Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 13 / Амалий бухгалтерия

Ишсиз турган ускунани баҳолаш

 

0720-ҳисобварақда 2014 йилда харид қилинган, ҳали фойдаланишга жорий этилмаган ускуна қайд этилган.

Унинг индекс усули билан қайта баҳоланишини бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш мумкин?

Р.Расулов,

бухгалтер.

 

– 1 январь ҳолати бўйича асосий фондларни қайта баҳолашни ўтказиш тартиби тўғрисида низомга (АВ томонидан 4.12.2002 йилда 1192-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ, қайта баҳолаш мақсадида ташкилотларнинг асосий фондлари деганда қуйидагилар тушунилади:

асосий воситалар;

ўрнатиладиган ускуналар;

тугалланмаган қурилиш объектлари;

молиявий ижара шартномаси, шу жумладан лизинг шартномаси бўйича олинган асосий воситалар.

Асосий фондлар қийматини қайта баҳолаш 1 январь ҳолати бўйича (1 февралгача) қайта баҳолашни ўтказиш даврида нархлар даражасидан келиб чиқиб ўтказилади:

ҳар йили ташкилотлар томонидан, микрофирма ва кичик корхоналар бундан мустасно;

3 йилда бир маротаба микрофирма ва кичик корхоналар томонидан.

1 январь ҳолати бўйича асосий фондларни қайта баҳолаш олдинги қайта баҳолаш натижасида олинган объектларнинг тикланиш қийматидан, сўнгги қайта баҳолашдан кейин келиб тушган асосий фондлар бўйича эса – ҳисобга олиш қийматидан амалга оширилади. Агар корхонангиз кичик бизнес субъектларига кирмаса, у ҳолда 2015 йил 1 январь ҳолати бўйича ускунанинг дастлабки қиймати, 2016 йилда эса аввалги қайта баҳолаш натижасида олинган тикланиш қиймати қайта баҳоланиши керак.

Агар корхонангиз кичик корхоналар сирасига кирса, индекс усулини қўллаш чоғида навбатдаги қайта баҳолашни ўтказиш даврида (3 йилда бир маротаба) сўнгги қайта баҳолашдан кейин ўтган йиллар учун оммавий ахборот воситаларида ҳар йили эълон қилинадиган, асосий фондлар қийматини ўзгартириш индекслари ҳисобга олинади (1 январь ҳолати бўйича асосий фондларни қайта баҳолашни ўтказиш тартиби тўғрисида низом, АВ томонидан 4.12.2002 йилда 1192-сон билан рўйхатдан ўтказилган). Яъни агар сиз асосий воситаларни сўнгги марта 2013 йил 1 январь ҳолати бўйича қайта баҳолашдан ўтказган бўлсангиз, у ҳолда асосий воситаларни, шу жумладан мазкур ускунани сўнгги қайта баҳолашдан кейин ўтган йиллар (2014–2016 йиллар) учун қайта баҳолаш индексларини ҳисобга олган ҳолда 2016 йил 1 январь ҳолати бўйича қайта баҳолашдан ўтказишингиз керак. 2014 йилда харид қилинган ускуна учун 2015 ва 2016 йиллардаги қиймат ўзгариши индексларини ҳисобга олиш зарур.

Низом ҳамда Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлари режаси ва уни қўллаш бўйича Йўриқномага (АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ, асосий фондлар объектларини қайта баҳолаш натижаси хўжалик юритувчи субъектларнинг бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

ўрнатиладиган ускунани қўшимча баҳолаш суммасига:

дт 0710 (0720) кт 8510;

ўрнатиладиган ускунани арзонлаштириш суммасига:

дт 8510 кт 0710 (0720).

Агар қайта баҳолашларни ўтказиш натижасида мол-мулк қиймати камайса, ушбу камайиш ўша мол-мулк бўйича унинг аввалги ошиши билан компенсацияланади ва ­8510-«Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» ҳисобварағи дебетида акс эттирилади. Ушбу мол-мулк бўйича аввалги қайта баҳолашларнинг ўсишидан ошувчи арзонлаштириш суммаси харажат деб тан олинади ва 9430-«Бошқа операцион харажатлар» ҳисобварағида акс эттирилади:

дт 9430 кт 0710 (0720).

Бюджет ташкилотларининг бухгалтерия ҳисобида асосий фондлар қийматини ҳар йилги қайта баҳолаш натижаларининг акс эттирилиши Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги йўриқномага (АВ томонидан 22.12.2010 йилда ­2169-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ амалга оширилади.

 

Замира ЖЎРАЕВА,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2514 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика