Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 22 / Солиқ солиш

Корхона ишлаб чиқариш хонасини сотиб олганда...

 

ЯСТ тўловчи кичик ишлаб чиқариш корхонаси (ХХТУТ коди – 17210) 2015 йил сентябрда ишлаб чиқариш мақсадида хона сотиб олди. Олди-сотди шартномаси нотариал тартибда расмийлаштирилган. Сотувчи қабул қилиш-топшириш далолатномаси ва ҳисобварақ-фактурани 2015 йил декабрда ёзиб берган.

Корхонанинг бино ёки хонани сотиб олишини нотариал тасдиқлашсиз расмийлаштириш мумкинми?

Асосий воситаларни балансга қайси санада кирим қилиш керак – шартнома нотариусда расмийлаштирилган пайтдами ёки қабул қилиш-топшириш далолатномаси имзолангандан кейинми?

Ер солиғининг 3 бараварини ҳисобга олган ҳолда ягона солиқ тўловининг энг кам миқдорини ҳисоблашда сотиб олинган бинони қачон ҳисобга олиш лозим?

Газетхон.

 

Нотариуссиз расмийлаштириш мумкин

Нотурар жой биносининг олди-сотди шартномасини расмийлаштириш учун нотариал тасдиқлаш талаб этилмайди (ФКнинг 110-моддаси; АВ томонидан 30.03.2010 йилда 2090-сон билан рўйхатдан ўтказилган Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 48-банди).

Бироқ кўчмас мулкни сотиш шартномасига биноан кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқининг сотиб олувчига ўтганлиги давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим (ФКнинг 481-моддаси). Кўчмас мол-мулкка бўлган ҳуқуқларни ва у ҳақда тузиладиган битимларни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган* ҳуқуқ эгасининг илтимосига кўра амалга оширилган рўйхатдан ўтказишни рўйхатдан ўтказилган ҳуқуқ ёки битим тўғрисида ҳужжат бериш ёхуд рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатга устхат ёзиш йўли билан тасдиқлаши шарт (ФКнинг 84-моддаси).

Юридик ва жисмоний шахсларнинг кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлари ушбу ҳуқуқлар Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ва у ҳақда тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида низомга (ВМнинг 7.01.2014 йилдаги 1-сон Қарорига 1-илова) мувофиқ давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин кучга киради. Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилмасдан амалга оширилган кўчмас мулк билан боғлиқ битимлар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади (Низомнинг 3-банди).

 

Рўйхатдан ўтказдингизми? – Балансда қайд этинг

ФКнинг 185-моддасига мувофиқ, шартнома асосида мол-мулк олувчида мулк ҳуқуқи, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ашё топширилган пайтдан бошлаб вужудга келади. Агар мол-мулкни бошқа шахсга бериш ҳақидаги шартнома давлат рўйхатидан ўтказилиши ёки нотариал тасдиқланиши керак бўлса, мол-мулкни олувчида мулк ҳуқуқи шартнома рўйхатдан ўтказилган ёки тасдиқланган пайтдан бошлаб, шартномани ҳам нотариал тасдиқлаш, ҳам давлат рўйхатидан ўтказиш зарур бўлганида эса – рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади.

Сизнинг ҳолатда бинонинг олди-сотди шартномаси фақат давлат рўйхатидан ўтказилиши керак. Бинобарин, корхонангизда сотиб олинган бинога мулк ҳуқуқи шартнома давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб юзага келади. Хонани балансда қайд этишда айни шу санадан келиб чиқиш лозим.

 

Кейинги ойдан энг кам ЯСТни ҳисоблайсиз

Бино, иншоот ёки бошқа кўчмас мол-мулкка нисбатан мулк ҳуқуқи, хўжалик юритиш ҳуқуқи ёки уларни оператив бошқариш ҳуқуқи бошқа шахсга ўтган тақдирда, ана шу объектлар билан биргаликда мазкур объектлар жойлашган ҳамда улардан фойдаланиш учун зарур бўлган ер участкасига эгалик қилиш ва ундан доимий фойдаланиш ҳуқуқи ҳам ўтади (Ер кодексининг 22-моддаси).

Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг (АВ томонидан 3.03.2011 йилда 2203-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 3-бандига мувофиқ, ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисоблаб чиқаришда юридик шахслар томонидан мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ҳуқуқи, фойдаланиш ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида фойдаланиладиган ер участкалари ҳисобга олинади, бундан қуйидагилар мустасно:

Солиқ кодекси 280-моддасининг 2-қисмига мувофиқ солиқ солиш объекти сифатида қаралмайдиган ер участкалари;

Солиқ кодекси 282-моддасининг ­2-қисмига мувофиқ солиқ солинмайдиган ер участкалари.

Қайси ер участкаларига бўлган мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ҳуқуқи, фойдаланиш ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи йил мобайнида солиқ тўловчига ўтган бўлса, ўша ер участкалари ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисоблаб чиқаришда ер участкаларига тегишли ҳуқуқ вужудга келганидан кейинги ойдан эътиборан ҳисобга олинади. Бунда юридик шахслар ҳисобот даври учун ЯСТ ҳисоб-китобини тақдим этиш муддатларидан кечиктирмай солиқ бўйича ҳисобга қўйилган жойдаги солиқ органларига Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдорининг аниқлаштирилган Маълумотнома-ҳисоб-китобини тақдим этадилар (2203-сон Низомнинг 5-банди).

 

Ирина АХМЕТОВА,

«Norma Online» эксперти.

 


*Кўчмас мол-мулкка бўлган ҳуқуқларни ва у ҳақда тузиладиган битимларни давлат рўйхатидан ўтказишни Давергеодезкадастрқўмнинг туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналари амалга оширадилар.

Прочитано: 2270 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика