Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 22 / Солиқ солиш

Имтиёзни балансдан ташқарида қайд этинг

 

Корхона Президентнинг 28.01.2009 йилдаги ПҚ-1050-сон Қарорига ­2-иловада назарда тутилган рўйхатга кирувчи ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқаради. У импорт контракти бўйича материаллар (трикотаж буюмлар учун кнопкалар ва тикув машиналари учун эҳтиёт қисмлар (игналар) сотиб олди. Божхона органлари кнопкалар қийматига ҚҚС бўйича имтиёзни қўлладилар, эҳтиёт қисмлар бўйича эса қўлламадилар. ҚҚС бўйича имтиёзни бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш керак?

Э.Абдурасулов,

ХК бош бухгалтери.

 

 

– Президентнинг 28.01.2009 йилдаги ПҚ-1050-сон Қарорига ҳамда Ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар томонидан солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга (АВ томонидан 31.03.2009 йилда 1932-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ, 2018 йил 1 январгача бўлган даврда ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналарга* қуйидаги кўринишдаги солиқ ва божхона имтиёзлари ва преференциялар берилган:

● фойда солиғи ва мол-мулк солиғи, микрофирма ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови, Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод этиш;

● Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича импорт қилинадиган, ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар, республикада ишлаб чиқарилмайдиган хом ашё ва материаллар учун божхона тўловлари тўлашдан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этиш;

● Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатга киритилмаган, ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ўзи учун ишлаб чиқаришда зарур бўлган хом ашё, материаллар ва фурнитураларни импорт қилишда божхона декларацияси қабул қилинган кундан бошлаб, божхона тўловларини тўлашни (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) 60 кунгача бўлган муддатга кечиктириш.

Бундан ташқари, солиқ имтиёзлари (ПҚ-1050-сон Қарорнинг 4-банди) берилиши муносабати билан бўшаб қоладиган маблағлар янги ишлаб чиқаришларни ташкил қилишга, шунингдек фаолият кўрсатаётган ишлаб чиқаришларни модернизациялашга, реконструкция қилишга, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашга, ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқариш учун зарур бўлган хом ашё ва материалларни сотиб олишга, киритилган инвестицияларни, шу жумладан, кредитларни қоплашга йўналтирилиши белгиланган. Айни ушбу имтиёзлар бухгалтерия ҳисобида мақсадли имтиёзлар сифатида 8840-«Мақсадли фойдаланадиган солиқ имтиёзлари» ҳисобварағи кредити бўйича акс эттирилади. Улар ҳисобининг юритилиши Юридик шахсларга солиқлар, божхона ва мажбурий тўловларни бюджетга тўлаш бўйича берилган имтиёзларни расмийлаштириш ва бухгалтерлик ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низом (АВ томонидан 2.04.2005 йилда 1463-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан белгиланган.

Саволингиз божхона имтиёзлари хусусида эканлиги боис улар бўшайдиган маблағларни мақсадли йўналтириш шартисиз тақдим этилган, тегишинча, бухгалтерия ҳисобида ҳисоблаб ёзилмайди ва сотиб олинган мол-мулк ёки ТМЗ қийматига киритилмайди. Материалнинг етказиб берилиши акс эттирилган биринчи БЮД бўйича ҚҚСга доир имтиёзни олиб, корхона имтиёз суммасини бухгалтерия ҳисобининг баланс ҳисобварақларида акс эттирмаслиги керак, бироқ уни «Вақтинчалик солиқ ва божхона имтиёзлари» балансдан ташқари ҳисобварағида акс эттириши керак.

Шуни қайд этиш лозимки, ПҚ-1050-сон Қарор билан божхона имтиёзларини тақдим этиш шартлари белгиланган:

биринчидан, корхона Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, импорт қилинадиган асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар учун божхона тўловларидан озод этилади;

иккинчидан, Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича олиб кириладиган, ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган хом ашё ва материаллар божхона тўловларини тўлашдан озод этилади.

Юқорида баён этилганлардан келиб чиқилса, ПҚ-1050-сон Қарорда белгиланган барча божхона имтиёзлари бўшайдиган маблағларни мақсадли йўналтириш шартисиз тақдим этилади. Сиз БЮДда ҳисоблаб ёзилган, тўланмаган ҚҚС суммасини баланс ҳисобварақларида акс эттирмаслигингиз керак. У фақат имтиёзли давр мобайнида балансдан ташқарида ҳисобга олинади.

 

Гўзал ИСЛОМОВА,

«Norma Online» МЧЖнинг бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш масалалари бўйича бўлим бошлиғи.

 

*Улар жумласига сотув умумий ҳажмида ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқаришдан тушум улуши ҳисобот даври якунлари бўйича камида 60%ни ташкил этадиган корхоналар киради.

Прочитано: 2021 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика