Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 07 / Савдо-саноат палатасида

Тадбиркорларга камарбаста бўлиб...

 

Тошкентда Савдо-саноат палатаси марказий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда давлатимиз раҳбарининг мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган ҳукуматнинг кенгайтирилган мажлисидаги маърузасида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ҳаракатлар режаси қабул қилинди.

 

Мажлисда таъкидланганидек, мамлакатимизда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш борасида олиб борилаётган ишлар натижасида Ўзбекистон Жаҳон банкининг «Бизнес юритиш» рейтингида фақат бир йилнинг ўзида 16 поғонага кўтарилиб, 87-ўринни эгаллагани эътиборга моликдир. Соҳадаги ислоҳотлар натижасида ялпи ички маҳсулотимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг улуши 2000 йилдаги 31 фоиздан бугунги кунда 56,7 фоизга етди.

Хусусий мулкдорлар ва тадбиркорларнинг кафолатларини кучайтириш ва уларнинг қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, тадбиркорлик субъектлари фаолиятини «Ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатадиган марказлар орқали ташкил этиш ва амалга оширишни соддалаштириш ҳамда енгиллаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг туркуми қабул қилинди.

Давлат органлари ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўзаро муносабатларнинг бевосита электрон шакллари жорий этилгани туфайли 2015 йилда 42 минг 800 та тадбиркорлик субъекти Интернет тармоғи орқали Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатга олинган.

Хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасининг жадал ривожланиши таъминланди, ЯИМда хизматлар соҳаси улуши 2010 йилдаги 49 фоиз ўрнига 54,5 фоизга етди. Маълумки, хизмат кўрсатиш соҳаси иқтисодиётимизни барқарор ривожлантиришнинг муҳим манбаи ва омили ҳисобланади. Жаҳон тажрибаси бугун айнан ушбу соҳа ЯИМни шакллантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, одамларнинг фаровонлигини оширишда етакчи ўрин тутишини кўрсатмоқда.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилаётган доимий эътибор самарасида кичик бизнеснинг иқтисодиётимиздаги улуши тобора ортиб, юртдошларимизда келажакка ишонч, юрт тақдирига дахлдорлик туйғуси кучаймоқда.

2015 йилда Савдо-саноат палатаси томонидан мамлакатда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган устувор вазифалар ва ўз олдига қўйган мақсадларни амалга ошириш бўйича кенг кўламли ишлар қилинди. Хусусан:

● тадбиркорликка кенг эркинлик бериш ва уларнинг хуқуқий ҳимоясини таъминлаш;

● кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ролини ошириш;

● ишбилармонлик муҳитини тубдан яхшилаш;

● экспортга кўмаклашиш, инвестиция жалб этиш ҳамда саноат корхоналарини модернизация қилиш каби асосий вазифалар устида фаолият олиб борилди.

2015 йил якунига кўра, ССПнинг 28 106 та амалдаги аъзолари мавжуд бўлиб, улардан 13 927 нафари якка тартибдаги тадбиркор, 10 045 таси микрофирмалар, 2 955 таси кичик корхоналар, 987 таси йирик корхоналар ва 192 таси уюшган аъзолардир.

Бугунги кунда ССП ҳудудий бошқармалари қошидаги туман, шаҳарларида 135 та Ахборот-маслаҳат маркази, 5 та филиал, 12 та унитар корхона ва 5 та ўқув марказлари фаолият юритмоқда.

Ахборот-маслаҳат марказлари томонидан ҳисобот даврида 38 834 та хизмат, жумладан: таъсис ҳужжатларини тайёрлаш бўйича 7 207 та, бухгалтер ҳисобини юритиш бўйича 1 446 та, бизнес режаларни тайёрлаш бўйича 2 642 та, юридик кўмак бўйича 1 352 та, 14 745 та консалтинг ва ахборот, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини суғурта қилишга оид 8 617 та хизмат кўрсатилган.

Савдо-саноат палатаси томонидан тадбиркорлик субъектлари манфаатларини судларда ифода этиш бўйича ҳам қатор ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, Палата ижроия қўмитаси ва унинг ҳудудий тузилмалари томонидан 2015 йил давомида судларга умумий миқдори жами 39 059 та даъво аризалари киритилди.

Палатанинг 14 та ҳудудий бошқармалари ҳузурида ҳакамлик судлари фаолият кўрсатиб, улар томонидан ҳисобот даврида жами 1 142 та даъво аризалари кўрилган. Шундан, 1 136 таси (96,1%) қаноатлантирилган, 6 та даъво ариза кўриш жараёнида.

Шунингдек, тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш мақсадида, ўтган йил давомида Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи республика кенгаши томонидан тасдиқланган режа-жадвалга кўра 4 514 та хўжалик субъекти текширилган бўлса, Палата жами 2 327 та (52%) текширувларда қатнашиб, мониторинг ўтказишга эришди. Уларнинг 2 305 таси (99%и) режали ва 22 таси (1%и) режадан ташқари текширишлардир.

Маҳаллий тадбиркорларга ишончли ҳамкорлар излаш ва бу улар билан тўғридан-тўғри ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, қўшма корхоналар ташкил қилишда хорижий инвестицияларни жалб қилиш мақсадида 2015 йилда ССП томонидан хорижий ишбилармон доиралар иштирокида 24 та бизнес-форум ва кооперацион биржалар ташкил этилди.

Шунингдек, 169 та корхонага умумий қиймати 50 млн АҚШ долларилик мини-технология ва ускуналар излаш ҳамда харид қилишда кўмак кўрсатилди. Шунингдек, ўтган йили хорижий давлатларда ўтказилган 49 та кўргазма ва ярмаркаларда 183 нафар республикамиз тадбиркорларининг иштирок этишига кўмаклашилди. Айниқса, Германия, Италия, Хитой Халқ Республикаси, Корея Республикаси, Ҳиндистон, Эрон, Туркия каби давлатларда ўтказилган кўргазмаларга маҳаллий тадбиркорларимизнинг қизиқишлари катта бўлди. Кўргазмалар мобайнида 58 та битим имзоланди.

Ўтказилган тадбирлар якунига кўра, 2015 йилда 143 та давлат корхоналарига умумий қиймати 89,43 млн АҚШ доллари қийматидаги маҳсулотларнинг экспортида кўмак кўрсатилган.

Йирик ва кичик корхоналар билан кооперация алоқаларини мустаҳкамлаш, тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш тартиб-таомилларини янада соддалаштириш, тадбиркорларнинг кредит ва хом ашё ресурсларидан фойдаланишини кенгайтириш ҳамда бошқа йўналишлар Савдо-саноат палатасининг жорий йилдаги устувор вазифалари этиб белгиланди.

 

Савдо-саноат палатаси пресс-релизи асосида.

Прочитано: 1929 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика