Norma.uz

Суд тизимидаги ахборот технологиялари самаралари

 

Президентимизнинг мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузасида давлат органлари ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўзаро муносабатларнинг бевосита электрон шакллари жорий этилгани соҳадаги ишлар самарадорлиги ошишига ўз ижобий таъсирини кўрсатаётганига эътибор қаратилди.

 

 

Тадбиркорлик субъектлари солиқ ва статистика ҳисоботларини юз фоиз электрон шаклда интернет тармоғи орқали тақдим этаётгани соҳа вакилларига катта қулайлик яратди. Шу билан бирга, хўжалик судлари тизимида видеоконференцалоқа тизими йўлга қўйилгани суд ишларини тезкор олиб бориш имконини бериб, ортиқча вақт ва маблағ сарфланишига бутунлай чек қўймоқда. 2015 йилда 5,2 мингдан ортиқ суд мажлиси шу тартибда ўтказилиб, унда 5,8 мингга яқин киши ўз ҳудудида видеоконференцалоқа орқали қатнашган ва 2 миллиард сўм маблағ тежалган.

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судида ахборот-коммуникация технологияларининг афзалликлари, бу борада ҳаётга табиқ этилаётган янги лойиҳаларга бағишланган матбуот анжуманида бу алоҳида қайд этилди.

Олий хўжалик суди раисининг ўринбосари Ш.Саидов, БМТнинг мамлакатимиздаги доимий мувофиқлаштирувчиси, БМТ Тараққиёт дастурининг доимий вакили С.Приснер ва бошқалар Президент Ислом Каримов раҳнамолигида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, хусусий мулкнинг қонуний, меъёрий-ҳуқуқий жиҳатдан устувор ролини таъминлаш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилаётганини таъкидлади. Бунинг самарасида Ўзбекистон кейинги йилларда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш соҳасида энг яхши кўрсаткичларга эришган дунёдаги ўнта давлат қаторидан жой олган.

Хусусий мулкдорлар ва тадбиркорларнинг қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг фаолияти кафолатларини кучайтириш масаласини ҳал этишда суд органлари роли оширилмоқда.

Хўжалик судларида ахборот-коммуникация технологиялари кенг жорий этилаётгани туфайли суд муҳокамаси иштирокчилари электрон шаклда даъво аризаларини судга жўнатиш ва суд ҳужжатларини олиш ҳамда суд мажлисида видеоконференцалоқа тизими орқали масофадан қатнашиш имкониятларидан тўлиқ фойдаланмоқда.

«ICTweek Uzbekistan – 2015» ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги якунига кўра Олий хўжалик суди «Ахборот технологияларини жорий этишнинг амалий натижалари учун» номинацияси бўйича ғолиб деб топилган.

Тадбирда мазкур йўналишда амалга оширилган ишлар, жумладан, халқаро ташкилотлар ҳамкорлигида амалиётга татбиқ этилаётган лойиҳалар ҳақида маълумот берилди. Хусусан, 2015 йилда АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги ва БМТ Тараққиёт дастурининг «Ўзбекистонда қонун устуворлиги соҳасидаги шериклик» лойиҳаси доирасида Олий хўжалик суди ва Тошкент вилояти хўжалик суди суд залларига суд жараёнини аудио-видео қайд этиш имконини берувчи техник ускуналар ўрнатилди.

Бу хўжалик процессини соддалаштириш, суд иш юритувини оптималлаштириш ва автоматлаштириш, пировардида, хўжалик процессининг самарадорлиги ва очиқлигини таъминлаш имконини беради. Суд муҳокамаларининг аудио-видео қайд этилиши истиқболда суд мажлиси баённомасини қоғозда қайд этишга зарурат қолдирмайди.

– Ўзбекистонда қонун устуворлигини таъминлаш йўлида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда, – дейди ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари мувофиқлаштирувчиси Д.Сабо. – Бу тадбиркорлар ҳуқуқлари ҳимоясида, иқтисодий барқарорликда ҳам ўз ифодасини топмоқда. Шунинг учун Ўзбекистон бугунги кунда жаҳон миқёсида ўзига хос ўринга эга. «Ўзбекистон Республикаси хўжалик судларининг ахборот-технологик салоҳиятини такомиллаштиришга кўмаклашиш» лойиҳаси доирасида ҳамкорлигимиз шу йўналишдаги ишлар самараси ошишига хизмат қилади.

Тадбирда журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди, суд жараёнини аудио-видеога қайд этиш технологиялари ўрнатилган кассация инстанцияси суди янги залини кўздан кечириш имконига эга бўлди.

 

ЎзА материали.

Прочитано: 1997 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика