Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2016 год / № 03 / Хўжалик юритиш қоидалари

Икки шартнома бўйича битта даъво билан

 

Бир корхона билан 2 пудрат шартномаси тузганмиз. Иккала шартнома бўйича ҳам унинг қарзи бор. Биз хўжалик судига бирйўла икки шартнома бўйича битта даъво беришимиз мумкинми?

Б.Қдирниёзова,

МЧЖ бош бухгалтери.

 

Сиз хўжалик судига бирйўла икки шартнома бўйича битта даъво беришингиз мумкин, чунки иккаласи бир корхона билан тузилган ва уларнинг талаблари бир турда. Ушбу хулосани қуйидаги суд амалиёти тасдиқлайди.

«Т» МЧЖ (буюртмачи) ва «С» МЧЖ (пудратчи) 20 млн ва 13 млн сўмлик иккита пудрат шартномаси туздилар. Уларнинг бажарилганлигини бажарилган ишлар далолатномалари ва ҳисобварақ-фактуралар тасдиқлайди. Бироқ буюртмачи ишга фақат қисман ҳақ тўлаб, икки контракт бўйича 20 млн сўм ўтказди.

Низони судгача ҳал этиш натижа бермади. Пудратчи томонидан буюртмачига ­эътироз хати юборилди, бироқ унга жавоб олмади. Шу боис пудратчи хўжалик судига буюртмачидан асосий қарз ва суд харажатларини ундириш тўғрисида ариза билан мурожаат қилди.

Буюртмачининг вакиллари суд мажлисига келишмади ва уларга нисбатан эълон қилинган талабларга эътироз билдиришмади. Унинг юридик манзилига юборилган, суд мажлиси хабар қилинган конверт кўрсатилган манзилда олувчининг йўқлиги тўғрисидаги белги билан қайтиб келди.

Хўжалик процессуал кодексининг 121-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи шахслар ишни юритиш вақтида ўз манзилларининг ўзгарганлиги ҳақида хўжалик судига хабар беришлари шарт. Бундай хабар берилмаган тақдирда процессуал ҳужжатлар хўжалик судига маълум бўлган охирги манзилга юборилиб, гарчи олувчи шу манзилда бўлмаса ёки яшамаётган бўлса ҳам, етказиб берилган деб ҳисобланади.

Айни шу сабабли суд низони буюртмачининг вакилларисиз кўриш мумкин деб ҳисоблади. Ишга доир исбот-далилларни ўрганиб, даъво талабларини тўлиқ қондирди, жавобгардан даъвогар фойдасига асосий қарз – 13 млн сўм ва суд харажатларини ундириш тўғрисида қарор қабул қилди.

Кўрамизки, мазкур ишда суд даъвони кўриб чиқди ва икки шартнома бўйича жами қарзни ундириш тўғрисида қарор қабул қилди.

 

Ахтам Ҳикматов,

адвокат.

Прочитано: 2162 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика