Norma.uz

Коррупцияга қарши экспертиза ўтказиш тартиби

 

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизаси» мавзуида давра суҳбати ташкил этилди.

 

 

 

Тадбирда мамлакатимизда қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қонунларга, социал-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ислоҳотлар эҳтиёжларига мос бўлиши изчил таъминланаётгани таъкидланди. Бу, ўз навбатида, мамлакатни янгилаш ва модернизация қилиш, демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштиришга замин яратмоқда.

Бу йўналишда қонуности ҳужжатлари – норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қонунчиликка мувофиқлиги таъминланмоқда. Мазкур ҳужжатларда мансабдор шахслар томонидан суиистеъмолчиликка йўл қўйилишига шароит яратиши ҳамда коррупциянинг турли шаклларини вужудга келтириши мумкин бўлган нормаларни бартараф этишга алоҳида эътибор қаратилаётир.

Адлия вазирлиги томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказишга оид қўлланма яратилгани шу мақсадга хизмат қилади. Тадбирда мазкур ҳужжатнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти атрофлича тушунтирилди.

Маълумки, коррупцияга қарши экспертиза адлия органлари томонидан ўтказилади. Мазкур экспертиза норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ишлаб чиқувчи ва уни қабул қилувчи ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари келишилиши лозим бўлган органларнинг юридик хизматлари томонидан ҳам ўтказилиши мумкин.

Яратилган янги қўлланма ҳуқуқни қўллаш жараёнида коррупция кўринишларига олиб келиши мумкин бўлган омилларни аниқлаш юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказиш тартибини белгилайди. Ўзбекистон Республикасининг амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари, халқаро шартномалари ва уларнинг лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизаси ҳам мазкур қўлланмага мувофиқ ўтказилади.

Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, вазирлик ва идоралар масъул ходимлари, илмий-тадқиқот муассасалари вакиллари иштирок этган давра суҳбатида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг коррупцияга қарши экспертизасининг амалий ва назарий масалалари билан бирга экспертиза ўтказиш усуллари, уни амалга ошириш механизми, бу борада давлат органларининг ваколатлари юзасидан фикр алмашилди.

 

ЎзА материали. 

Прочитано: 1925 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика