Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 22 / Солиқ солиш

Битта фаолиятга имтиёз берилганда ЯСТ ҳисоби

 

Солиқ ҳисоботи шаклларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги янги қарорни ўрганиб чиқаётганда Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобига 4-иловага 1-изоҳнинг 4-банди эътиборимни тортди. Унда ЯСТдан озод этилган фаолият тури мавжуд бўлганда, фаолият турлари бўйича тушумнинг салмоғи қайта ҳисобланиши қайд этилган. Корхонамизда шундай фаолият тури (Президентнинг 10.05.2012 йилдаги ПҚ-1754-сон Қарори билан ЯСТдан озод қилинган хизматлар) мавжуд. Қайта ҳисоб-китобни қандай қилиб ва қандай ҳолларда амалга ошириш кераклигини тушунтириб берсангиз.

Улуғбек М.,

ХК бош бухгалтери.

 

– МВ ва ДСҚнинг «Солиқ ҳисоботининг шаклларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарорига (АВ томонидан 21.04.2016 йилда 2439-3-сон билан рўйхатдан ўтказилди, 25.04.2016 йилда кучга кирди, бундан кейин – 2439-3-сон Қарор) мувофиқ, солиқ ҳисоботининг айрим шаклларига ўзгартиришлар киритилди. Ўзгартиришлар ЯСТ бўйича ҳисоботга ҳам тааллуқли бўлди (МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига 13-илова). Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китоби ва унга 4, 5-иловалар янги таҳрирда баён этилди, бошқа иловаларга тузатишлар киритилди.

Ҳисоб-китобга «Солиқ солинадиган ялпи тушумнинг камайтирилиши» 4-иловасига 1-изоҳнинг сизни қизиқтираётган 4-бандида кўп профилли корхоналарда Солиқ кодексининг ­356-моддаси 3-қисми билан, яъни:

маблағларнинг инвестицияларга йўналтирилиши (янги технологик асбоб-ускуналар олишга, сифатни бошқариш тизимларини жорий этишга, маҳсулотларнинг халқаро стандартларга мувофиқлигини сертификатлаштиришдан ўтказишга, лаборатория тестлари ва синовларини ўтказиш учун комплекслар олишга);

ёш оилалар жумласидан бўлган ходимларга ипотека кредитлари бўйича бадаллар тўлаш ва (ёки) мулк қилиб уй-жой олишга маблағлар суммаси текин йўналтирилиши муносабати билан берилган имтиёзларни қўллашда фаолият турлари бўйича солиқ солинадиган ялпи тушумни камайтириш суммасини тақсимлаш ҳақида тушунтириш берилади.

Илгари 1-изоҳнинг 4-бандида ушбу 2 ҳолатда камайтириш суммаларини ЯСТ ҳисоб-китобида ҳар бир фаолият тури устунида Ҳисоб-китобнинг 020-сатрига мувофиқ унинг салмоғидан келиб чиқиб, яъни реализациянинг умумий ҳажмида ҳар бир фаолият туридан тушум улушига мутаносиб равишда кўрсатиш кераклиги қайд этилар эди. 2439-3-сон Қарор билан ушбу изоҳга фаолият турларидан биттаси бўйича ЯСТ тўлашдан озод этиш назарда тутилган корхоналар учун қўшимча киритилди. Улар имтиёзли фаолият тури бўйича тушумни ҳисобга олмасдан қайта ҳисобланган товарлар реализациясидан умумий тушум улушида айрим фаолият турларидан олинган тушум салмоғидан келиб чиқиб камайтириш суммаларини тақсимлайдилар.

 

МИСОЛ. ЯСТ тўловчи корхона (Тошкент ш.) Президентнинг 10.05.2012 йилдаги ПҚ-1754-сон Қарорига мувофиқ ЯСТдан озод этилган 3 турдаги фаолият: ишлаб чиқариш, чакана савдо ва хизматлар кўрсатиш билан шуғулланади. 2016 йил I ярми якунларига кўра қуйидаги маълумотлар мавжуд:

қуйидагилар реализациясидан соф тушум: ўз маҳсулоти – 300 млн сўм, товарлар – 200 млн сўм, хизматлар – 100 млн сўм;

реализациянинг умумий ҳажмида фаолият турлари бўйича тушум салмоғи: ишлаб чиқариш – 50%, савдо – 33%, хизматлар – 17%;

бошқа даромадлар – 60 млн сўм;

солиқ солинадиган ялпи тушум – 660 млн сўм.

Февралда янги технологик ускуна фойдаланишга жорий этилди, уни харид қилишга 870 млн сўм сарфланган. Ушбу харид корхонага ЯСТ солинадиган базани сарфланган маблағлар суммасига, бироқ солиқ солинадиган базанинг 25%идан ортиқ бўлмаган суммага камайтириш ҳуқуқини беради. Техник ускуна фойдаланишга жорий этилган пайтдан бошлаб 5 йил давомида камайтириш мумкин. Ҳисобот даври якунларига кўра камайтириш суммаси 165 млн сўмни (660 х 25%) ташкил этади.

Кўп профилли корхона камайтириш суммасини фаолият турлари бўйича тақсимлайди. Бироқ уларнинг бири бўйича ЯСТ тўланмаслиги боис фаолият турлари бўйича тушум улушини ушбу фаолият тури бўйича тушумни ҳисобга олмасдан қайта ҳисоблаш лозим. Яъни хизматлар ҳажми (100 млн сўм) ҳисоб-китобга киритилмайди. Қайта ҳисоб-китобдан сўнг ишлаб чиқариш фаолиятининг салмоғи 60%ни (300 / 500 х 100), савдо фаолиятининг салмоғи 40%ни (200 / 500 х 100) ташкил этади.

 

Шу тариқа, солиқ солинадиган база камайтирилишини ҳисобга олган ҳолда ЯСТ қуйидагича ҳисоб-китоб қилинади:

млн сўм

Кўрсаткичлар

 

Жами

 

Ишлаб чиқариш

 

Чакана савдо

 

Хизматлар

 

Реализациядан соф тушум

 

600

 

300

 

200

 

100

 

Хизматлар кўрсатишдан тушум ҳисобга олинмаган ҳолда реализациядан умумий тушумда фаолият турлари бўйича тушум салмоғи

 

100%

 

60%

 

40%

 

х

 

Бошқа даромадлар

 

60

 

60

 

х

 

х

 

Солиқ солинадиган ялпи тушум

 

660

 

360

 

200

 

100

 

Солиқ солинадиган ялпи тушумнинг камайтирилиши – жами, шу жумладан:

технологик ускуна харид қилиниши муносабати билан;

ПҚ-1754-сон Қарор бўйича имтиёз

 

265

 

165

 

100

 

99

 

99

(165 х 60%)

х

 

66

 

66

(165 x 40%)

х

 

100

 

x

 

100

Солиқ солинадиган база

 

395

 

261

(360 – 99)

134

(200 – 66)

0

 

Ҳисоб-китоб бўйича ЯСТ суммаси

 

18,41

 

13,05

(261 х 5%)

5,36

(134 х 4%)

0

 

 

 

Ольга РАХМАТУЛЛИНА,

«Norma Ekspert» мутахассиси.

Прочитано: 1913 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика