Norma.uz

Бола учун ҳам ҳақ тўланади

 

Фарзандимиз 1 ёшу 3 ойлик, у биз билан бирга пропискадан ўтказилган. Коммунал хизматлар учун қайси ёшдан ҳақ тўланади? Коммунал хизматларнинг қайси турларига бола учун белгиланган нормативлар бўйича ҳақ тўлашимиз зарур?

Д.Ражабов.

 

– Коммунал хизматлар кўрсатиш қоидалари (ВМнинг 15.07.2014 йилдаги 194-сон Қарори билан тасдиқланган), шунингдек коммунал хизматларни истеъмолчиларга етказиб бериш шартномаларида уларни истеъмол қилиш ва ҳақини тўлаш жиҳатидан ёшга доир чекловлар назарда тутилмаган. Болага ҳам иссиқ ва совуқ сув, газ сарфланади, уларнинг ҳақини тўлаш керак. Агар квартирада ҳисобга олиш асбоби ўрнатилмаган бўлса, тўлов ҳақиқатда яшовчи фуқаролар сонига қараб тўланади.

Чунончи, Иссиқлик таъминоти қоидаларининг 90-бандига кўра, жисмоний шахсларга кўрсатиладиган иссиқлик таъминоти хизматларига тарифлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда:

а) иситишга – иситиладиган майдоннинг 1 кв.м га (сўм/кв.м/ой);

б) иссиқ сув таъминотига:

индивидуал ҳисобга олиш асбоблари бўлмаган тақдирда – бир одамга бир ойда (сўм/киши/ой);

индивидуал ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичлари бўйича, улар мавжуд бўлганда, иссиқ сувнинг 1 куб метри учун (сўм/куб м) тасдиқланади.

Иссиқлик таъминоти қоидаларининг 93-бандига кўра, иссиқ сувни индивидуал ҳисобга олиш асбобига эга бўлмаган жисмоний шахсларга етказиб берилган иссиқ сув қийматига ҳақ тўлаш иссиқ сув таъминоти хизматлари учун белгиланган тарифларга қонун ҳужжатларида белгиланган оширувчи коэффициент қўлланган ҳолда амалга оширилади.

Сув таъминоти қоидаларида назарда тутилишича, ҳисобга олиш асбоби мавжуд бўлмаган ҳолатларда сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш тизимларида кўрсатилган хизматлар учун ҳисоб-китоблар Сув таъминоти қоидалари 87-бандининг «а» кичик банди бўйича (сув истеъмоли нормалари бўйича), аҳоли учун белгиланган тарифларга орттирилувчи коэффициентни қўллаш йўли билан амалга оширилади (Сув таъминоти қоидаларнинг 98-банди).

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида маиший турмушда газдан фойдаланиш қоидаларида (АВ томонидан 14.10.1997 йилда 370-сон билан рўйхатдан ўтказилган) белгиланишича, квартирада газни ҳисобга олиш асбоби мавжуд бўлганда табиий газдан фойдаланганлик учун тўловни турар жой мулкдорлари ҳисоблагич кўрсаткичларига асосланиб амалдаги тарифлар бўйича тўлайдилар. Ҳисобга олиш асбоби бўлмаганда бир киши учун иситиладиган майдоннинг 1 кв.м га табиий газ сарф этилиши меъёрларига қараб ҳақ тўланади (Газдан фойдаланиш қоидаларининг 23–24-бандлари).

 

Мавзувий сонни Ирина Гребенюк олиб боради.

 

Прочитано: 1997 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика