Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 07 / Божхона

Ҳаёсизлик – жазосиз қолмас!

 

Миллатимизга хос тарбия – ибо ва ҳаё ҳамиша энг улуғвор фазилат, олий кўрк бўлиб келган. Шу боисдан ҳам ёшларимизнинг маънавий онгига мазкур хислатларни чуқур сингдириш, уларни беҳаё ва маънавиятимизга зид тушунчалардан асраш долзарб масаладир.

 

Ахборот технологияларининг ҳаётимизга шиддат билан кириб келиши биз учун исталган ахборотни ҳеч бир тўсиқсиз қўлга киритиш имкониятини яратди. Афсуски, мазкур қулайликдан жирканч мақсадларда фойдаланишга уринаётганлар ҳам йўқ эмас. Хусусан, беҳаё мазмундаги фото ва видеоматериалларни ўз қўл телефонларига юклаб, ташиб юрувчиларни ҳам ана шундай кимсалар сафига қўшиш мумкин.

Беҳаё томошага мойиллик эса эс-ҳушини йиғиб олмаганларнинг жавобгарликка тортилишига сабаб бўлмоқда – республикамиз божхоначилари бундай мазмундаги материалларнинг юртимиз ҳудудига олиб кирилишининг олдини олиш борасида доимий чора-тадбирларни олиб боришмоқда.

Жумладан, «Олот» чегара божхона комплекси орқали кириб келган юк автотранспортининг ҳайдовчиси, эронлик Ж.Ҳолид (мақоладаги барча исм-шарифлар ўзгартирилган) ўзининг уяли телефон аппарати хотирасида порнографик, хусусан вояга етмаган шахслар иштирокидаги беҳаё мазмундаги 3 651 та фотосуратлар ва 45 та видеолавҳаларни Ўзбекистон Республикасига олиб кираётган пайтда тўхтатиб қолинди.

Мазкур комплекс ходимлари туркманистонлик Ж.Исматжоновнинг ҳам қўл телефони хотирасида порнографик мазмундаги 18 та фото ва 134 та видеолавҳаларнинг олиб кирилишига чек қўйишди.

Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг «Келес» темир йўл божхона пости ходимлари томонидан ҳам шу турдаги бир нечта қонунбузарликнинг олди олинди. «Челябинск-Тошкент» йўналишидаги поезд йўловчиси Б.Асиловнинг қўл юклари орасидаги «Lenovo» номли ноутбук хотирасига 372 та беҳаё мазмундаги суратларни юклаб олгани фош этилди.

Худди шу йўналишда кириб келган поезднинг яна бир йўловчиси, россиялик С.Петровнинг мобил телефони хотирасида эса фаҳш тасвирланган 626 та фото ва 14 та видеоматериаллар борлиги аниқланди.

«Тошкент-Москва» йўловчи поезди билан юртимизга кириб келган сурхондарёлик А.Хидировнинг қўл юклари орасидаги электрон ахборот ташувчи қурилмасида 121 та порнографик мазмундаги фотосуратлар ва видеороликлар борлиги маълум бўлди.

Ҳуқуқбузарлар орасида аёлларнинг ҳам борлиги ачинарли ҳолат. Жумладан, Андижон вилояти божхона бошқармасининг «Дўстлик» чегара божхона комплекси ходимлари томонидан Қирғизистон Республикасидан кириб келган А.Зуфарованинг қўл юклари божхона назоратидан ўтказилганда, унга тегишли бўлган планшет хотирасида 57 та беҳаёликни тарғиб қилувчи видеолавҳалар борлиги аниқланган.

Андижон аэропортида эса божхоначилар «Москва-Андижон» йўналиши бўйича учиб келган К.Шодиевага тегишли мобил телефонни холислар иштирокида кўздан кечиришганда, унинг хотирасига беҳаёликни тарғиб этувчи видеороликлар жойланганлиги маълум бўлди.

«Тошкент-Аэро» ИБК ходимлари томонидан «Москва-Тошкент» рейси бўйича парвозини якунлаган Ф.Игорованинг қўл юклари божхона кўригидан ўтказилганда, унда йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва божхона ходимининг оғзаки сўрови пайтида маълум қилинмаган 1 дона смартфон яширинча олиб ўтилаётганлиги аниқланган. Холислар иштирокида кўздан кечирилган бу «қутича» ўз хотирасида 109 та беҳаё видеолавҳаларни жамлаган экан.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона суриштирувлари олиб борилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 10 октябрдаги ПФ-1871-сон Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасига порнографик материалларнинг олиб кирилиши тақиқланган.

 

Республикамиз божхоначилари томонидан ўтган 2015 йил давомида аниқланган 226 божхона қоидабузарликлари ҳолатларида 6 051 та беҳаё мазмундаги материалларнинг олиб ўтилишига чек қўйилган.

 

Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати.

 

Прочитано: 2025 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика