Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 22 / Фермернинг ён дафтарига

Витаминлар экспорти ҳисобини юритамиз

 

Президентнинг яқинда қабул қилинган «Янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчи ихтисослаштирилган «Ўзагроэкспорт» ташқи савдо компаниясини ташкил этиш тўғрисида» (7.04.2016 йилдаги ПҚ-2515-сон), «Мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари уюшмаси – «Ўзбекозиқовқатзахира»ни ташкил этиш тўғрисида» (8.04.2016 йилдаги ПҚ-2517-сон) ҳамда «Мева-сабзавот, картошка ва полиз маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (12.04.2016 йилдаги ПҚ-2520-сон) қарорлари агросаноат мажмуини ривожлантиришга кўмаклашиш дастурининг асоси саналади. Шу ва бошқа ҳужжатлар билан тақдим этилаётган имтиёзлар мазкур маҳсулотларни етиштирувчилар, қайта ишловчилар ва экспортчилар учун ушбу соҳанинг жозибадорлигини оширади. Таҳририятимизга мурожаатлар ҳам шундан далолат бермоқда.

 

 

Экспертларимизга шундай саволлар келиб тушмоқда:

 

етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг ҳисоби қандай юритилади;

у қандай бошланғич ҳужжатлар билан расмийлаштирилади;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти қандай ҳужжатлар билан расмийлаштирилади?

 

Бухгалтерия ҳисоби

Етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоби тайёр маҳсулотларни ҳисобга олувчи ҳисобварақларда (2800) юритилади.

Сотиш учун тайёрланган (олинган), шу жумладан қисман корхонанинг ўз эҳтиёжлари учун мўлжалланган тайёр маҳсулотнинг кирим қилиниши харажатларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар билан корреспонденцияда 2810-«Омбордаги тайёр маҳсулотлар» ҳисобварағи дебети бўйича акс эттирилади.

Қишлоқ хўжалиги корхоналари йил давомида деҳқончилик, чорвачилик ва хом ашёни қайта ишлаш маҳсулотлари ҳаракати ҳисобини бизнес-режалардан келиб чиққан ҳолда прогноз қилинаётган таннархи бўйича юритадилар. Ҳақиқатдаги ва прогноз қилинаётган таннарх ўртасидаги йил охирида аниқланган фарқ ҳисобот йили охирида маҳсулотнинг қолдиғига тааллуқли бўлган улушда маҳсулот счётига киритилади (Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлар режасини қўллаш бўйича йўриқноманинг 138-банди, АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган 21-сон БҲМСга 2-илова). Бир ой давомида тайёр маҳсулот ҳисоб нархларида (прогнозланаётган таннархда) юклаб жўнатилади ва омбор ҳисобидан чиқарилади. Ой охирида юклаб жўнатилган маҳсулотнинг якуний суммаси ҳисоб нархлари бўйича гуруҳлар кесимида ҳисобланади. Сўнгра ҳақиқатдаги ишлаб чиқариш таннархи ва унинг ҳисоб нархидан фарқланиш фоизи аниқланади.

Қулай ва аниқ-равшан кўрсатиш учун ҳисоб нархлари бўйича тайёр маҳсулот ҳисобини қўшимча ҳисобварақни (масалан, 3510-«Тайёр маҳсулотни ишлаб чиқариш» ҳисобварағини) қўллаб юритиш мумкин. 3510-ҳисобварақ дебети бўйича ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг ҳақиқатдаги ишлаб чиқариш таннархи (2010-«Асосий ишлаб чиқариш», 2310-«Ёрдамчи ишлаб чиқариш» ва бошқа ҳисобварақлар билан корреспонденцияда) акс эттирилади. 3510-ҳисобварақ кредити бўйича ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг прогноз қилинаётган таннархи (2810-«Омбордаги тайёр маҳсулотлар», 9110-«Сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи» ҳисобварақлари билан корреспонденцияда) акс эттирилади. Ойнинг биринчи санасидаги 3510-ҳисобварақ бўйича дебет ва кредит оборотларини солиштириш йўли билан ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг ҳақиқатдаги ишлаб чиқариш таннархининг прогноз қилинаётган таннархидан фарқи аниқланади.

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

21-сон БҲМС бўйича ҳисобварақлар корреспонденцияси

 

Ёзувларни тасдиқловчи ҳужжатлар

 

дебет

 

кредит

 

Тайёр маҳсулот прогноз қилинаётган таннархи бўйича омборга кирим қилинди

 

2810-«Омбордаги тайёр маҳсулотлар»

 

3510-«Тайёр маҳсулотни ишлаб чиқариш»

 

Кирим ордери, бухгалтерия
ҳисоб-китоби

 

Тайёр маҳсулотнинг ҳақиқатдаги таннархи акс эттирилди

 

3510-«Тайёр маҳсулотни ишлаб чиқариш»

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»

 

Бухгалтерия
 ҳисоб-китоби

 

Тайёр маҳсулотни сотишдан даромад акс эттирилди

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

9010-«Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар»

 

Олди-сотди шартномаси

 

Тайёр маҳсулотнинг прогноз қилинаётган таннархи ҳисобдан чиқарилди

 

9110-«Сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи»

 

2810-«Омбордаги тайёр маҳсулотлар»

 

Бухгалтерия
ҳисоб-китоби

 

Тайёр маҳсулот ҳақиқатдаги таннархининг прогноз қилинаётган таннархдан ошиш суммаси (ортиқча харажат) ҳисобдан чиқарилди

 

9110-«Сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи»

 

3510-«Тайёр маҳсулотни ишлаб чиқариш»

 

Бухгалтерия
ҳисоб-китоби

 

Прогноз қилинаётган таннархнинг ҳақиқатдаги таннархдан ошиш суммаси (тежам) ҳисобдан чиқарилди (СТОРНО)

 

9110-«Сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи»

 

3510-«Тайёр маҳсулотни ишлаб чиқариш»

 

Бухгалтерия
ҳисоб-китоби

 

 

 

Ҳужжатларни расмийлаштирамиз

Етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг омборга топширилиши қабул қилиш-топшириш юкхати, тайёр маҳсулотларни қабул қилиш далолатномаси, у топширилганлиги қайдномаси билан расмийлаштирилади. Ушбу ҳужжатларда маҳсулотнинг номи (агар бўлса, номенклатура рақами), омборга топширилаётган миқдори, ҳисоб нархи (прогноз қилинаётган таннархи) ва умумий суммаси албатта кўрсатилиши керак. Қабул қилиш-топшириш юкхатини масъул шахслар – топширувчи ва қабул қилувчи имзолайди.

Омборларда тайёр маҳсулотлар ҳисоби омбор ҳисоби карточкаларида (материалларни ҳисобга олганга ўхшаш тарзда) юритилади. Ой охирида карточкаларда чиқарилган қолдиқларни омбор мудири тайёр маҳсулотларнинг қолдиқлари дафтарига кўчириб ўтказади. Маҳсулотларнинг кирим ва чиқим ҳужжатлари ҳужжатларни топшириш реестрлари билан бирга бухгалтерияга келиб тушади.

Улар асосида бухгалтерияда тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқариш қайдномаси тузилади. Унда бир бирликдаги ва жами маҳсулот номи, ҳисоб нархи (прогноз қилинаётган таннархи) кўрсатилади. Ой охирида калькуляциялар тузилганидан кейин қайдномада жами маҳсулотнинг ҳақиқатдаги таннархи қайд этилади ҳамда ҳақиқатдаги таннархи билан ҳисоб нархлари бўйича қиймати ўртасидаги фарқ аниқланади. Маҳсулот харидорларга юкхат ва ҳисобварақ-фактура асосида юклаб жўнатилади (берилади).

 

Экспорт қиламиз

Маҳсулот «Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ олиб чиқилади.

Товарлар экспорти деб, агар қонунчиликда ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, товарларни уларни қайтариб олиб кириш мажбуриятисиз ЎзР божхона ҳудудидан олиб чиқиш ҳисобланади. У консигнация шартида амалга оширилиши мумкин, яъни товар ЎзР ҳудудидан ташқарида жойлашган омборларда сотиш мақсадида олиб чиқилади.

Маҳсулотларни экспорт қилаётган корхона бир қанча омиллар ва шартларни ҳисобга олиши зарур. Уларнинг асосийларига эътибор қаратамиз.

Ташқи иқтисодий фаолият ташқи иқтисодий битим томонлари ўртасида тузиладиган контрактлар асосида амалга оширилади. Ташқи иқтисодий контракт ҳам маҳаллий фирмалар ўртасидаги шартномалар сингари тузилади. Бироқ у умумқабул қилинган халқаро савдо қоидалари, миллий қонунчилик ва меъёрий ҳужжатлар қоидалари ҳамда ЎзР бошқа давлатлар ва халқаро ташкилотлар олдида қабул қилган мажбуриятлар сабабли юзага келган ўз хусусиятларига эга.

Ташқи савдо контрактини тузишда* унинг қуйидаги шартларига эътибор бериш лозим:

«Контрактнинг мавзуси» бўлимида товарнинг номи билан биргаликда унинг тавсифи ҳамда миқдори ва сифати бўйича ассортименти кўрсатилади. Шунингдек, ТИФ ТН бўйича товарнинг кодига ҳавола бериш ҳам зарур. Контрактда халқаро стандартларга ёки ишлаб чиқарувчи мамлакат стандартларига жавоб берувчи мувофиқлик сертификати ва сифат сертификати мавжудлиги ҳақидаги талаб бўлиши шарт;

етказиб беришнинг базис шартлари «Инкотермс» халқаро қоидалари бўйича аниқланади: товарни етказиб бериш бўйича томонларнинг мажбуриятлари ва харажатларни тақсимлаш, уни харидорга бериш тартиби ва жойи, товарни олиб кириш-олиб чиқиш бўйича расмиятчиликларни бажариш, уни суғурталаш, товарнинг тасодифий йўқолиши ёки шикастланиши таваккалчилигининг сотувчидан харидорга ўтиши;

товарни етказиб бериш муддати вақт даврини англатади, бу давр мобайнида товар (ёки унинг туркуми) сотувчи томонидан кўрсатилган жойга етказиб берилиши керак;

товар бирлиги нархи, уни қайд этиш усули (қатъий, сирғанувчан ёки сузувчи) ва хорижий валютада кўрсатиладиган контрактнинг умумий суммаси;

тўлов шартларида валюта, тўлов шакли ва муддати белгиланади. Агар тўлов валютаси контракт валютасидан фарқ қилса, у ҳолда валютани қайта ҳисоблаб чиқиш курси ва ушбу курсни аниқлаш манбаи кўрсатилади;

ўрам ташиш чоғида юкнинг физик жиҳатдан сақланишини таъминлаши керак. Агар товарнинг турига кўра ўрам (идиш) бўлиши зарур бўлса, контрактда унинг тури, ҳажмлари ва сифати кўрсатилади. Агар ўрам (идиш) сотувчига қайтарилиши назарда тутилган бўлса, унинг тартиби ва шартлари (кимнинг ҳисобига, қайси муддатларда ва б.) кўрсатилади;

товар маркировкаси контракт рақами, жўнатувчи (сотувчи), олувчи (харидор) номи, брутто ва нетто оғирлиги, ўлчамлари, жойлар сони, келиб чиқиш мамлакати, жойнинг тепа-пасти, намликдан сақланиши ва бошқаларни ўз ичига олади;

етказиб берилган товар сифати ва (ёки) миқдори, оғирлиги контракт шартларига мувофиқ келмаганлиги муносабати билан даъво тақдим этиш тартиби: даъвони тақдим этиш, кўриб чиқиш ва жавобни юбориш муддатлари, шунингдек даъволарни қаноатлантириш усуллари;

сотувчининг кафолат мажбуриятлари – кафолатлар ҳажми ва муддатлари;

санкциялар – контракт мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги учун тўланадиган пеня ва (ёки) жарималар;

форс-мажор – юзага келиши билан томонлар контракт мажбуриятларини бажаришдан озод этилиши мумкин бўлган енгиб бўлмайдиган ҳолатлар;

арбитраж – томонлар ўртасида юзага келиши мумкин бўлган ва икки тарафлама асосда тартибга солина олмайдиган низоларни ҳал этиш тартиби (кўриб чиқиш жойи ва орган);

контракт тили – у ўзбек ёки рус тилида баён этилиши мумкин. Агар у бошқа тилда тузилган бўлса, контракт давлат тилига ёки рус тилига таржима қилиниши ва нотариал тасдиқланиши керак.

Ташқи иқтисодий контрактлар 416-сон Низомга 1-иловада кўрсатилган схема бўйича ҳисобга қўйилади.

 

ТАШҚИ САВДО ОПЕРАЦИЯЛАРИ УСТИДАН МОНИТОРИНГ ОЛИБ БОРИШ СХЕМАСИ

 

Босқичлар

 

 

 

Субъектлар

 

 

Тадбирлар

 

 

Бажариш

муддатлари

 

 

 

 

 

 

 

 

1-босқич

 

 

 

Хўжалик юритувчи субъект, ТИАИСВ

 

 

Қуйидаги импорт контрактларни ТИАИСВда экспертизадан ўтказиш:

1) давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган импорт контрактлар;

2) Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ёки унинг кафолати остида жалб этилган кредитлар (қарзлар) ҳисобига молиялаштириладиган импорт контрактлар;

3) устав капиталида давлатнинг улуши 50 фоиздан ортиқни ташкил этадиган ва ўз валюта ресурслари билан таъминланмаган хўжалик субъектлари томонидан тузиладиган импорт контрактлар

 

10 кун муддатда

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2-босқич

 

 

 

Хўжалик юритувчи субъект

 

 

Ташқи савдо контрактлари бўйича маълумотларни (умумий ахборот) Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига (ТСОЯЭАТ) киритиш

 

 

контракт тузилгандан (ёки ТИАИСВ экспертизаси ўтказилгандан) кейин

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

3-босқич

 

 

 

Ваколатли банклар

 

 

1. Контракт бўйича маълумотларни (маблағларнинг ҳаракати тўғрисида ахборот) ТСОЯЭАТга киритиш.

2. Мониторинг олиб бориш

 

ҳисоб-китобларни амалга оширишда;

доимо

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Давлат божхона қўмитаси органлари

 

 

1. Контракт бўйича маълумотларни (товарлар келиб тушиши тўғрисидаги ахборотни) ТСОЯЭАТга киритиш.

 

2. Мониторинг олиб бориш.

 

3. Божхона ва валюта қонунчилиги, ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби бузилиши ҳолатлари аниқланганда ахборотни солиқ органларига тақдим этиш

 

товар келиб тушганда ёки юклаб жўнатилганда;

доимо;

 

ҳолатлар аниқланганда

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

4-босқич

 

 

 

Давлат божхона қўмитаси

 

 

Мониторинг олиб бориш

 

 

доимо

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Марказий банк

 

 

Мониторинг олиб бориш

 

 

доимо

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ташқи савдо операцияларига оид ҳужжатларни қуйидаги асосий гуруҳларга бўлиш мумкин:

товарга илова қилинувчи ҳужжатлар: транспорт, техник ҳужжатлар, омбор ҳужжатлари, бошқа товарга илова қилинувчи ҳужжатлар (товар сифати ҳақида сертификат, ўрам варақаси, комплектлаш қайдномаси, юклаб жўнатиш спецификацияси, суғурта полиси ва б.);

тижорат ҳужжатлари: тижорат счёти (инвойс), ҳисоб-китоб спецификацияси, вексель ва б.;

божхона ҳужжатлари: божхона юк декларацияси (БЮД), божхона қиймати декларацияси (БҚД), божхона қиймати ва божхона тўловларини тузатиш шакли (БҚТ), товарнинг келиб чиқиши ҳақида сертификат, сақлашга бериш далолатномаси ва б.;

бошқа ҳужжатлар: ташувчи томонидан тайинланган пунктда юкни олувчига беришда юкнинг камомади, бузилиши ёки шикастланиши далилини тасдиқлаш мақсадида тузиладиган тижорат ҳужжати ва бошқа ҳужжатлар.

Экспортчилар муайян предметлар ва маҳсулотлар экспорти тақиқланганлигини ҳисобга олишлари зарур. Уларнинг рўйхати Президентнинг 10.10.1997 йилдаги ПФ-1871-сон Фармонига 4-иловада келтирилган. Унга кўра, дон: буғдой, жавдар, арпа, сули, гуруч, маккажўхори, гречкани экспорт қилиш ман этилади.

Муайян товарлар экспорти фақат уларни олиб чиқишга рухсатнома (лицензия) мавжуд бўлганда амалга оширилиши мумкин. Зарурий рухсат этиш хусусиятига эга бўлган ҳужжатлар рўйхати уларни беришга ваколатли органлар кўрсатилган ҳолда ВМнинг 15.08.2013 йилдаги 225-сон Қарорига 1-иловада келтирилган. Масалан, Рўйхатнинг III бўлими 32-бандида назарда тутилишича, уруғлар, ўсимликлар ва ўсимлик маҳсулотларини экспорт қилиш учун Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан бериладиган фитосанитария сертификатини расмийлаштириш зарур.

 

Қўлланмани «Norma Online» экспертлари тайёрладилар

 


*Контракт мазмунига қўйиладиган талаблар қуйидаги ҳужжатларда қайд этилган:

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида Ўзбекистон Республикаси хўжалик субъектлари томонидан тузиладиган экспорт контрактлари (шартнома ва битимлар)ни рўйхатга олиш ва импорт контрактлари (шартнома ва битимлар)ни экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг (АВ томонидан 3.07.2006 йилда 1588-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 3-параграфида;

Ташқи савдо операциялари устидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисида низомнинг (ВМнинг 30.09.2003 йилдаги ­416-сон Қарорига 1-илова, бундан кейин – 416-сон Низом) II бўлимида.

Прочитано: 2258 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика