Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 22 / Божхона

10 кунда олиб келинади

 

Юкларни автотранспортда охирги божхона постигача етказиш муддатлари ўзгардими?

Валерий Р.,

хусусий тадбиркор.

 

– Янги Божхона кодексининг ­218-моддасига мувофиқ, божхона назорати остида ташиладиган товарлар ва (ёки) транспорт воситалари жўнатувчи божхона органи белгилаган муддатларда ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган йўналишлар бўйича ташувчи томонидан етказиб берилиши ва товар келиб тушадиган божхона органига тақдим этилиши шарт. Бунда улар табиий эскириш ёки нормал ташиш ва сақлаш шароитларида камайиш оқибатидаги ўзгаришларни истисно этганда, ўзгармас ҳолатда қолиши ҳамда ташишдан бошқа бирор мақсадда фойдаланилмаслиги лозим. Товар келиб тушадиган божхона органига товарларни етказиб беришнинг энг кўп муддати қуйидаги ҳисоб-китоб билан белгиланадиган муддатдан ошмаслиги керак:

ҳаво транспорти учун – 3 календарь кундан;

автомобиль ва сув транспорти учун – 10 календарь кундан;

темир йўл транспорти учун – 2 000 км учун 30 календарь кундан (БКнинг 218-моддаси 4-қисми).

Божхона назорати остида ташилаётган товарлар учун етказиб бериш муддати ташувчининг аризасидан, товарларни ташишнинг одатий муддатидан, транспорт воситасининг тури ва имкониятларидан, аризачи томонидан белгиланган ҳаракат йўналиши ва бошқа ташиш шартларидан келиб чиққан ҳолда жўнатувчи божхона органи томонидан белгиланади. Божхона назорати остида турган товарлар ва (ёки) транспорт воситалари уларни қабул қилган ташувчининг жавобгарлиги остида ташилади.

Товар келиб тушадиган божхона органига топширилиши лозим бўлган ҳужжатлар қайси товарларга ва (ёки) транспорт воситаларига тегишли бўлса, ўша товарлар ва (ёки) транспорт воситалари билан бир хил тартибда етказиб берилади ва тақдим қилинади.

 

Диққат! Ваколатли шахснинг ёки ташувчининг асосланган сўровига кўра оралиқ божхона органи товарларни товар келиб тушадиган божхона органига етказиб беришнинг дастлаб белгиланган муддатини узайтиради.

Автомобиль транспортида ташилаётганда божхона назорати остида турган товарларни ҳамда божхона назорати остида турмаган бошқа товарларни битта транспорт воситасига жойлаштиришга йўл қўйилмайди.

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

Прочитано: 1844 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика