Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 07 / Бизнинг лойиҳалар

Сўранг. Сизга жавоб беришади

 

«Norma» профессионал ривожланиш марказида 2016 йилги солиқ солишдаги ўзгартишларга бағишланган навбатдаги семинар бўлиб ўтди. Уни солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритган ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этган Молия вазирлиги экспертлари олиб боришди. Семинарда корхона бухгалтерлари, аудиторлар, солиқ маслаҳатчилари қатнашиб, уларда мутахассисларга ўз фаолиятларида вужудга келадиган саволларни бериш имконияти туғилди. Саволларнинг баъзилари газетхонларимиз учун ҳам қизиқарли бўлади, деб ўйлаймиз.

 

АЖнинг хорижий бошқарув ходимлари учун имтиёзларни қўллаш қандай хусусиятларга эга бўлди? Бошқарувчиларга кимларни киритиш лозим? Уларнинг ҳамма даромадларига имтиёзни қўллаш мумкинми? Агар чет элликлар учун квартирада яшаш ҳақи ва бошқа харажатлар тўланса, нима қилиш керак?

– 29.12.2015 йилдаги ЎРҚ-396-сон Қонун билан Солиқ кодексининг 179 ва 308-моддаларига ўзгартишлар киритилди, уларга кўра 2016 йил 1 январдан бошлаб акциядорлик жамиятлари чет эллик ходимларининг бошқарув ходими сифатида ўз фаолиятидан олган даромадларига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинмайди. Хорижий бошқарувчиларни жалб этадиган АЖларнинг ўзи меҳнат ҳақи тарзидаги даромадларидан ягона ижтимоий тўловни тўлашдан озод этилган.

Президентнинг «Акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони (24.04.2015 йилдаги ПФ-4720-сон) чиқиши муносабати билан Солиқ кодексига ўзгартишлар киритилди, унга кўра хорижий мутахассисларнинг уларнинг бошқарув ходими сифатидаги фаолиятдан олган даромадлари даромад солиғи, манбада даромад солиғи, шунингдек бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фуқароларнинг мажбурий суғурта бадалларини тўлашдан озод этилади.

Бунда Солиқ кодексида чет эллик бошқарув ходимларининг айни қандай даромадларига ЖШДС солинмаслиги хусусида чекловлар келтирилмаган. Акциядорлик жамияти ходимнинг яшаши, коммунал хизматларга ҳақ тўлаши, уни транспорт билан таъминлашни ўз зиммасига олиши ва ҳоказолар ҳақини тўлаши мумкин. Корхона ана шу харажатларининг ҳаммаси жисмоний шахснинг моддий наф тарзидаги даромадлари ҳисобланади. Фикримизча, нафақат меҳнат ҳақи, балки чет эллик бошқарувчиларнинг ўз вазифаларини бажарганликлари муносабати билан олган моддий нафлари, шунингдек бошқа даромадлари, агар юридик шахснинг уларни тўлаш бўйича харажатлари бошқарув ходимлари меҳнат шароитларини таъминлаш учун зарур бўлса, солиқ солишдан озод қилиниши керак. Меҳнатга ҳақ тўлаш тизими ва қопланадиган (тўланадиган) харажатлар рўйхатини чет эллик ходим билан меҳнат шартномасида (контрактда) мустаҳкамлаб қўйиш тавсия этилади.

Бошқарув ходимларига тааллуқли бўлган лавозимлар рўйхати Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторида (ВМнинг 19.06.2015 йилдаги 164-сон Қарори билан тасдиқланган) келтирилган.

 

Моддий ёрдам тўланадиган «фавқулодда ҳолатлар» деганда нималар тушунилади? Ёнғин – фавқулодда ҳолатми?

– Солиқ кодексининг 22-моддасига кўра фавқулодда ҳолатлар – тарафларнинг хоҳиш-иродаси ва ҳаракатларига боғлиқ бўлмаган, табиат ҳодисалари (зилзила, кўчкилар, бўрон, қурғоқчилик ва бошқалар), бошқа табиий офатлар ёки ижтимоий-иқтисодий вазиятлар (уруш ҳолати, қамал ҳолати, давлат манфаатларини кўзлаб импортни ҳамда экспортни тақиқлаш ва бошқалар) келтириб чиқарган муайян шароитлардаги фавқулодда, олдини олиб бўлмайдиган ва кутилмаган ҳолатлар бўлиб, қабул қилинган мажбуриятлар шулар туфайли бажарила олмайди.

Бинобарин, ёнғинни табиат ҳодисалари (масалан, чақмоқ) туғдирса, у фавқулодда ҳолат ҳисобланади. Агар ёнғин ёнғинга қарши хавфсизлик талабларига риоя этмаслик натижасида юз берса, бундай ҳолат фавқулодда деб ҳисобланмайди.

Тегишинча, фавқулодда ҳолатлар эмас, балки эҳтиётсизлик ёки техника хавфсизлигига риоя этмаслик туфайли юз берган ёнғиндан кўрилган зарарни қоплаш учун бериладиган моддий ёрдам рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар (Солиқ кодексининг ­173-моддаси) тоифасига киради. Демак унга ЖШДС, ШЖБПҲга бадаллар, ЯИТ ва фуқароларнинг суғурта бадаллари солинади.

 

Солиқ тўловчиларнинг ҳисобварақлари бўйича операцияларни блокировкалаш учун нима асос бўлиши мумкин?

– Солиқ кодексининг 96-моддасига кўра солиқ тўловчининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш фақат суд қарори асосида амалга оширилади, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш аниқланган ҳоллар бундан мустасно.

Солиқ органи солиқ тўловчининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги ариза билан судга қуйидаги ҳолларда мурожаат қилишга ҳақли:

  • солиқ текширувини ўтказишга солиқ тўловчи томонидан тўсқинлик қилинганда ёки даромадлар олиш учун фойдаланилаётган ёхуд солиқ солиш объектини сақлаш билан боғлиқ ҳудудларни, биноларни, шу жумладан жойларни кўздан кечириш учун солиқ органининг мансабдор шахсларини киритиш солиқ тўловчи томонидан рад этилганда;
  • солиқ тўловчи қайд этилган манзилда бўлмаганда;
  • солиқ тўловчи томонидан солиқ ҳисоботи ва (ёки) молиявий ҳисобот, камерал назорат натижалари бўйича тафовутларнинг асослари ёхуд аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи белгиланган муддатда тақдим этилмаганда.

Солиқ кодексида ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида ариза билан мурожаат қилишнинг бошқа асослари назарда тутилмаган. Унда солиқ органининг қарорига кўра солиқ тўловчининг ҳисобварақларини блокировкалаш ҳам назарда тутилмаган.

Шуни қайд этиш лозимки, «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунга (29.08.1997 йилдаги ­474-I-сон) мувофиқ солиқ хизматининг мансабдор шахслари ғайриқонуний ҳаракатлари натижасида корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга моддий зарар етказганлиги учун жавобгар бўладилар. Уларнинг солиқ текширувини амалга ошириш чоғидаги ғайриқонуний ҳаракатлари билан етказилган зарарлар қонунда белгиланган тартибда қопланиши керак.

 

Лилия ХИСМАТОВА,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2119 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика