Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 22 / Фермернинг ён дафтарига

Дастурхонингизга туҳфа

Корхонамизнинг асосий фаолият тури бройлер жўжалар гўштини етиштириш ҳисобланади. Келгусида жўжаларни суяксиз ва рагу гўштига бўлиш технологик жараёнини узайтириш ҳамда ўзимизнинг ва четдан сотиб олинган маҳсулотдан қийма тайёрлашни режалаштиряпмиз. Бизда сотилаётган барча маҳсулотларнинг мувофиқлик сертификати ва гигиеник сертификати мавжуд. Маҳсулотни сотиш учун яна қандай ветеринария ҳужжатлари зарур бўлади?

Наталья Э.,

МЧЖ бухгалтери.

 

– Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар рўйхати (ВМнинг 15.08.2013 йилдаги 225-сон Қарорига 1-илова) билан қуйидаги ҳужжатлар белгиланган:

бозорлар ва савдо шохобчаларида гўшт маҳсулотлари билан савдо қилиш соҳасида:

сотилаётган маҳсулотнинг ветеринария-санитария қоидалари ва меъёрларига мувофиқлигини тасдиқловчи хулоса;

турғун савдо шохобчасининг санитария талабларига мувофиқлиги ҳақида санитария хулосаси;

чорва молларини сўйиш учун етиштириш соҳасида:

сўйиш корхонаси (пункти, майдончаси) ветеринария-санитария талабларига мувофиқлиги ҳақида ветеринария-санитария хулосаси;

чорва молларини сўйиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномаси.

Гўшт маҳсулотларини сотишда санитария ва гигиена қоидалари Савдо шохобчалари ва бозорларда гўшт маҳсулотларини сотишга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги йўриқнома (АВ томонидан 10.08.2006 йилда 1610-сон билан рўйхатдан ўтказилган, бундан кейин – Йўриқнома) билан тартибга солинган. Унинг 3-бандига мувофиқ, санитария хулосаси мавжуд бўлганда, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган жисмоний шахслар ва юридик шахслар савдо шохобчалари ва бозорларда гўшт маҳсулотлари савдоси билан шуғулланишлари мумкин. Санитария хулосасини бериш давлат санитария-эпидемиология назорати ҳудудий марказлари томонидан амалга оширилади.

Йўриқноманинг 5-бандида белгиланишича, ветеринария гувоҳномаси (ёки маълумотномаси) бўлган, гувоҳнома шаклида назарда тутилган барча маълумотлар, шу жумладан ҳайвонларнинг ўзи ва улар олиб чиқилган жойлар зарарли касалликлардан холи эканлиги тўғрисидаги маълумотлар ҳам албатта кўрсатилган соғлом уй ҳайвонларини гўшт учун сўйишга йўл қўйилади. Касалланган ва зарарли касалликларга чалинган деб гумон қилинаётган ёки оғир жароҳат, синиш, куйиш ва шикастланиш оқибатида ўлим таҳдид солаётган ҳайвонларни, агар уларнинг гўштини ветеринария-санитария экспертизаси талабларига риоя этган ҳолда одамлар истеъмолига йўл қўйиш мумкин бўлса, сўйишга рухсат этилади.

Махсус сўйиш корхоналарида ва майдончаларида чорва моллари сўйиш, чорва молларини сўйиш билан шуғулланувчи шахсларга рухсат гувоҳномалари бериш ва рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомнинг (АВ томонидан 10.08.2006 йилда ­1611-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 3-бандига мувофиқ, тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи, чорва молларини сўйиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномаларини олган жисмоний ва юридик шахслар ветеринария-санитария хулосалари мавжуд бўлганда чорва молларини сўйиш билан шуғулланишга ҳақли.

Жойлардаги давлат бошқаруви ва давлат ҳокимияти органлари томонидан расмийлаштириладиган ва бериладиган чорва молларини сўйиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, ветеринария-санитария хулосаси эса – ҳудудий давлат ветеринария бўлимлари томонидан берилади.

 

Қўлланмани «Norma Online» экспертлари тайёрладилар

Прочитано: 2071 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика