Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 52 / Қонунбузарликлар фош этилди

Пиротехника – ўйинчоқ эмас!

Дунё бўйлаб кўнгилочар ва бошқа маиший мақсадларда ишлатиладиган пиротехника буюмларидан фойдаланиш кўламининг ортиб бораётганлиги ҳеч кимга сир эмас. Айниқса, янги йил кириб келиши олдидан мазкур масала янада долзарблашади. Бу эса пиротехника воситаларининг ноқонуний олиб ўтилиши билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар сонининг ошишига, ёш авлоднинг жисмоний ва маънавий саломатлигига жиддий хавф туғилишига олиб келиши мумкин.

 

Республикамиз ҳудудига пиротехника воситаларининг ноқонуний кириб келиши ва айланишининг олдини олиш, шунингдек оммавий-маданий тадбирлар ўтказилишида хавфсизликни таъминлаш борасида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан божхона органлари муайян ва мақсадли тадбирларни амалга ошириб келмоқда.

Хусусан, 2010 йил 22 сентябрда қабул қилинган «Пиротехника буюмлари муомаласининг тартибга солиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун ижроси Давлат божхона қўмитасининг барча ҳудудий тузилмалари томонидан алоҳида назоратга олинди. Мазкур Қонун пиротехника буюмлари муомаласи бўйича самарали давлат назорати ўрнатилишида фуқаролар манфаатларини ҳимоя қилишда, хусусан уларнинг саломатликлари ва жамоат хавфсизлигини таъминлашда муҳим асос бўлиб хизмат қилмоқда. Унга кўра Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ва Жиноят кодексига тегишли ўзгартишлар киритилиб, пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тай­ёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланиш, худди шунингдек уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистон Республикасига олиб кириш (Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш) ёки ўтказиш учун тегишли маъмурий ва жиноий жавобгарлик чоралари белгиланди.

Шунингдек, Олий Мажлис томонидан 2001 йил 12 майда тасдиқланган «Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхати»га пиротехника буюмларини (ҳарбий мақсаддаги маҳсулотлардан ташқари) яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш билан боғлиқ фаолият ҳам киритилди.

Божхона органлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар билан ҳамкорликда мақсадли тезкор тадбирларни амалга ошириб, ижобий натижаларга эришиш йўлида барча чораларни кўрмоқдалар. Пиротехника буюмларининг ноқонуний муомаласи юзасидан маъмурий ва жиноий жавобгарликнинг кучайтирилиши бу борада божхона органлари зиммасидаги масъулиятни янада оширади.

 

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида божхона ходимлари пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи билан боғлиқ 77 та қонунбузарлик ҳолатини аниқлаб, натижада салкам 416 минг донадан ортиқ пиротехника воситалари ноқонуний равишда олиб ўтилишининг олдини олдилар.

 

Жумладан, Самарқанд вилоят божхона бошқармаси ходимлари муқаддам ноқонуний йўллар билан кичик туркумларда олиб келиниб, жамланган йирик миқдордаги пиротехника буюмлари яширин равишда сақланаётганини фош қилдилар. Дастлаб самарқандлик фуқаро У.Ҳамидов (мақоладаги барча исм-шарифлар ўзгартирилган) бошқарувидаги «Матиз» автомашинаси ўрнатилган тартибда кўздан кечирилганда, унда ҳамшаҳри Ш.Низомиддинов 6 дона пиротехника воситаларини ноқонуний равишда олиб кетаётганлиги аниқланди. Мазкур ҳуқуқбузарликни илдизи билан бартараф этиш мақсадида тезкор тадбир давом эттирилиб, ушбу пиротехника воситаларини сотган фуқаро М.Толипованинг хонадони участка нозири ва холислар иштирокида амалдаги тартибга мувофиқ кўздан кечирилганда, хонадон ертўласидаги полиэтилен қоплар ва қоғоз қутиларда 11 турдаги салкам 89 минг дона пиротехника воситалари яширинча сақланаётганлиги аниқланди. Аниқланишича, мазкур пиротехника воситаларининг оғирлиги 770 кг дан, қиймати эса 37 млн сўмдан ортар экан.

 

Юртдошларимиздан пиротехника воситаларининг ноқонуний олиб ўтилишига оид ва бошқа божхона қоидабузарликлари юзасидан Давлат божхона қўмитасининг Ишонч телефони – 120-76-27 рақамига қўнғироқ қилишингизни сўраймиз. Ҳудудий божхона бошқармалари ишонч телефонларининг тўлиқ рўйхатини эса www.customs.uz сайтидан олишингиз мумкин.

Унутманг, бу билан Сиз янги йил арафасида ўзингиз, оилангиз ва юртдошларимиз саломатлиги ҳамда хотиржамлигини таъминлашга ҳисса қўшган бўласиз.

 

ДБҚ Ахборот хизмати.

Прочитано: 2007 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика