Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 22 / Бухгалтерия ҳисобини автоматлаштириш

Бухгалтернинг ўқишига не ҳожат?

 

Бугунги кунда бухгалтерия ҳисобининг дастурий таъминоти – беҳуда сарф эмас, замонавий мутахассис учун зарурий иш дастагидир. Бироқ қайси бухгалтерия дастурини танламанг, унда ишлаш кўникмасини ҳосил қилиш учун сизга муайян вақт керак бўлади. Зеро дастгоҳ сотиб олсангиз, даставвал унинг йўриқномаси ва хавфсизлик техникаси билан танишиб чиқасиз, шундан кейингина зарур кўникмага эга бўла бошлайсиз. Бирмунча вақт ўтгач, қуввати янада катта бўлган бошқа дастгоҳга эҳтиёж сезасиз. Унга ўтиш учун яна йўриқнома, хавфсизлик техникасини ўрганишингиз, кўникма ҳосил қилишингизга тўғри келади. Бу табиий ҳолат. Дастгоҳни ҳам, бухгалтерия дастурини ҳам сотиб олиш битта вазифа – жараённи автоматлаштиришни зиммага юкласа-да, турли ишлаб чиқарувчиларнинг уни амалга ошириш усуллари бир-биридан сезиларли даражада фарқланади.

 

Таълим олиш иш жараёнига киришишни тезлаштириш ва уни осонлаштириш имконини беради. Кўпгина ишлаб чиқувчи компаниялар уни ўз хизматлари сирасига киритадилар. Одатда, ўқиш ҳақи 250 минг сўм ва ундан ортиқ суммани ташкил этади. Бироқ кўпгина мижозлар маблағ ва вақтни тежаш умидида, дастурни ўзлари тушуниб олишларига ишонган ҳолда ундан бош тортадилар. Бироқ бу ўринда хасислик қилиш ярамайди. Амалиётнинг кўрсатишича, мижозларда дастур билан ишлашнинг дастлабки босқичида барибир саволлар, қийинчиликлар юзага келади. Бунинг устига, билиб-билмай ишловчи бухгалтер ўқишда сарфлаши керак бўлганидан анча кўп вақт кетказади. Шу орада иш тўхтаб қолиб, ҳеч олға силжимайди, ҳар куни тўловлар ва ҳисобот топшириш муддати ўтиб кетиши таҳдид солади.

Баъзан бухгалтер (кўпинча бошловчи бухгалтер) яқинда сотиб олинган дастурни ўзлаштираётганда нафақат у билан ишлаш кўникмаси, балки бухгалтерия ҳисобини юритишга доир билимлари ҳам етишмаётганлигини англаб етади. Бу ҳол ҳаракатни бошлашга – малакани оширишга ундаши зарур, буни курсларга ёзилиш йўли билан амалга ошириш мумкин. Билимингиз ошса, кўпроқ ишонч билан ишлайсиз.

«1UZ» маҳсулотлари дастурий таъминот маҳаллий бозорида нарх, сифат ва ўқитишнинг ташкил этилганлиги нисбати билан ажралиб туради. Ўзбекистон қонун ҳужжатлари асосида яратилган бухгалтерия ҳисобини юритишнинг замонавий дастурларини сотиб олсангиз, биринчи ой давомида дастурий таъминотдан фойдаланиш курсида бепул ўқиш имконини қўлга киритасиз. Ўқиш янги тизимда ишлай бошлаган ҳар қандай бухгалтер тўқнаш келиши муқаррар бўлган қатор муаммолардан сизни халос этади. Ўқиш курсида 5 кун давомида 2 соатдан машғулот ўтказилиши назарда тутилади. Бу кўп вақтингизни олмайди, бироқ дастурда ишлай бошлаш жараёнини анча енгиллаштиради.

Бугунги суҳбатимизни бошлашда тилга олинган мисолга қайтсак. Янги дастгоҳда тугмачалар бошқа жойда жойлашган бўлиши, одатий операциялар ўзгача номланиши мумкин. Унда эскисида бўлганидек самарали ишлаш, мавжуд барча имкониятларидан тўла фойдаланиш учун ўқиш зарур.

Бу жиҳатдан олганда бухгалтерия дастурлари ҳам истисно эмас. Ҳатто турли компанияларнинг «1С» ишланмалари ҳам ҳар хил бўлади.

Бошқа дастурларни билишингиз «1UZ»да ишлашингизни осонлаштириши шубҳасиз. Шунга қарамай, ўқишингиз зарур. Буни бепул амалга ошириш имконияти маблағингиз ва вақтингизни тежайди. Зеро дастурни яхши била туриб, унда сиз учун ҳаммасини автоматик равишда бажарадиган функцияси мавжудлигидан бехабар ҳолда муайян суммани ҳисоблаш учун бир қанча беҳуда амалларни бажаришингиз мумкин. Тўғри, ишлаб чиқувчи дастурдаги маълумот бериш тизимини мунтазам яхшилаб боради, осонроқ ва қулайроқ ишлаш учун юзага чиқувчи дарчалар ва маслаҳатларни қўшади. Курсда барча ҳисоб-китоблар қандай амалга оширилишини батафсил кўриб, мутахассисга ўзингизни қизиқтираётган саволни беришингиз мумкин бўлади.

«1UZ» курсида нималарни ўрганасиз? Дастурни ўзлаштириш режаси 10 та мавзуни ўз ичига олган. Улар аниқ амалий мисоллар ёрдамида дастур билан ишлашга оид барча энг муҳим жиҳатларни очиб беради. Бу ҳол дастурда ишлаш алгоритмини тушунишни жуда енгиллаштиради.

Биринчи навбатда курс дастур интерфейси билан таништиради, асосий меню, ён панелларнинг барча бандларини кўриб чиқади. Дастурда тез ишлаш учун «қайноқ тугмачаларни» ўзлаштириб оласиз. Асосийси – ахборотни қайд этиш усуллари ва маълумотномаларни тўлдиришга (ходимлар, контрагентлар, солиқлар ва ажратмалар ҳақидаги ахборот ва б.) оид ўзига хос жиҳатларни кўриб чиқасиз. Бу дастур билан ишлай бошлаган дастлабки паллада айниқса керак бўлади.

Шунингдек константаларни тўлдириш, сальдони қайд этиш, ҳужжатлар ва проводкаларни яратиш, таҳрир қилиш ва ўчириш, банк ва касса операцияларини бажариш, намунали ҳужжатлар билан ишлашни ўрганасиз. Курсда асосий воситаларни ҳисобга олишга катта эътибор берилади.

Савдо, ишлаб чиқариш ёки омбор ҳисоби билан шуғулланадиган корхоналар бухгалтериясига алоҳида мавзу бағишланган. У товарлар ҳисоби, уларнинг кирими, ҳаракати ва реализациясини кўриб чиқади.

Кадрлар ҳисоби ва иш ҳақининг ҳисоблаб ёзилиши – яна бир долзарб мавзу. Уни ўрганиш давомида фирма ходимлари билан меҳнат муносабатларига доир барча ҳужжатлар – ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқдан тортиб касаллик варақалари ҳисобварақлари ҳисобланиши ва меҳнат шартномаси бекор қилинишигача қайд этиладиган ҳужжатларни кўриб чиқасиз. Якуний машғулотда «ойни ёпиш», солиқларни ҳисоблаб ёзиш ва солиқ органлари учун ҳисобот шаклларини тузишни ўргатадилар.

Курсда ўқиб чиқиб, танланган дастур хусусиятларини ўзлаштириб оласиз, хўжалик операцияларини қайд эта оласиз, намунали бухгалтерия ҳужжатларини тез туза оласиз. Курс сизда дастурдаги стандарт бухгалтерия ҳисоботларини шакллантириш, бухгалтерия ва солиқ ҳисоботининг регламентланган шаклларини тўлдириш кўникмаларини ҳосил қилади.

Ҳатто дастурда ишлашга уриниб кўрган бўлсангиз ҳам, курсдан ўтиш сизга мавжуд билимларни тизимлаштиришда ёрдам беради. Бунинг устига, машғулотлар туфайли дастур билан ишлашнинг янги самарали усуллари ва ёндашувлари билан танишасиз, улар ишингиз унумини янада оширади. Юқори малакали амалиётчи мутахассислар дастур билан ишлашдаги муаммоларни ҳал этишда кўмак берадилар, саволларингизга жавоб берадилар, «1UZ»да бухгалтерия ҳисобини юритишнинг барча жиҳатлари ҳақида сўзлаб берадилар.

Компания офиси биносида жойлашган ўқув марказида 2 кишидан 5 кишигача бўлган кичик гуруҳларда таълим берилади. Бундан ташқари, бошқа шаҳарлардаги мижозларни ўқитиш ва кузатиб бориш учун минтақалардаги ҳамкорлар фаол изланмоқда.

Ўқиш натижасида ўз ишингизни янада тез, унумли, асосийси – самарали бажара оласиз, бухгалтерия ҳисобини тез ва осон юритасиз.

 

Анна КОМАХА.

 

Реклама ўрнида чоп этилмоқда.

Прочитано: 2121 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика