Norma.uz

Қути ўрнига телефон

 

Махсус сондаги материалларингиздан бирида истеъмолчилар ҳар ойда Тошиссиққувватига телефон орқали ҳисобга олиш асбоби кўрсаткичларини маълум қилишлари шартлигини ўқиб қолдим. Бироқ Кўп квартирали уйларда иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатиш қоидаларида бу ҳақда ҳеч нима дейилмаган. Иссиқлик етказиб берувчиларнинг талаби қанчалик қонуний?

Ульяна.

 

– Кўп квартирали уйларда иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатиш қоидаларининг (ВМнинг 15.07.2014 йилдаги 194-сон Қарорига 1-илова, бундан кейин – Иссиқлик таъминоти қоидалари) 86-бандида белгиланишича, истеъмолчи иссиқ сувни индивидуал ҳисобга олиш асбоблари кўрсаткичларини йиғиш учун кўп квартирали уйнинг ҳар бир йўлагида ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари биноларида ўрнатилган металл қутига солиш йўли билан индивидуал ҳисобга олиш асбоблари кўрсаткичларини ижро этувчига (етказиб берувчига) тақдим этишга мажбур. Бундай қутилар ҳозирча ўрнатилмаган, улар яқин орада пайдо бўлиши ҳам кутилмаяпти. Шу сабабли етказиб берувчилар «Тошиссиққуввати» ИЧБ УКга ҳар ойнинг 25-кунигача истеъмолчилар зиммасига қўл остиларидаги исталган алоқа каналлари: teploenergo.uz сайтидаги истеъмолчининг шахсий кабинети ёки counter@teploenergo.uz электрон почтаси ёхуд 200-00-56 бевосита мулоқот телефони орқали соат 9.00 дан 18.00 гача (танаффус – 13.00 дан 14.00 гача, дам олиш кунлари – шанба, якшанба, қолган пайт автожавоббергич ишлайди) ёхуд туман иссиқлик таъминоти бўлимига индивидуал ҳисобга олиш асбоблари кўрсаткичларини тақдим этиш мажбуриятини юкламоқдалар.

 

Мавзувий сонни Ирина Гребенюк олиб боради.

 

Прочитано: 1898 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика