Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2016 год / № 03 / Хўжалик юритиш қоидалари

Қарз бериш – вақтинчалик ёрдам демак

 

Вақтинчалик молиявий ёрдам фоизсиз пул қарзи ҳисобланадими? Ёки улар турли вазиятларми?

Е.Маматқулова,

МЧЖ бош бухгалтери.

 

Вақтинчалик молиявий ёрдам тўғрисида сўз борганда бир шахс томонидан бошқа шахсга шартнома билан белгиланган тартибда ва муддатда қайтариш шарти билан пул маблағларини бериш тушунилади. Мазкур муносабатлар пул қарзига тааллуқли ҳуқуқий нормалар билан тартибга солинади.

Чунончи, Фуқаролик кодексининг ­732-моддасига кўра, қарз шартномаси бўйича бир тараф (қарз берувчи) иккинчи тарафга (қарз олувчига) пул ёки турга хос аломатлари билан белгиланган бошқа ашёларни мулк қилиб беради. Қарз олувчи эса қарз берувчига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб, ўшанча суммадаги пулни ёки қарзга олинган ашёларнинг хили, сифати ва миқдорига баравар ашёларни (қарз суммасини) қайтариб бериш мажбуриятини олади. Қарз шартномаси пул ёки ашёлар топширилган пайтдан бошлаб тузилган ҳисобланади*.

Агар қонунда ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи (юридик шахс ёки фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада белгиланган миқдорда ва тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлади (ФКнинг 734-моддаси 1-қисми). Мазкур нормада агар қонун ёки қарз мажбуриятидан зид нарса келиб чиқмаган тақдирда амал қиладиган қарзни тўлаш презумпцияси ўрнатилган. Бинобарин, агар унда қарз фоизларини тўламасдан берилиши шарти кўрсатилган бўлса, қарз шартномаси фоизсиз бўлиши мумкин.

Шу тариқа, вақтинчалик молиявий ёрдам фақат шартномада ушбу ёрдам қарз олувчига у фоизларни тўламасдан берилиши назарда тутилган тақдирдагина фоизсиз пул қарзи ҳисобланади.

Умуман олганда «вақтинчалик молиявий ёрдам» тушунчаси иқтисодий тушунча эканлигини қайд этиб ўтиш лозим. Шартномалар ва бошқа юридик ҳужжатларда фуқаролик қонун ҳужжатларида фойдаланиладиган «фоизсиз пул қарзи» тушунчасидан фойдаланишни тавсия қиламиз.

 

Жавобни «Norma Online» эксперти Камол Музаффаров тайёрлади.

 


*Шуни назарда тутиш лозимки, вақтинчалик молиявий ёрдам қарз шартномасининг бир тури ҳисобланган кредит шартномаси билан ҳам қамраб олинади. Кредит шартномасининг мазмуни умуман олганда қарз шартномаси мазмунига мувофиқ келади.

Прочитано: 10097 раз(а)

Комментарии к статье (1)

2016-06-03 19:22:34, Хожиев Холмурод:
"*Шуни назарда тутиш лозимки, вақтинчалик молиявий ёрдам қарз шартномасининг бир тури ҳисобланган кредит шартномаси билан ҳам қамраб олинади. Кредит шартномасининг мазмуни умуман олганда қарз шартномаси мазмунига мувофиқ келади".
 
Адашмасам Кредит-фойда олиш эвазига берилади (яъни кредит фоизи).Фойда олиш (фоиз) эвазига берилган ҳар қандай молиявий ёрдам кредитга тенгдир.Фоизсиз берилган Вақтинчалик молиявий ёрдам кредитга тенг эмас. Акс ҳолда даромад сифатида солиққа тортилиши мумкин.

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика