Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 13 / Солиқ солиш

Қайта ишлаш – ишлаб чиқариш эмас

 

ЯСТ тўловчи корхона тикув маҳсулотларини (ХХТУТ коди – 17210) ишлаб чиқаради. 2015 йил январьмай ойларида у қайта ишлашга берилган хом ашёдан буюмлар тикди, июньдекабрь ойларида иш ҳажмлари йўқлиги туфайли фаолият юритмади. Корхона ЯСТни ҳисоб-китоб қилиш чоғида фаолият амалга оширилмаган ҳисобот даврларида ишлаб чиқарувчи корхона сифатида пасайтирувчи 0,5 коэффициентини қўллаши мумкинми?

Светлана.

 

Йўқ, сиз фаолият амалга оширилмаган ҳисобот даврлари учун энг кам ЯСТни ҳисоблаш чоғида пасайтирувчи коэффициентни қўллай олмайсиз. Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг (АВ томонидан 3.03.2011 йилда 2203-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 8-бандига кўра, пасайтирувчи К1 коэффициенти амалга оширилаётган фаолият туридан келиб чиқиб қўлланилади. Бундай фаолият бўлмаганлиги учун коэффициент ҳам қўлланмайди.

Бундан ташқари, сиз уни қайта ишлашга берилган хом ашёдан фойдаланиб ишлаб чиқариш амалга оширилган ҳисобот даврлари учун ҳам қўллай олмайсиз.

2203-сон Низомга 1-илованинг ­1-бандига мувофиқ, асосий фаолият тури товар ишлаб чиқариш бўлган саноат корхоналаригина ЯСТнинг энг кам миқдорини аниқлашда пасайтирувчи 0,5 коэффициентини қўллай оладилар. Корхонангиз учун қайта ишлашга берилган хом ашёдан буюмлар тикиш товар ишлаб чиқариш эмас, балки кейин қайта ишлаш маҳсулотини буюртмачига (хом ашё берувчига) қайтариш шарти билан ушбу хом ашёни саноат йўли билан қайта ишлаш бўйича ишларни бажариш ҳисобланади. Бу Қайта ишлашга берилган хом ашё билан боғлиқ операцияларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низом (АВ томонидан 15.03.2010 йилда 2086-сон билан рўйхатдан ўтказилган) нормаларидан келиб чиқади. Бундай маҳсулот қайтариб берилганда, буюртмачига берилган хом ашёни қайта ишлаш бўйича ишларнинг ҳақиқатда бажарилганлигини тасдиқловчи ҳисобварақ-фактура ёзиб берилади (2086-сон Низомнинг 20-банди). Қайта ишлашга берилган хом ашёни қайта ишлаш бўйича бажарилган ишлардан даромаднинг ҳисобланиши 9030-«Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар» ҳисобварағи кредити бўйича амалга оширилади (2086-сон Низомнинг 24-банди «д» кичик банди).

Ирина АХМЕТОВА,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2332 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика