ҳисобдан чиқариш уларнинг қиймати тўлиқ тўлангунга ёки объект сафдан чиқиб кетгунга қадар бўлган эскиришини (амортизацияни) ҳисоблаш йўли билан амалга оширилади. Амортизация ажратмалари объект фойдаланишга топширилганидан кейинги ойдан бошлаб амалга оширилади. Ернинг қиймати амортизация қилинмайди.

 

Молиявий қўйилмалар бухгалтерия ҳисоби стандартларига мувофиқ ҳисобга олинади.

 

Мажбуриятлар тарафларнинг келишувига биноан пул билан акс эттирилади.

 

Суд қарори бўйича юзага келган мажбуриятлар тегишли суммада акс эттирилади.

 

Потенциал мажбуриятлар дастлабки ҳақиқий баҳоси бўйича акс эттирилади.

 

Бухгалтерия ҳисоби миллий валюта – сўмда юритилади.

Бюджет ташкилотларининг активлари ва мажбуриятларини баҳолаш бюджет ҳисоби стандартларига мувофиқ амалга оширилади

17-модда. Активлар ва мажбуриятларни баҳолаш

 

Товар-моддий захираларни баҳолаш қуйидаги иккита баҳонинг энг пасти бўйича – баланс тузилаётган санадаги ҳақиқий таннарх (сотиб олиш нархи ёки ишлаб чиқариш таннархи) бўйича ёки бозор баҳоси (реализация қилишнинг соф қиймати) бўйича амалга оширилади.

Асосий воситалар ва номоддий активлар уларнинг бошланғич (қайта тикланиш) қиймати бўйича ҳисобга олинади.

 

Асосий воситалар ва номоддий активлар қийматини ҳисобдан чиқариш уларнинг қиймати тўлиқ қоплангунига ёки объект ҳисобдан чиқиб кетгунига қадар эскиришни (амортизацияни) ҳисоблаш йўли билан амалга оширилади. Амортизация ажратмалари объект фойдаланишга топширилганидан кейинги ойдан бошлаб амалга оширилади. Ернинг қиймати амортизация қилинмайди.

 

Молиявий қўйилмалар бухгалтерия ҳисоби стандартларига мувофиқ ҳисобга олинади.

 

Мажбуриятлар тарафларнинг келишувига мувофиқ пулда ифодаланган ҳолда акс эттирилади.

 

Суд қарори бўйича юзага келган мажбуриятлар тегишли суммада акс эттирилади.

 

Шартли активлар ва мажбуриятлар бухгалтерия ҳисоби стандартларига мувофиқ акс эттирилади.

 

Бюджет ташкилотларининг активлари ва мажбуриятларини баҳолаш бюджет ҳисоби стандартларига мувофиқ амалга оширилади.

Бухгалтерия ҳисоби миллий валютада – сўмда юритилади

13-модда. Даромадлар ва харажатларни ҳисобга олиш

 

Даромадлар ва харажатлар, тўланган вақти ва пул келиб тушган санадан қатъи назар, қайси даврга тааллуқли бўлса, ўша ҳисобот даврида акс эттирилади.

 

 

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси бўйича даромадлар ва харажатлар улар келиб тушган ёки тўланган даврда бюджет ҳисоби стандартларига мувофиқ акс эттирилади

18-модда. Даромадлар ва харажатларни ҳисобга олиш

 

Даромадлар ва харажатлар тўланган вақти ва пул келиб тушган санадан қатъи назар, қайси даврга тааллуқли бўлса, ўша ҳисобот даврида бухгалтерия ҳисоби стандартларига мувофиқ акс эттирилади.

 

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси бўйича даромадлар ва харажатлар бюджет тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ акс эттирилади

14-модда. Хусусий капитални ҳисобга олиш

 

Хусусий капитал – устав капитали, қўшилган ва захира капиталидан ҳамда тақсимланмаган фойдадан таркиб топади.

 

 

Устав капитали – таъсис ҳужжатларида белгиланган ҳиссаларнинг (пул ифодасида) йиғиндисидир. Устав капиталига ҳисса шаклида қўшиладиган моддий ва номоддий активлар таъсисчилар келишувига ёки юридик шахс ижроия органининг қарорига кўра баҳоланади ва ҳисобга олинади.

 

 

 

Қўшилган капитал акцияларни номинал қийматидан баланд нархларда дастлабки сотишдан олинадиган эмиссия даромадини акс эттиради.

 

 

 

 

Захира капитали мол-мулкни қайта баҳолаш чоғида ҳосил бўладиган инфляция захираларини, шунингдек текинга олинган мол-мулк қийматини акс эттиради.

 

 

 

Тақсимланмаган фойда фойданинг жамғарилаётганини ифодалайди ва мулкдорларнинг қарорига биноан устав капиталига қўшилиши мумкин

19-модда. Хусусий капитални ҳисобга олиш

 

Хусусий капитал устав фондидан (устав капиталидан), қўшилган, захира капиталидан ва тақсимланмаган фойдадан таркиб топади.

 

Устав фонди (устав капитали) таъсис ҳужжатларида белгиланган ҳиссаларнинг (пулда ифодаланган ҳолдаги) йиғиндисини акс эттиради. Устав фондига (устав капиталига) ҳиссалар шаклида киритиладиган моддий ва номоддий активлар таъсисчилар (иштирокчилар) ўртасидаги келишувга кўра баҳоланади, қонунда назарда тутилган ҳолларда эса, баҳоловчи ташкилот томонидан баҳоланиши керак.

 

Қўшилган капитал акцияларни номинал қийматидан баланд нархларда дастлабки сотишдан олинадиган эмиссия даромадини, шунингдек эквиваленти чет эл валютасида ифодаланган устав фондини (устав капиталини) шакллантириш жараёнида юзага келадиган курс фарқини акс эттиради.

 

Захира капитали узоқ муддатли активларни қайта баҳолашда ҳосил бўладиган инфляция захираларини, қонун ҳужжатларида ва таъсис ҳужжатларида назарда тутилган миқдорларда соф фойдадан ажратмаларни, шунингдек текинга олинган мол-мулкнинг қийматини акс эттиради.

 

Тақсимланмаган фойда фойданинг жамғарилаётганлигини ифодалайди ва мулкдорларнинг қарорига биноан устав фондига (устав капиталига) қўшилиши мумкин

 

 

 

Бизнинг шарҳ

Хусусий капитални ҳисобга олиш моддасига ҳам ўзгартиришлар киритилди. Унинг қоидалари «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонундан келиб чиқиб қайта кўриб чиқилган эди. Чунончи, Қонуннинг 19-моддасига мувофиқ:

● устав фондига (устав капиталига) ҳиссалар шаклида киритиладиган моддий ва номоддий активлар таъсисчилар (иштирокчилар) ўртасидаги келишувга кўра баҳоланади, қонунда назарда тутилган ҳолларда эса, баҳоловчи ташкилот томонидан баҳоланиши керак;

● қўшилган капитал акцияларни номинал қийматидан баланд нархларда дастлабки сотишдан олинадиган эмиссия даромадини, шунингдек эквиваленти чет эл валютасида ифодаланган устав фондини (устав капиталини) шакллантириш жараёнида юзага келадиган курс фарқини акс эттиради;

● захира капитали, узоқ муддатли активларни қайта баҳолашда ҳосил бўладиган инфляция захираларидан ташқари, қонун ҳужжатларида ва таъсис ҳужжатларида назарда тутилган миқдорларда соф фойдадан ажратмаларни, шунингдек текинга олинган мол-мулкнинг қийматини ҳам акс эттиради.

 

15-модда. Гаровни ҳисобга олиш

 

Ўзининг ёки ўзгаларнинг мажбуриятларини таъминлаш учун гаровга берилган мол-мулк қиймати, шу жумладан, пул маблағлари корхона томонидан бошқа активлардан алоҳида ҳисобга олинади.

 

Гаровга олинган мол-мулк қиймати, гаров сифатида қабул қилиб олинган пул маблағлари ва валюта бойликлари қиймати алоҳида балансдан ташқари ҳисобварақларда акс эттирилади

20-модда. Гаровни ҳисобга олиш

 

Ўзининг ёки ўзгаларнинг мажбуриятларини таъминлаш учун гаровга берилган мол-мулкнинг қиймати, шу жумладан пул маблағлари бухгалтерия ҳисоби субъекти томонидан бошқа активлардан алоҳида ҳисобга олинади.

 

Гаровга олинган мол-мулкнинг қиймати, гаров сифатида қабул қилиб олинган пул маблағлари ва валюта бойликлари алоҳида балансдан ташқари счётларда акс эттирилади

Қўшимча киритилди

 

21-модда. Ички назорат

 

Ички назорат бухгалтерия ҳисобини юритишда, молиявий ва бошқа ҳисоботларни тузишда хўжалик операцияларини амалга оширишнинг қонунийлигини, иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлигини, активларнинг бут сақланишини таъминлаш, талон-торож қилиш ҳоллари ва хатоликларнинг олдини олиш ҳамда аниқлаш мақсадида бухгалтерия ҳисоби субъектининг раҳбари томонидан қабул қилинган ҳисоб сиёсати асосида ташкил этилган чора-тадбирлар тизимидир.

Бухгалтерия ҳисоби субъекти ички назоратни ташкил этади ва амалга оширади

16-модда. Молиявий ҳисобот

 

Молиявий ҳисобот бухгалтерия ҳисоби маълумотлари асосида тузилади.

 

 

 

 

Молиявий ҳисобот қуйидагиларни ўз ичига олади:

бухгалтерия баланси;

молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот;

пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот;

хусусий капитал тўғрисидаги ҳисобот;

изоҳлар, ҳисоб-китоблар ва тушунтиришлар.

 

 

 

 

 

 

Қўшимча киритилди.

 

 

 

 

 

Кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг молиявий ҳисоботи соддалаштирилган шаклда тузилади.

 

Бюджет ташкилотларининг молиявий ҳисоботи бюджет тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ тузилади ва тақдим этилади.

 

Молиявий ҳисоботнинг таркиби ва мазмуни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланади.

 

 

Қўшимча киритилди

22-модда. Молиявий ҳисобот

 

Молиявий ҳисобот бухгалтерия ҳисоби субъектининг ҳисобот санасидаги молиявий ҳолати, ҳисобот давридаги фаолиятининг молиявий натижаси ва пул маблағларининг ҳаракати тўғрисидаги тизимлаштирилган ахборотдан иборатдир.

 

Йиллик молиявий ҳисобот қуйидагиларни ўз ичига олади:

бухгалтерия баланси;

молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот;

пул оқимлари ҳақидаги ҳисобот;

хусусий капитал тўғрисидаги ҳисобот;

изоҳлар, ҳисоб-китоблар ва тушунтиришлар.

 

Халқаро стандартлар бўйича тузиладиган молиявий ҳисоботга доир талаблар молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларида белгиланади.

Бухгалтерия ҳисоби субъекти молиявий ҳисоботни тузишда мустақил балансга ажратилган ўз ваколатхоналарининг, филиалларининг ва бошқа таркибий бўлинмаларининг бухгалтерия балансларини ҳамда бошқа ҳисобот шаклларини киритиши керак.

Молиявий ҳисобот ҳисобот йили бошидан ортиб борувчи якун билан тузилади.

 

25-моддада акс эттирилганлиги муносабати билан чиқариб ташланди

 

Бюджет ташкилотларининг молиявий ҳисоботи бюджет тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ тузилади ва тақдим этилади.

 

Молиявий ҳисоботнинг таркиби ва мазмуни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланади.

 

Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари молиявий ҳисоботининг таркиби ҳамда мазмуни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланади

 

17-модда. Умумлаштирилган молиявий ҳисобот

 

Шуъба корхоналари, филиаллари ва ваколатхоналари бўлган корхоналар умумлаштирилган молиявий ҳисобот тузади.

 

 

 

Шуъба корхоналарга қўшилган ҳиссалар бош корхонанинг молиявий ҳисоботида унинг молиявий қўйилмалари сифатида акс эттирилади.

 

Юридик шахслар ўз филиаллари, ваколатхоналари ва бошқа таркибий бўлинмаларини мустақил балансга ажратишлари мумкин бўлиб, уларнинг баланслари ва бошқа ҳисобот шаклларини ўзларининг умумлаштирилган ҳисоботига киритишлари шарт.

 

Умумлаштирилган ҳисоботга бош корхона, унинг шуъба корхоналари, филиаллари ва ваколатхоналарининг молиявий ҳисоботлари илова қилинади.

 

Умумлаштирилган ҳисобот бухгалтерия ҳисоби стандартларига мувофиқ тузилади.

 

 

 

Ушбу модданинг талаблари вазирликлар, идоралар ва бюджет ташкилотларининг жамлама молиявий ҳисоботига нисбатан татбиқ этилмайди

23-модда. Консолидациялашган молиявий ҳисобот

 

Асосий хўжалик жамияти бўлган ва шуъба хўжалик жамиятларига, ўз назорати остидаги ташкилотларга эга бухгалтерия ҳисоби субъекти консолидациялашган молиявий ҳисоботни тузади.

 

Чиқариб ташланди.

 

 

 

22-моддада баён этилган.

 

 

 

 

 

Чиқариб ташланди.

 

 

 

Консолидациялашган молиявий ҳисоботни тузиш тартиби, шунингдек асосий хўжалик жамиятининг назорати остидаги ташкилотларга қўйиладиган талаблар бухгалтерия ҳисоби стандартлари билан белгиланади.

 

Ушбу модда талаблари вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва бюджет ташкилотларининг жамланма молиявий ҳисоботига нисбатан татбиқ этилмайди

18-модда. Молиявий ҳисоботнинг ҳисобот даври

 

1 январдан 31 декабрга қадар бўлган календарь йил молиявий ҳисоботнинг ҳисобот даври ҳисобланади.

 

 

 

Қўшимча киритилди.

 

 

Янгидан ташкил этилган юридик шахслар учун юридик шахс ҳуқуқи қўлга киритилган санадан бошлаб ўша йилнинг 31 декабрига қадар бўлган давр, юридик шахс ҳисобланмайдиганлар учун эса, улар давлат органларида рўйхатга олинган санадан бошлаб биринчи ҳисобот йили деб ҳисобланади.

 

Агар юридик шахс (бюджет ташкилотларидан ташқари)

1 октябрдан кейин рўйхатга олинган бўлса, биринчи ҳисобот йили кейинги йилнинг 31 декабрида тугайди.

 

Рўйхатдан ўтишга ёки юридик шахс ҳуқуқини қўлга киритишга қадар амалга оширилган хўжалик операциялари тўғрисидаги маълумотлар биринчи ҳисобот йили молиявий ҳисоботига киритилади

24-модда. Молиявий ҳисоботнинг ҳисобот даври

 

1 январь – 31 декабрь календарь йили йиллик молиявий ҳисоботнинг ҳисобот давридир.

 

1 январдан бошлаб даврий молиявий ҳисобот тузилаётган даврнинг ҳисобот санасини ҳам қамраб олган давр календарь йил мобайнида тузиладиган даврий молиявий ҳисобот учун ҳисобот давридир.

 

Янгидан ташкил этилган юридик шахслар учун юридик шахс ҳуқуқи қўлга киритилган санадан бошлаб ўша йилнинг 31 декабрига қадар бўлган давр, юридик шахс бўлмаганлар учун эса, улар давлат органларида рўйхатдан ўтказилган санадан бошлаб ўша йилнинг 31 декабрига қадар бўлган давр биринчи ҳисобот йили деб ҳисобланади.

 

Агар юридик шахс (бюджет ташкилотларидан ташқари)

1 октябрдан кейин рўйхатга олинган бўлса, биринчи ҳисобот йили кейинги йилнинг 31 декабрида тугайди.

 

Рўйхатдан ўтилгунига ёки юридик шахс ҳуқуқи олингунига қадар амалга оширилган хўжалик операциялари тўғрисидаги маълумотлар биринчи ҳисобот йилининг молиявий ҳисоботига киритилади

19-модда. Молиявий ҳисоботни тақдим этиш

 

Молиявий ҳисобот қуйидагиларга тақдим этилади:

солиқ органларига;

таъсис ҳужжатларига мувофиқ мулкдорларга;

давлат статистика органларига;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа органларга.

 

 

 

Қўшимча киритилди.

 

 

 

 

 

Молия ҳисоботи ҳисобот йили бошдан қўшилиб борувчи жамлама тартибида йилнинг ҳар чорагида тақдим этилади.

 

Молиявий ҳисоботни тақдим этиш муддатларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги белгилайди.

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бухгалтерия ҳисобининг айрим субъектлари учун молиявий ҳисоботни тақдим этишнинг бошқа муддатларини белгилаши мумкин

25-модда. Молиявий ҳисоботни тақдим этиш

 

Молиявий ҳисобот қуйидагиларга тақдим этилади:

давлат солиқ хизмати органларига;

таъсис ҳужжатларига мувофиқ мулкдорларга;

давлат статистика органларига;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа органларга.

 

Молиявий ҳисобот электрон ҳужжат тарзида тақдим этилиши мумкин.

Молиявий ҳисобот йилнинг ҳар чорагида тақдим этилади. Кичик корхоналар ва микрофирмалар бухгалтерия балансидан ҳамда молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботдан иборат фақат йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этади.

 

Чиқариб ташланди.

 

 

Молиявий ҳисоботни тақдим этиш муддатлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланади.

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан бухгалтерия ҳисобининг айрим субъектлари учун молиявий ҳисоботни тақдим этишнинг бошқа муддатлари белгиланиши мумкин

20-модда. Молиявий ҳисоботни эълон қилиш

 

Хўжалик юритувчи субъектларнинг йиллик молиявий ҳисоботи манфаатдор банклар, биржалар, инвесторлар, кредиторлар ва бошқа шахслар учун ошкора ҳисобланади.

 

 

Акциядорлик жамиятлари, шунингдек суғурта ташкилотлари, банклар ва бошқа молия ташкилотлари ҳар йилги молиявий ҳисоботни акциядорларнинг ёки бухгалтерия ҳисоби субъектининг бошқа юқори бошқарув органининг йиллик умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан камида икки ҳафта олдин ижобий аудиторлик хулосаси билан бирга эълон қилиши шарт.

 

 

 

Қўшимча киритилди

 

26-модда. Молиявий ҳисоботни эълон қилиш

 

Хўжалик юритувчи субъектларнинг йиллик молиявий ҳисоботи манфаатдор банклар, биржалар, инвесторлар, кредиторлар, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа шахслар учун очиқдир.

 

Акциядорлик жамиятлари, шунингдек суғурта ташкилотлари, банклар, жамоат фондлари ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ташкилотлар ҳар йилги молиявий ҳисоботни акциядорларнинг ёки бухгалтерия ҳисоби субъекти бошқа юқори бошқарув органининг йиллик умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан камида икки ҳафта олдин аудиторлик хулосаси билан бирга эълон қилиши шарт.

 

Ушбу модда ўзига нисбатан қонун ҳужжатларининг бошқа талаблари белгиланган бухгалтерия ҳисоби субъектларининг молиявий ҳисоботига татбиқ этилмайди

21-модда. Тугатиш вақтида молиявий ҳисобот

 

Хўжалик юритувчи субъект тугатилган вақтда якуний молиявий ҳисобот тузилади.

 

Тугатиш бўйича операцияларни ҳисобга олиш, тугатиш баланси ва ҳисоботни тузиш, активлар қийматини аниқлаш юзасидан жавобгарлик тугатиш комиссияси зиммасига юкланади.

 

 

Умидсиз қарзлар ва зарарлар тугатиш балансига киритилмайди.

 

Мажбуриятлар уларни узиш вақтига қадар ҳисобланган фоизлари билан тугатиш балансида акс эттирилади

27-модда. Тугатиш чоғидаги молиявий ҳисобот

 

Хўжалик юритувчи субъектни тугатиш чоғида якуний молиявий ҳисобот тузилади.

 

Тугатиш бўйича операцияларни ҳисобга олиш, тугатиш балансини ва ҳисоботни тузиш, активлар қийматини аниқлаш юзасидан жавобгарлик тугатиш комиссиясининг (тугатувчининг) зиммасига юклатилади.

 

Умидсиз қарзлар ва зарарлар тугатиш балансига киритилмайди.

 

Тугатиш балансида мажбуриятлар уни тузиш санасида ҳисобланган фоизлари билан акс эттирилади

 

 

 

Бизнинг шарҳ

Қонуннинг янги таҳририда молиявий ҳисобот нималиги белгиланган (22-модда): у бухгалтерия ҳисоби субъектининг ҳисобот санасидаги молиявий ҳолати, ҳисобот давридаги фаолиятининг молиявий натижаси ва пул маблағларининг ҳаракати тўғрисидаги тизимлаштирилган ахборотдан иборатдир. Шуни қайд этиш муҳимки, йиллик молиявий ҳисобот таркиби тўғрисида киритилган аниқлаштириш йирик бизнес субъектларига ҳар чоракда молиявий ҳисоботларнинг барча шаклларини тўлдирмаслик имконини беради.

Қонуннинг 22-моддасида белгиланишича, халқаро стандартлар бўйича тузиладиган молиявий ҳисоботга доир талаблар молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларида (МҲХС) белгиланади. Қонуннинг 10-моддасига кўра эса, бухгалтерия ҳисоби субъектлари МҲХСни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қўллаши мумкин.

Семинар қатнашчилари молиявий ҳисоботни эълон қилишга оид янгиликни қайд этдилар. Акциядорлик жамиятлари, суғурта ташкилотлари, банклар, жамоат фондлари ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ташкилотлар ҳар йилги молиявий ҳисоботни акциядорларнинг ёки бошқа юқори бошқарув органининг йиллик умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан камида 2 ҳафта олдин аудиторлик хулосаси билан бирга эълон қилиши шарт (Қонуннинг 26-моддаси). Илгари мавжуд бўлган, ижобий аудиторлик хулосаси бўлиши кераклиги ҳақидаги талаб бекор қилинди, демак, у ижобий ҳам, салбий ҳам бўлиши мумкин.

Консолидациялашган молиявий ҳисоботга тааллуқли бўлган Қонуннинг 7-моддасида уни асосий хўжалик жамияти бўлган ва шуъба хўжалик жамиятларига, ўз назорати остидаги ташкилотларга эга бухгалтерия ҳисоби субъекти тузиши кўрсатилган (Қонуннинг 23-моддасига қаранг).

 

22-модда. Бухгалтерия ахборотининг
махфийлиги

 

Бухгалтерия ҳисобини юритишда махфийликка риоя қилинади. Бухгалтерия ҳисоби регистрларининг мазмуни билан танишишга маъмурият рухсати билан ёки қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда йўл қўйилади.

 

 

Бухгалтерия ҳисоби регистрлари билан танишишга рухсат этилган шахслар уларнинг махфийлигини сақлашлари шарт. Махфийликни бузганлик қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилишга сабаб бўлади

28-модда. Бухгалтерия ахборотининг
махфийлиги

 

Бухгалтерия ҳисобини юритишда махфийликка риоя қилинади. Бухгалтерия ҳисоби регистрларининг мазмуни билан танишишга бухгалтерия ҳисоби субъекти раҳбарининг рухсатига кўра ёки қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда йўл қўйилади.

 

Бухгалтерия ҳисоби регистрлари билан танишишга рухсат олган шахслар махфийликни сақлаши шарт. Махфийликни бузганлик қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлади

23-модда. Бухгалтерия ҳужжатларини сақлаш

 

Бухгалтерия ҳужжатлари ва регистрлар, микрофильмлар ёки компьютер ҳисоби молиявий маълумотлари камида уч йил, молиявий ҳисобот эса қонун ҳужжатларида белгиланган муддат мобайнида сақланади.

 

 

 

 

Бухгалтерия ҳужжатларини олиб қўйиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади

29-модда. Бухгалтерия ҳужжатларини сақлаш

 

Бошланғич ҳисоб ҳужжатлари, бухгалтерия ҳисоби регистрлари, молиявий ҳисобот ва бошқа ҳисоботлар, шунингдек бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш ҳамда юритиш билан боғлиқ бошқа ҳужжатлар қонун ҳужжатларида белгиланган муддатлар мобайнида, бироқ ҳисобот йилидан кейин камида беш йил бухгалтерия ҳисоби субъекти томонидан сақланади.

 

Бухгалтерия ҳужжатларини олиб қўйиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади

 

 

Бизнинг шарҳ

Қонуннинг янги таҳририда кичик бизнес субъектларининг бухгалтерия балансидан ҳамда молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботдан иборат фақат йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этиш кўринишидаги айни пайтда амал қилаётган имтиёзи ҳам ўз аксини топган (Қонуннинг 25-моддаси).

Бошланғич ҳисоб ҳужжатлари, бухгалтерия ҳисоби регистрлари, молиявий ҳисобот ва бошқа бухгалтерия ҳужжатларини сақлашнинг ягона энг кам муддати – ҳисобот йилидан кейин камида 5 йил этиб белгиланди (Қонуннинг 29-моддаси). Илгари бу муддат 3 йилни ташкил этарди. Бухгалтерия ҳужжатларини сақлаш муддатининг ўзгартирилиши Қонун ҳамда Солиқ кодекси қоидаларини мувофиқлаштиради. Солиқ кодексининг 47-моддасида белгиланишича, солиқ ҳисоботи давлат солиқ хизмати органларида ва солиқ тўловчида Солиқ кодексининг 38-моддасида белгиланган солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати – солиқ даври тугаганидан кейин 5 йил мобайнида сақланади. Солиқ органлари ушбу муддат ичида солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаши ёки уларнинг ҳисобланган суммасини қайта кўриб чиқиши мумкин, солиқ тўловчи эса уларнинг ортиқча тўланган суммаларини ҳисобга олишни ёки қайтаришни талаб қилишга ҳақли.

 

Қўшимча киритилди

 

30-модда. Бухгалтерларнинг жамоат бирлашмалари

 

Бухгалтерлар умумий манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилиш мақсадида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бухгалтерларнинг жамоат бирлашмаларини тузиш ҳуқуқига эга

Қўшимча киритилди

 

31-модда. Низоларни ҳал этиш

 

Бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш, юритиш ва ҳисоботни тузиш соҳасидаги низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади

24-модда. Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик

 

Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар

32-модда. Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик

 

Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади

 

 

 

Бухгалтерни нималар ташвишлантиради?

 

Семинар мавзусини муҳокама қилишда унинг қатнашчилари кўплаб савол бердилар.

– Молиявий ҳисобот халқаро стандартларидаги (МҲХС) барча ўзгартиришлар сайтларда инглиз тилида, муайян муддат ўтганидан кейингина рус ва ўзбек тилларида жойлаштирилади. Нима учун бунчалик кечикадилар?

– Гап шундаки, Молиявий ҳисобот халқаро стандартлари бўйича қўмита (International Accounting Standards Committee, IASC – МҲХСҚ) мамлакатнинг амалдаги таҳрирга ўзгартиришларни фақат тегишли мамлакат давлат тилига таржима қилишига рухсат беради, яъни Ўзбекистон фақат ўзбек тилига таржима қилиш ҳуқуқини олди, русчага таржимани эса Россия амалга оширади. Шу сабабли бухгалтерия соҳасидаги ходимларимиз, айтайлик, юқоридаги стандартларга ўзгартиришлар ва қўшимчалар таржимасининг русча версияси билан фақат уларни россиялик мутахассислар таржима қилиб, ўз сайтларида эълон қилганларидан сўнг фойдалана оладилар. Ўзбекча версияси билан ЎзР Молия вазирлигининг ifac.org сайтида ёки Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий уюшмасининг naba.uz сайтида танишиш мумкин.

– Агар аудиторлар аудиторлик текшируви чоғида бош бухгалтернинг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонуннинг янги жорий этилган талабларига номувофиқлигини аниқласалар, бу ҳолда қандай йўл тутишлари мумкин? Ушбу модда меъёрлари ва талабларини бажармаганлик учун жазо назарда тутилганми?

– Аудиторлар ўтказилган аудит бўйича ўз ҳисоботларида буларнинг барчасини акс эттиришлари шарт. Бош бухгалтерларга қўйиладиган талабларга номувофиқлик учун жавобгарлик қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

– Аудиторлик ташкилоти, солиқ маслаҳатчилари ташкилоти ва уставида бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича хизматлар кўрсатиши назарда тутилган бошқа ташкилотлар билан шартнома тузаётганда улардан Қонуннинг янги таҳрири билан бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқарув вазифаларини амалга ошираётган шахсга қўйиладиган талабларга мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилиш зарурми?

– Ушбу ҳолда бундай хизматлар кўрсатиш шартномасига мутахассис «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонун ­12-моддасининг барча талабларига жавоб бериши ҳақидаги бандни киритишнинг ўзи кифоя.

– Қонуннинг янги таҳрири 14-моддасида қайд этилишича: «Бошланғич ҳисоб ҳужжатлари электрон ҳужжат тарзида тузилиши ва тақдим этилиши мумкин». Бу амалиётда қандай амалга оширилади?

– Ушбу бандни кўриб чиқаётганда «Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида»ги Қонун (4 ва 5-моддалар) ҳамда Электрон шаклдаги контрактлар ва электрон тижоратда қўлланиладиган ҳужжатларнинг бошқа намунавий шаклларини тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низом (АВ томонидан 21.11.2007 йилда 1740-сон билан рўйхатдан ўтказилган) меъёрларидан келиб чиқиш лозим, унга кўра электрон ҳужжат электрон тижорат томонлари тарафидан тан олинади, агар:

электрон ҳужжатда ЭРИ асллиги тасдиқланса;

ЭРИ калити сертификати ЭРИ асллиги тасдиқланадиган вақтда ёки электрон ҳужжатни имзолаш вақтида имзолаш вақтини аниқловчи далиллар мавжуд бўлганда;

ЭРИ электрон ҳужжатда ЭРИ калити сертификатида кўрсатилган мақсадларда фойдаланилади.

– Қонундаги ўзгартиришларга кўра, масалан, корпоратив банк пластик карталаридан фойдаланишда тўлов терминалларининг чеклари корхонада 5 йил сақланадиган бошланғич ҳужжатлар ҳисобланади. Бироқ чек тасмасининг хизмат муддати 3 йилдан ошмайди, одатда, бир-икки йилдан сўнг унда нима ёзилганини ўқиб бўлмайди. Бу ҳолда нима қилиш керак?

– Юридик шахслар томонидан миллий валютадаги корпоратив банк карталаридан фойдаланиш тартиби тўғрисида низомга (АВ томонидан 18.04.2005 йилда 1470-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ, корпоратив банк карталаридан фойдаланган ҳолда нақд пулсиз шаклда тўлаш учун сарф қилинаётган пул маблағлари корпоратив банк картасининг сақловчисига ҳисобдорлик шарти билан бериладиган, қатъий тарзда белгиланган мақсадларга ишлатиладиган маблағлар бўлиб ҳисобланади.

Корпоратив банк картасининг сақловчиси уни ҳисобдорликка олган кундан бошлаб 10 кундан кечиктирмаган ҳолда корпоратив банк карталари воситасида ишлатилган суммалар тўғрисида юридик шахснинг бухгалтериясига ушбу чеклар илова қилинган ҳисобот тақдим этиши шарт. Ҳисобот бухгалтерия ҳисоби субъекти раҳбари ёки у белгилаган шахслар томонидан илова қилинган чеклар билан солиштирилади ва тасдиқланади. Чекда босилган ахборотни йўқотмаслик учун уларни сканерлаш мумкин.

 

Шарҳларни «Norma Online» экспертлари Замира ЖЎРАЕВА ва Неля ВАЛИНИНА тайёрладилар.

 

Прочитано: 8477 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика