Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 22 / Божхона

Мева-сабзавот экспортига кенг йўл

 

Тошкент вилоятининг Янгийўл, Қибрай, Зангиота туманлари ҳокимиятида Президентимизнинг «Янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчи ихтисослаштирилган «Ўзагроэкспорт» ташқи савдо компаниясини ташкил этиш тўғрисида»ги (7.04.2016 йилдаги ПҚ-2515-сон) ва «Мева-сабзавот, картошка ва полиз маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (12.04.2016 йилдаги ПҚ-2520-сон) қарорлари ижросини таъминлаш ҳамда 2016 йилда Тошкент вилояти ҳудудида мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кўпайтириш ҳамда экспорт қилиш ишларини тизимли ташкил этиш масалаларига бағишланган семинарлар бўлиб ўтди.

 

Фермер хўжаликлари, агрофирма ва қайта ишлаш корхоналари раҳбарлари учун ташкил этилган семинарларда Давлат божхона қўмитаси, «Ўзагроэкспорт» ихтисослаштирилган ташқи савдо компанияси, ТИФ Миллий банки, Фермерлар кенгаши, Савдо-саноат палатаси, Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси мутахассислари иштирок этишди.

Деҳқон бой бўлса, юрт обод, халқимиз турмуши тўкин-сочин бўлади. Шу мақсадда ҳудудларда етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини нест-нобуд қилмай экспортга чиқаришда фермер хўжаликлари, агрофирмалар ва қайта ишлаш корхоналари раҳбарларига кўмаклашиш, экспортга доир ҳужжатларни тайёрлаш ва божхона расмийлаштирувини амалга оширишда амалий ёрдам бериш давлат идоралари олдида турган вазифалардан ҳисобланади.

Жойларда ана шу масалаларни ҳал этиш ва қисқа муддатларда ҳужжатларни расмийлаштиришни тизимли ташкил қилиш учун Тошкент вилояти ҳокимлигида қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси, «Ўзагроэкспорт» компанияси, божхона, банк вакилларидан иборат вилоят Мониторинг штаби ташкил этилди. Экспортёрлар ушбу штабга тўғридан-тўғри ёки ишонч телефони орқали мурожаат қилиб, ўзларини қизиқтирган саволларга тегишли жавоблар олишлари мумкин.

Тадбирларда ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари ўзларини қизиқтирган барча саволларга мутахассислардан батафсил жавоблар олишди.

 

Тошкент вилояти
божхона бошқармаси Ахборот хизмати.

Прочитано: 2343 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика