Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 22 / Солиқ солиш

Дивидендларни унутиб, фойда олинг

 

Ювувчи воситаларни ишлаб чиқарувчи кичик корхонамиз Президентнинг ­ПҚ-1050-сон Қарорига мувофиқ ЯСТ бўйича имтиёзга эга.

2014 йилда унинг мулкчилик шакли ва юридик мақоми ўзгарди: МЧЖ ХКга айлантирилди. Қайта ташкил этишда МЧЖнинг тақсимланмаган фойдаси тақсимланди ва муассисларга дивидендлар тўланди. Хусусий корхона мулкдорига айланган иштирокчига тўланиши керак бўлган фойданинг бир қисми тўланмади. Қайта ташкил этишдан сўнг у ўзига ҳисобланган, бироқ тўланмаган дивидендлар тақсимланмаган фойда таркибида ХК тасарруфида қолади деган қарорга келди. Айни пайтда муассис ушбу дивидендларни олмоқчи.

МЧЖ ХК шаклида қайта ташкил этилгунча тўланмаган дивидендлар суммасига 10%лик ставкада солиқ солиниши керакми?

Н.Пак,

ХК бош бухгалтери.

 

– Саволингизга жавоб беришда масъулияти чекланган жамият (МЧЖ) фойдасини тақсимлаш ҳақидаги қарор муассисларнинг тегишли баённомасида қайд этилган, унга асосан МЧЖ бухгалтери дивидендларни ҳисоблаб ёзиш бўйича бухгалтерия проводкаларини акс эттирган ҳолатдан келиб чиқамиз. Бу вазиятда дивидендлардан фойда солиғи, агар у тўланмаган бўлса, бюджетга киритилиши керак, чунки улар МЧЖ фаолият юритган даврда ҳисоблаб ёзилган. Дивидендлар ХК тасарруфида қолдирилиши тўғрисида қарор қабул қилинишидан кечиктирмай дивидендлардан солиқ ушлаб қолиниши ва тўланиши лозим.

Фуқаролик кодексининг 50-моддаси ва «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг 54-моддасида белгиланишича, жамият бошқа турдаги юридик шахсга айлантирилганида, қайта ташкил этилган жамиятнинг ҳуқуқ ва бурчлари топшириш ҳужжатига мувофиқ янгидан вужудга келган юридик шахсга ўтади.

Солиқ кодексининг 51-моддасига мувофиқ, қайта ташкил этилган юридик шахснинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш бўйича солиқ мажбуриятини бажариш, қайта ташкил этиш тугаллангунига қадар ҳуқуқий ворисга қайта ташкил этилаётган юридик шахс солиқ мажбуриятларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги фактлари ва (ёки) ҳолатлари маълум бўлганлиги ёхуд маълум бўлмаганлигидан қатъи назар, унинг ҳуқуқий вориси зиммасига юклатилади. Юридик шахснинг қайта ташкил этилиши унинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш бўйича солиқ мажбуриятларининг бажарилиши муддатларини шу юридик шахснинг ҳуқуқий вориси учун ўзгартирмайди.

Агар дивидендлар ХК тасарруфида қолса, корхона улар ХК тасарруфида қолдирилиши тўғрисидаги мулкдорнинг қарори қабул қилинган санада улар бўйича қарзни кредиторлик қарзини ҳисобдан чиқаришдан даромадларга киритиб, ҳисобдан чиқариши керак (Солиқ кодексининг 136-моддаси).

ЯСТ тўловчиларнинг мазкур даромадларига асосий фаолият тури учун белгиланган ставкаларда бошқа даромадлар таркибида солиқ солинади. Умумбелгиланган солиқларни тўловчиларда улар фойда солиғини ҳисоблашда жами даромадга киритилади.

Бироқ корхонангиз Президентнинг 28.01.2009 йилдаги ПҚ-1050-сон Қарорига 2-иловада назарда тутилган ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлса, унинг даромадлари, шу жумладан бошқа фаолият турлари бўйича олинган даромадлари ва бошқа даромадларига солиқ солинмайди.

Кейинчалик дивидендларни эмас, балки ХК фойдасини тақсимлашда мулкдорнинг даромадларига солиқ солинмайди (Солиқ кодексининг 179-моддаси 6-банди).

 

Лилия ХИСМАТОВА,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2211 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика