Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 22 / Солиқ солиш

Моддий ёрдам суммаси чекланмаган

 

Ташкилот ходимининг соғлиғини яхшилашга қанча моддий ёрдам суммасини бериши мумкин?

Л.Саидова,

МЧЖ директори.

 

– Корхона кўрсатадиган моддий ёрдам суммаси унинг имкониятларига боғлиқ. Ҳеч бир қонун ҳужжатида тўлаш мажбурияти ҳам, унинг миқдори ҳам белгиланмаган. Унинг миқдори муайян хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий аҳволига қараб белгиланади. Агар унда маблағ бўлса, корхона раҳбари (ёки махсус комиссия) ходимнинг тегишли аризаси асосида моддий ёрдам тўлаш ҳақида қарор қабул қилади ва буни буйруқ билан расмийлаштиради.

Бироқ солиқ солишда моддий ёрдам кўрсатиш мақсади ва унинг миқдорлари муҳим аҳамиятга эга. 2016 йил 1 январдан бошлаб шахсий тусдаги воқеалар (бола туғилиши, ходим ёки унинг фарзандлари никоҳдан ўтиши бундан мустасно) муносабати билан тўланадиган моддий ёрдам рағбатлантириш хусусиятига эга тўловларга киради (31.12.2015 йилдаги ЎРҚ-398-сон Қонун таҳриридаги Солиқ кодексининг 173-моддаси 4-банди). Мазкур тўловларга белгиланган тартибда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадаллари солинади. Солиқ кодексининг 179-моддаси 1-банди билан берилган имтиёз рағбатлантириш хусусиятига эга тўловларга кирувчи моддий ёрдамга нисбатан қўлланмайди.

Бироқ корхона ходимга амбулатория ва (ёки) стационар тиббий хизмат кўрсатилганлиги (даволаш) учун ҳақ тўлаши мумкин. Бу ҳолда иш берувчи тўлаган суммалар меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга кирмаслиги сабабли ходим учун Солиқ кодексининг 177-моддасида назарда тутилган, ЯИТ ва суғурта бадаллари солинмайдиган моддий наф тарзидаги даромад ҳисобланади.

Корхона ходимларнинг даволаниши учун тўлайдиган суммаларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинмайди (Солиқ кодексининг 179-моддаси 3-банди). Шуни қайд этиш лозимки, мазкур имтиёз қуйидаги ҳолларда қўлланади:

корхона томонидан ходимларни даволаганлик ва (ёки) уларга тиббий хизмат кўрсатганлик учун соғлиқни сақлаш ташкилотларига нақд пулсиз ҳақ тўланган тақдирда;

соғлиқни сақлаш ташкилотлари томонидан ёзиб берилган ҳужжатлар асосида ушбу мақсадлар учун мўлжалланган нақд пул маблағлари бевосита ходимга, ходим йўқлигида, унинг оила аъзоларига, ота-оналарига берилган ёки мазкур мақсадлар учун мўлжалланган маблағлар ходимнинг банкдаги ҳисобварағига киритилган тақдирда.

 

Замира ЖЎРАЕВА,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 3400 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика