Norma.uz

Йилнинг энг фаол банклари аниқланди

 

Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳамда Банклар ассоциацияси ҳамкорлигида аҳолининг омонатларини жалб қилиш бўйича тижорат банклари ўртасида ўтказилган танлов ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Танловда 26 тижорат банкининг 854 филиали ҳамда жойлардаги 4 минг 300 га яқин мини-банк ва махсус кассалар иштирок этди.

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раиси Ф.Умаров, Марказий банк раиси Ф.Муллажонов, Ўзбекистон Банклари ассоциацияси раиси С.Абдуллаев ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримовнинг 2008 йил 31 октябрдаги «Аҳолининг омонатларини жалб қилиш бўйича республика тижорат банклари ўртасида танлов ўтказиш тўғрисида»ги қарори молия муассасаларини янада ривожлантириш, аҳолининг бўш пул маблағларини депозитларга жалб этишга кучли рағбат бағишлаётганини таъкидлади.

Аҳолининг омонатга қўйилган маблағлари барча турдаги солиқлардан озод қилингани, манбалари декларация қилинмаслиги ҳамда омонатларнинг қайтарилиши давлат томонидан кафолатлангани каби имтиёзлар туфайли банклардаги депозитлар кўпайиб бормоқда. 2015 йилда тижорат банкларидаги аҳоли омонатларининг ҳажми 2014 йилга нисбатан 28 фоизга ошгани бунинг тасдиғидир. Мамлакатимиз тижорат банклари миллий ва чет эл валютасида чекланмаган миқдор ва муддатларда икки юз элликдан ортиқ омонат турини аҳолига таклиф этмоқда.

 

Танловда тижорат банкларининг 2015 йилда аҳолининг бўш пул маблағларини банклардаги омонатларга жалб қилиш борасидаги фаолияти 8 асосий ва 11 қўшимча номинация бўйича баҳоланди. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки «Аҳоли омонатларини жалб қилиш бўйича йилнинг энг яхши банки», дея эътироф этилди.

 

Шаҳарларда аҳоли омонатларини жалб қилиш бўйича «Ўзсаноатқурилишбанк»нинг амалиёт бошқармаси, қишлоқ жойларда аҳоли омонатларини жалб қилишда «Алоқабанк»нинг Кармана тумани Навоий филиали, пластик карточкалар асосида иш ҳақи лойиҳаларини амалиётга жорий этиш бўйича «Микрокредитбанк»нинг Косонсой филиали танлов ғолиби бўлди.

– Банкимизда муддатлари икки ойдан бир йилгача бўлган йигирмага яқин омонат тури жорий этилган, – дейди «Микрокредитбанк»нинг пул муомаласи департаменти директори Раҳимжон Эргашев. – Бунинг самарасида жисмоний шахсларнинг омонат ҳисобрақамларидаги маблағлар қолдиғи 2015 йилнинг шу даврига нисбатан 50 фоизга кўпайди. Пластик карточкалар сони 959 минг 400 дан ошди. Шунга мос равишда ўрнатилган терминаллар сони қарийб 13 мингтага етди. Жорий йилда янада жозибадор ва қулай омонатларни жорий этиш ниятидамиз.

Танловда, шунингдек, қишлоқ жойларда аҳоли омонатларини жалб қилиш бўйича йилнинг энг яхши мини-банки, шаҳарларда аҳоли омонатларини жалб қилиш бўйича йилнинг энг яхши мини-банки, йилнинг энг яхши жамғарма-махсус ғазнаси, энг яхши инновацион банк, энг замонавий жиҳозланган бўлинма, миллий валютадаги энг яхши жамғарма депозит каби йўналишлар бўйича ҳам ғолиблар аниқланди. Ғолиблар диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

 

ЎзА.

Прочитано: 1882 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика