Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 13 / Солиқ солиш

Умумий овқатланиш учун 6 маротаба кам

 

Хоналарни умумий овқатланиш корхоналари учун ижарага бериш фаолиятидан олинадиган даромадлардан ЯСТ қандай ставкада тўланади – турғун савдо шохобчаларини ижарага беришга ихтисослашган корхоналар учун бўлганидек 30%данми ёки 5%данми?

И.Пирматов,

бош бухгалтер.

 

– ЯСТнинг 30%лик ставкасини озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарларни реализация қилиш учун турғун савдо шохобчаларини ижарага берадиган корхоналар қўллайди. Мазкур фаолиятдан тушумнинг миқдори 60%дан ошиши керак. Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисида низомга (ВМнинг 26.11.2002 йилдаги ­407-сон Қарори билан тасдиқланган) кўра, турғун чакана савдо шохобчаси деб жойлардаги давлат ҳокимияти органлари қарори билан ажратилган ер участкаларидаги «Давархитектқурилиш» қўмитаси органларида белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари бўйича қурилган, санитария ва ёнғин хавфсизлиги нормалари ва талабларига жавоб берадиган, савдо залига, савдо асбоб-анжомларига ҳамда товарларни сақлаш, сортларга ажратиш ва қадоқлаш учун хоналарга эга бўлган, шунингдек назорат-касса машиналари билан жиҳозланган объект (бино, иншоот) эътироф этилади. Чакана савдо фаолияти эса пировард истеъмолчи учун, тижорат мақсадларида фойдаланиш ҳуқуқисиз аҳолига нақд пулга доналаб ёки унча кўп бўлмаган миқдорда товарлар сотишни назарда тутувчи фаолиятдир.

Солиқ кодексининг 350-моддасида «умумий овқатланиш соҳасидаги фаолият» тушунчасига таъриф берилган. Бундай фаолият деганда кулинария, шунингдек бошқа озиқ-овқат маҳсулотини тайёрлаш, реализация қилиш ва уларни истеъмол қилишни ташкил этиш бўйича фаолият тушунилади.

Бинобарин, савдо ва умумий овқатланиш битта фаолият эмас. Бундан келиб чиқилса, хонани умумий овқатланиш корхонаси учун ижарага беришдан олинган даромадларга 5%лик ЯСТ ставкаси қўлланади.

Надежда ГУШЧИНА,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2363 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика